Ярбаев Хасан Хазраткуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият барқарорлигини таъминлашда адолатлилик ва қонунийлик ғоялари диалектикасининг мафкуравий аҳамияти” 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fal854
Илмий раҳбар: Саидкулов Нуриддин Акрамкулович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.08.
Расмий оппонентлар:    Назар Ҳакимов – фалсафа фанлар доктори, профессор; Дўстмурод Норкулов – фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият барқарорлигини таъминлашда адолатлилик ва қонунийлик ғоялари диалектикасининг мафкуравий аҳамиятини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш, уларнинг жамият тараққиётига таъсирини аниқлаш ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида мазкур ғояларнинг мафкуравий имкониятларидан самарали фойдаланишга доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мафкура глобаллашуви ва рақамли цивилизация шароитида жамият барқарорлиги статик мувозанат эмас, балки ташқи ва ички трансформацияларга мослашиш, зиддиятларни тартибга солиш ҳамда ижтимоий тизимнинг функсионал яхлитлигини қайта тиклаш қобилияти сифатида намоён бўлиши, адолатлилик унинг қадриятли-мазмуний мезони, қонунийлик институционал-меъёрий кафолати экани, уларнинг диалектик уйғунлиги жамиятда легитимлик, ижтимоий ишонч ва мафкуравий барқарорликни таъминловчи ягона тизимни шакллантириши асосланган;
мафкуравий плюрализм шароитида адолатлилик ва қонунийлик муносабати 
бир-бирини оддий тўлдирувчи ҳуқуқий-ахлоқий тамойиллар сифатида эмас, балки турли ижтимоий манфаатлар, қадриятлар ва ғоявий позициялар ўртасидаги зиддиятларни меъёрий ва қадриятли асосда мувофиқлаштирувчи диалектик механизм сифатида адолатлиликнинг ижтимоий легитимлигини, қонунийликнинг ҳуқуқий тартибини, улар ўртасидаги ишонч мувозанати давлат ва фуқаро муносабатларида барқарор ҳамкорликни таъминлаши очиб берилган;
рақамли коммуникация, очиқ маълумотлар, электрон давлат хизматлари ва жамоатчилик назорати кенгайиб бораётган шароитда адолатлилик ва қонунийлик ғояларининг жамият барқарорлигига таъсири фақат ҳуқуқий тартиб билан чекланмасдан, рақамли муҳитда ишонч, фуқаролик иштироки, ҳуқуқий маданият ва мафкуравий иммунитетнинг шаклланиши орқали намоён бўлиши аниқланиб, ахборот манипуляцияси, мафкуравий поляризация, рақамли тенгсизлик ва алгоритмик адолацизлик каби хавфларни камайтиришда мазкур ғояларнинг интегратив-регулятив функсиялари намоён бўлиши асосланган;
Янги Ўзбекистон шароитида жамият барқарорлигини таъминлашнинг стратегик истиқболи инсон қадри, адолатлилик, қонунийлик, эркинлик, фуқаролик иштироки, ижтимоий ишонч ва мафкуравий барқарорликнинг ўзаро боғлиқ тизими асосида консептуаллаштирилган, адолатлилик қадриятли мезон, қонунийлик институционал механизм, эркинлик шахснинг ижтимоий субъектлиги, фуқаролик иштироки давлат ва жамият ҳамкорлигининг амалий шакли, ишонч уларни барқарорлаштирувчи маънавий ресурс сифатида намоён бўладиган стратегик мафкуравий модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият барқарорлигини таъминлашда адолатлилик ва қонунийлик ғоялари диалектикасининг мафкуравий аҳамияти мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари, хусусан:
мафкура глобаллашуви ва рақамли цивилизация шароитида жамият барқарорлиги статик мувозанат эмас, балки ташқи ва ички трансформацияларга мослашиш, зиддиятларни тартибга солиш ҳамда ижтимоий тизимнинг функсионал яхлитлигини қайта тиклаш қобилияти сифатида намоён бўлиши, адолатлилик унинг қадриятли-мазмуний мезони, қонунийлик институционал-меъёрий кафолати экани, уларнинг диалектик уйғунлиги жамиятда легитимлик, ижтимоий ишонч ва мафкуравий барқарорликни таъминловчи ягона тизимни шакллантиришига оид хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятида кенг фойдаланилган (2026-йил 25-февралдаги № 10/138-сонли маълумотномаси). Натижалар Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот жараёнларида самарали қўллаш орқали жамиятда ижтимоий онг, рақамли идрок ва ҳуқуқий тафаккурни юксалтиришга хизмат қилган;
мафкуравий плюрализм шароитида адолатлилик ва қонунийлик муносабати бир-бирини оддий тўлдирувчи ҳуқуқий-ахлоқий тамойиллар сифатида эмас, балки турли ижтимоий манфаатлар, қадриятлар ва ғоявий позициялар ўртасидаги зиддиятларни меъёрий ва қадриятли асосда мувофиқлаштирувчи диалектик механизм сифатида адолатлиликнинг ижтимоий легитимлигини, қонунийликнинг ҳуқуқий тартибини, улар ўртасидаги ишонч мувозанати давлат ва фуқаро муносабатларида барқарор ҳамкорликни таъминлашига оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фойдаланилган (2026-йил 6-февралдаги № 02-15-306-сонли маълумотномаси). Натижалар рақамли платформалар орқали ҳуқуқий маданият ва фуқаролик онгини оширувчи контент яратиш, мақсадли ва ижтимоий аҳамиятга эга дастурларни кенгроқ қатламларга етказиш, интерактив лойиҳалар, онлайн муҳокамалар ва жонли эфирлар орқали фуқаролар билан очиқ мулоқот майдонини яратиш, сохта ахборот ва деструктив ғояларга қарши ишончли, тезкор ва таҳлилий ахборот бериш ва замонавий медиа воситалари орқали миллий бирлик, ижтимоий барқарорлик ва қонун устуворлигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилган;
рақамли коммуникация, очиқ маълумотлар, электрон давлат хизматлари ва жамоатчилик назорати кенгайиб бораётган шароитда адолатлилик ва қонунийлик ғояларининг жамият барқарорлигига таъсири фақат ҳуқуқий тартиб билан чекланмасдан, рақамли муҳитда ишонч, фуқаролик иштироки, ҳуқуқий маданият ва мафкуравий иммунитетнинг шаклланиши орқали намоён бўлиши аниқланиб, ахборот манипуляцияси, мафкуравий поляризация, рақамли тенгсизлик ва алгоритмик адолацизлик каби хавфларни камайтиришда мазкур ғояларнинг интегратив-регулятив функсиялари намоён бўлишига оид хулосаларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятида кенг фойдаланилган (2026-йил 6-февралдаги № 01-27/41-сонли маълумотномаси). Натижалар Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда халқ бирдамлиги ва дахлдорлигини кучайтиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон шароитида жамият барқарорлигини таъминлашнинг стратегик истиқболи инсон қадри, адолатлилик, қонунийлик, эркинлик, фуқаролик иштироки, ижтимоий ишонч ва мафкуравий барқарорликнинг ўзаро боғлиқ тизими асосида консептуаллаштирилган, адолатлилик қадриятли мезон, қонунийлик институционал механизм, эркинлик шахснинг ижтимоий субъектлиги, фуқаролик иштироки давлат ва жамият ҳамкорлигининг амалий шакли, ишонч уларни барқарорлаштирувчи маънавий ресурс сифатида намоён бўладиган стратегик мафкуравий модел ишлаб чиқилганига оид хулосаларидан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятида кенг фойдаланилган (2026-йил 10-мартдаги № 01-1/1/69-сонли маълумотномаси). Натижалар мафкура глобаллашуви ва рақамли цивилизация шароитида партиянинг тарғибот ишлари орқали ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, давлат ва жамият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish