Аслонов Хайрулло Шукрулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини ривожлантириш (9-11-синфлар кесимида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10753.
Илмий раҳбар: Йўлчиев Шахриёр Хусанович, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM/T.15.05.
Расмий оппонентлар: Нозимжон Тургунов Абдуманнопович, физика математика фанлари доктори, профессор; Баходир Акбаров Абдурахмонович, педагогика фанлари бўйича (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика инситути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физика фанидан масалалар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш фаолияти асосида ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлаш методикаларини педагогик имкониятлари хорижий тажрибалар таҳлили асосида такомиллаштирилиб, олимпиадага тайёргарлик муҳитини ташкил этишнинг жараёнли-ташкилий босқичлари, масала ечиш жараёнида интегратив ёндашувни амалга ошириш механизмлари ҳамда стратегик босқичларнинг изчил динамикаси аниқлаштирилган;
умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш орқали ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлаш методикасини ривожлантириш модели визуал, эвристик, математик ва рефлексив ёндашувларнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, тизимлилик, узлюксизлик, креативлик ва диагностиклик тамойилларини устувор қўллаш, масала ечишнинг стратегик босқичларини педагогик, методик ва ташкилий шарт-шароитлар асосида реал таълимий муҳитга мослаштириш ҳамда ўқувчиларнинг шахсий фазилатларини ривожлантиришга йўналтириш мезонлари асосида такомиллаштирилган;
физика фанидан масалалар ечиш асосида ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлаш методикаси коллаборатив фаолият имкониятларидан самарали фойдаланиш, педагогик жараён иштирокчилари ўртасида узлюксиз қайта алоқани таъминлаш ҳамда таълим обекти ва субекти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тизимли ташкил этиш асосида такомиллаштирилган; бунда виртуал таълим воситалари ва рақамли технологиялар интеграциялашган ҳолда жорий этилиб, CПС, аналогия, ДИ ва муаммоли таълим методларидан масала ечиш жараёнининг турли босқичларида фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш орқали ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлашнинг баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари когнитив, ижодий-муаммоли, амалий ҳамда рефлексив мезонларни индивидуал таълим траекторияси билан функсионал интеграциялаш, ўқувчиларнинг масала ечиш компетенсияларини босқичма-босқич ривожлантириш ва методик тайёргарлик самарадорлигини қиёсий-статистик таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш фаолияти асосида ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлаш методикаларини педагогик имкониятлари хорижий тажрибалар таҳлили асосида такомиллаштирилиб, олимпиадага тайёргарлик муҳитини ташкил этишнинг жараёнли-ташкилий босқичлари, масала ечиш жараёнида интегратив ёндашувни амалга ошириш механизмлари ҳамда стратегик босқичларнинг изчил динамикасини аниқлаштиришга доир тавсиялар асосида “Олимпиада масалаларини ечиш методикаси” номли ўқув қўлланма яратилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи, 357645-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларни физика фанидан масалалар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлашга доир илғор хорижий тажрибалар ва замонавий тенденсияларни таҳлил қилиш, физика фанидан масалалар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш компонентларини такомиллаштириш имкони оширилган;
умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини ривожлантириш модели визуал, эвристик, математик ва рефлексив ёндашувларни тизимлилик, узлюксизлик, креативлик, диагностиклик тамойилларига устуворлигини таъминлаш, физикадан масалалар ечиш бўйича стратегик босқичлари имкониятларини педагогик, методик, ташкилий шарт-шароитларни реал таълимий муҳитга мослаштириш ҳамда шахсий фазилатларини ривожлантиришга динамиклигини аниқлаштириш бўйича таклифлар физика фанидан олимпиадаларга ўқувчиларни тайёрлаш стратегияси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 19-мартдаги 01/11-15-173-сон маълумотномаси). Натижада, физикадан масалалар ечиш бўйича стратегик босқичлари имкониятлари аниқлаштирилган;
физика фанидан масалалар ечиш асосида ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлаш методикаси коллаборатив фаолият имкониятларидан самарали фойдаланиш, педагогик жараён иштирокчилари ўртасида узлюксиз қайта алоқани таъминлаш ҳамда таълим обекти ва субекти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тизимли ташкил этиш асосида такомиллаштирилган; бунда виртуал таълим воситалари ва рақамли технологиялар интеграциялашган ҳолда жорий этилиб, CПС, аналогия, ДИ ва муаммоли таълим методларидан масала ечиш жараёнининг турли босқичларида фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича тавсиялар физика фанини ўқитишнинг методик тизими ҳамда дидактик имкониятларига оид таклифлар миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқот марказининг 2026-йил 18-февралдаги 02/01-01-107-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини ривожлантиришнинг методик таминоти яратилган;
умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш орқали ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлашнинг баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари когнитив, ижодий-муаммоли, амалий ҳамда рефлексив мезонларни индивидуал таълим траекторияси билан функсионал интеграциялаш, ўқувчиларнинг масала ечиш компетенсияларини босқичма-босқич ривожлантириш ва методик тайёргарлик самарадорлигини қиёсий-статистик таҳлил қилиш асосида аниқлашга доир тавсиялар ўқувчиларни олимпиадаларга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 19-мартдаги 01/11-15-173-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида физика фанидан масалалар ечиш орқали олимпиадаларга тайёрлаш методикасини ривожлантиришни баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини илмий-педагогик жиҳатдан аниқлаш имкони оширилган.