Ахтамова Бибисора Акрам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Садриддин Айний асарларининг социопрагматик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5202.
Илмий раҳбар: Ярашова Насиба Жумаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.40.01.
Расмий оппонентлар: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашева Дилафруз Махмадалиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Садриддин Айний асарларидаги коммуникантлар нутқини социопрагматик аспектда ўрганиш ва ижодкорнинг ўзбек тили лисоний имкониятидан фойдаланиш маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
С.Айний асарлари тилининг ижтимоий-лисоний табиати социопрагматик мезонлар асосида тизимлаштирилиб, адибнинг билингвизм шароитидаги лисоний шахс модели, адиб асарларидаги коммуникантлар нутқи, уларнинг ижтимоий сифатлари – миллати, ёши, жинси, касб-кори, ижтимоий роли, ижтимоий мавқейи кабилар билан боғлиқ ҳолда ҳамда муайян нутқ вазияти, мулоқот шароити билан уйғунликда детерминациялашиши далилланган;
С.Айний асарларида охур, чанғалоқ, кунжаки домулла сингари диалектизмлар ҳамда гадойбачча, валади зино, хотин талоқ каби вулгаризмларнинг социопрагматик жиҳатлари таҳлил қилиниб, уларнинг қатламлараро зиддиятни ва коммуникантларнинг субмаданий оʻзига хослигини очиб беришга хизмат қилиши, локутив, иллокутив, перлокутив актларда аксиологик ва эмоционал-экспрессив вазифаларни мувофиқлаштирувчи стратегик восита эканлиги исботланган;
С.Айний асарларидаги мўминнинг моли – мўминнинг қони билан баробар, юз қовуннинг бир партови бор, деворнинг сичқони бор, сичқоннинг қулоғи бор, одамни одам бузади, ариқни сув каби мақол ва ямоғи ўзидан, думини яламоқ, думчаси сув олган сингари фраземаларда тагмаъно, пресуппозиция, социопрагматик тўсиқ, коммуникатив мақсад, ижтимоий муносабат тамойилининг ифодаланиши билан боғлиқ жиҳатлар ёритиб берилган;
С.Айний бадиий дискурсида ижтимоий идентификация, ҳурмат ва хушмуомалалик категориялари орқали Шарқона мулоқот этикетининг (саломлашиш, мурожаат шакллари, унвонлар) социал иерархия билан богʻлиқлиги, социомаданий идентификацияни коʻрсатувчи Содиқ пучуқ, Раҳимиқанд, Қори Ишкамба, Ҳамдамформа, Носир ширини, Насруллайи Дег, Амини Муш, Ҳайит Гург, Ҳайит Бўри сингари лақабларнинг ижтимоий-прагматик моҳияти, адресат ва адресантларнинг новербал воситалардан фойдаланишнинг социопрагматик хусусиятлари таҳлил қилиниб, миллий мулоқот конвенсияларининг социопрагматик интерпретация модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. С.Айний асарларининг социопрагматик хусусиятларини ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
С.Айний асарлари тилининг ижтимоий-лисоний табиати социопрагматик мезонлар асосида тизимлаштирилиб, адибнинг билингвизм шароитидаги лисоний шахс модели, адиб асарларидаги коммуникантлар нутқи, уларнинг ижтимоий сифатлари – миллати, ёши, жинси, касб-кори, ижтимоий роли, ижтимоий мавқейи кабилар билан боғлиқ ҳолда ҳамда муайян нутқ вазияти, мулоқот шароити билан уйғунликда детерминациялашиши далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан 2022–2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 25-апрелдаги 01/4-2013-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда асосланган С.Айний асарларининг социопрагматик хусусиятлари борасидаги илмий-назарий қарашлар ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишга ҳамда лойиҳанинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
С.Айний асарларида охур, чанғалоқ, кунжаки домулла сингари диалектизмлар ҳамда гадойбачча, валади зино, хотин талоқ каби вулгаризмларнинг социопрагматик жиҳатлари таҳлил қилиниб, уларнинг қатламлараро зиддиятни ва коммуникантларнинг субмаданий оʻзига хослигини очиб беришга хизмат қилиши, локутив, иллокутив, перлокутив актларда аксиологик ва эмоционал-экспрессив вазифаларни мувофиқлаштирувчи стратегик восита эканлиги исботланганлиги ҳақидаги маълумотлардан 2022–2023-йилларда бажарилган ИЛ-52 тур-21091433 рақамли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедия электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-майдаги 01/4-2441-сон маълумотномаси). Натижада инновацион лойиҳа С.Айний асарларидаги коммуникантларнинг ижтимоий-демографик ҳамда психографик хусусиятларига доир илмий хулосалар билан бойиган;
С.Айний асарларидаги мўминнинг моли – мўминнинг қони билан баробар, юз қовуннинг бир партови бор, деворнинг сичқони бор, сичқоннинг қулоғи бор, одамни одам бузади, ариқни сув каби мақол ва ямоғи ўзидан, думини яламоқ, думчаси сув олган сингари фраземаларда тагмаъно, пресуппозиция, социопрагматик тўсиқ, коммуникатив мақсад, ижтимоий муносабат тамойилининг ифодаланиши билан боғлиқ жиҳатлар ёритиб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг Навоий вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Жадал жараёнлар”, “Вилоят янгиликлари” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 19-майдаги №25-сон маълумотномаси). Натижада коʻрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган, мулоқот жараёнида коммуникантларнинг нутқий фаоллиги ва коммуникатив стратегиялари ёш даврлари ҳамда гендер омилларига кўра дифференциал хусусиятларга эга эканлиги ёритиб берилган.