Рахматуллайев Миржалол Ҳатам ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ташкил етишни такомиллаштириш”, 08.00.08 – “ Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3833. 
Илмий раҳбар: Махмудов Азамат Нормурадовисҳ, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шакаров Кулмат Аширович, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ташкил етишни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари ҳисоб сиёсатида 2810 - “Тайёр маҳсулотлар” синтетик ҳисоби негизида маҳсулот турлари бўйича 2811 - “Помидор пастаси маҳсулотлари”, 2812 - “Шарбат ва пюре маҳсулотлари”, 2813 - “Қуритилган ва музлатилган маҳсулотлар” ишчи ҳисоб варақларини очиш таклиф етилган;
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини молиявий ҳисобда аниқ акс еттириш мақсадида 2010 - “Асосий ишлаб чиқариш” синтетик ҳисоби негизида технологик босқичларга мос 2011 - “Хомашё қабул қилиш бўлими”, 2012 - “Қайнатиш ва консентрация бўлими”, 2013 - “Асептик тўлдириш ва қадоқлаш”, 2014 - “Совуқлик ва сақлаш бўлими” ишчи ҳисоб варақларини жорий етиш таклиф етилган;
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари ҳисоб сиёсатида 9010 - “Асосий фаолиятдан даромад” синтетик ҳисоби негизида 9011 - “Ички бозор сотувлари” ва 9012 - “Експорт сотувлари” ишчи ҳисоб варақларини очиш таклиф етилган;
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида хомашё сифати кўрсаткичларига боғланган шартномавий нархлаш механизмларини бухгалтерия ҳисоби билан уйғунлаштириш орқали қўшилган қийматни яратиш ва тақсимлаш жараёнини шаффоф акс еттириш модели ишлаб чиқиш таклиф етилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари ҳисоб сиёсатида 2810 - “Тайёр маҳсулотлар” синтетик ҳисоби негизида маҳсулот турлари бўйича 2811 - “Помидор пастаси маҳсулотлари”, 2812 - “Шарбат ва пюре маҳсулотлари”, 2813 - “Қуритилган ва музлатилган маҳсулотлар” ишчи ҳисоб варақларини очиш таклифи Ўзбекистон
Савдо-Саноат палатаси (Ўзбекистон Савдо-Саноат палатасининг 2026-йил 21-апрелдаги 01-06-30-3857-сонли маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий етилган. Мазкур таклифни амалиётга татбиқ етиш натижасида қайта ишлаш корхоналарида тайёр маҳсулотларни маҳсулот сегментлари кесимида даромад ва харажатлар билан боғлаб ҳисобга олиш имконияти шакллантирилган, бу еса маҳсулот турларининг рентабеллигини баҳолаш, молиявий оқимлар устидан бошқарув назоратини кучайтириш ва стратегик режалаштиришда сегментлар бўйича таҳлилий асос яратишга хизмат қилган;
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини молиявий ҳисобда аниқ акс еттириш мақсадида 2010 - “Асосий ишлаб чиқариш” синтетик ҳисоби негизида технологик босқичларга мос 2011 - “Хомашё қабул қилиш бўлими”, 2012 - “Қайнатиш ва консентрация бўлими”, 2013 - “Асептик тўлдириш ва қадоқлаш”, 2014 - “Совуқлик ва сақлаш бўлими” ишчи ҳисоб варақларини жорий етиш асосланганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси (Ўзбекистон Савдо-Саноат палатасининг 2026-йил 21-апрелдаги 01-06-30-3857-сонли маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий етилган. Мазкур таклифни амалиётга татбиқ етиш натижасида қайта ишлаш корхоналарида харажатларни технологик жараёнлар кесимида аниқ ажратиш, хомашё йўқотишлари ва енергия сарфини назорат қилиш, ҳар бир ишлаб чиқариш босқичининг таннархга таъсирини аниқлаш ҳамда молиявий оқимлар устидан бошқарув назоратини кучайтириш имконияти шакллантирилган, бу еса жараёнлар бўйича таҳлилий асос яратишга ва стратегик режалаштиришда аниқ ҳисоб маълумотларидан фойдаланишга хизмат қилган;
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари ҳисоб сиёсатида 9010 - “Асосий фаолиятдан даромад” синтетик ҳисоби негизида 9011 - “Ички бозор сотувлари” ва
9012 - “Експорт сотувлари” ишчи ҳисоб варақларини очиш таклифи Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси (Ўзбекистон Савдо-Саноат палатасининг 2026-йил 21-апрелдаги 01-06-30-3857-сонли маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий етилган. Мазкур таклифни амалиётга татбиқ етиш натижасида қайта ишлаш корхоналарида реализация йўналишлари бўйича даромадларни алоҳида ҳисобга олиш имконияти шакллантирилган, бу еса ички бозор ва експорт сегментлари рентабеллигини баҳолаш, молиявий оқимлар устидан бошқарув назоратини кучайтириш ҳамда стратегик режалаштиришда реализация сегментлари кесимида таҳлилий асос яратишга хизмат қилган;
мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналарида хомашё сифати кўрсаткичларига боғланган шартномавий нархлаш механизмларини бухгалтерия ҳисоби билан уйғунлаштириш орқали қўшилган қийматни яратиш ва тақсимлаш жараёнини шаффоф акс еттириш модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси (Ўзбекистон Савдо-Саноат палатасининг 2026-йил 21-апрелдаги 01-06-30-3857-сонли маълумотномаси) томонидан амалиётга жорий етилган. Мазкур таклифни амалиётга татбиқ етиш натижасида хомашё сифати, нарх шаклланиши ва молиявий натижалар ўртасидаги узвий боғлиқликни ҳисоб тизимида аниқ акс еттириш имконияти шакллантирилиб, бу қўшилган қийматни яратиш ва тақсимлаш жараёнини шаффоф назорат қилиш, молиявий оқимлар устидан бошқарув назоратини кучайтириш ҳамда стратегик режалаштиришда пухта таҳлилий асос яратишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish