Азимов Нодир Насиллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаракатли ўйинлар воситасида ёш бадминтончиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped.10439.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, 
PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04. 
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эрматов Шерзод Саидович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи  ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ёш бадминтончиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришда ҳаракатли ўйинларни қўллашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёрлов гуруҳида шуғулланувчи бадминтончиларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш йўналтирилган ҳаракатли ўйинларни уч (юқори, ўртача паст шиддатли ўйинлар) гуруҳга бўлиб такомиллаштириб қўллаш ҳисобига ёш бадминтончиларнинг тезкорлик, чаққонлик, эгилувчанлик ва чидамлилик сифатлари билан бирга психологик ва эмоционал ҳолатни барқарорлаштириш, эътибор ва диққатни ошириш, техник ва тактик ҳаракатларни ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
10–13 ёшли бадминтончиларнинг ҳафталик машғулот юкламаларини оптималлаштириш ҳисобига уларнинг жисмоний ривожланиши, машғулотларнинг ҳажми, шиддати ва тикланиш даврлари ёш спортчиларнинг морфофунксионал хусусиятларини ҳамда биологик ривожланиш босқичларига мос равишда комплекс ривожлантириш имкониятлари оширилган;
10–13 ёшли бошланғич тайёрлов гуруҳидаги бадминтончиларнинг реакция тезлиги, координацион қобилиятлари ва тезкор қарор қабул қилиш кўрсаткичларини ривожлантиришга қаратилган реакция тўпи асосидаги тўрт гуруҳдаги махсус машқлар мажмуаси ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларнинг фореҳанд ва баcкҳанд зарбаларини танлаш тезлиги, ҳаракат реакцияси ҳамда ўйин вазиятларида тезкор қарор қабул қилиш кўрсаткичларига ижобий таъсири экспериментал жиҳатдан асосланган;
илк бор бошланғич тайёрлов гуруҳидаги спортчиларга бадминтон спортини ўргатиш жараёнида мултимедиа технологияларига асосланган “Бадминтонни ўргатиш методикаси” номли мобил иловали электрон қўлланма ишлаб чиқиб амалиётга жорий этиш ҳисобига ёш бадминтончиларнинг назарий билимлари, техник-тактик тайёргарлиги ҳамда мустақил таълим кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш бадминтончиларни тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан олинган натижалар асосида:
бошланғич тайёрлов гуруҳида шуғулланувчи бадминтончиларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш йўналтирилган ҳаракатли ўйинларни уч (юқори, ўртача паст шиддатли ўйинлар) гуруҳга бўлиб такомиллаштириб қўллаш методикаси бўйича  таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон бадминтон федерациясига қарашли Бухоро вилоят бадминтон маркази машғулотлари жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14 августдаги 02-16/8648-сон маълумотномаси). Натижада ёш бадминтончиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик 22-24 % га, га ўсишига эришилган. 11-15 ёшли ўсмирлар орасида Ўзбекистон Республикаси чемпионатида И - о ъринни эгаллашган;
10–13 ёшли бадминтончиларнинг ҳафталик машғулот юкламаларини оптималлаштириш асосида уларнинг жисмоний ривожланиши, машғулотларнинг ҳажми, шиддати ва тикланиш даврлари ёш спортчиларнинг морфофунксионал хусусиятларини ҳамда биологик ривожланиш босқичларига мос равишда комплекс ривожлантириш бўйича тавсия этилган методик ёндашувлар “Миллий ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига киритилиб, Термиз Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таҳсил олаётган ўсмир бадминтончиларнинг машғулот жараёнига амалий жиҳатдан татбиқ этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи). Мазкур ўқув қўлланма нашрга тавсия этилган бўлиб, унда миллий ва ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш орқали бадминтончиларнинг ҳаракат фаоллиги, координацион қобилиятлари ҳамда машғулотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи илмий-услубий тавсиялар ёритилган. Натижада бошланғич тайёргарлик гуруҳи бадминтончиларнинг, техник тайёргарлиги 20-21 % га, ўсишига эришилган; 
10–13 ёшли бошланғич тайёрлов гуруҳидаги бадминтончиларнинг реакция тезлиги, координацион қобилиятлари ва тезкор қарор қабул қилиш кўрсаткичларини ривожлантиришга қаратилган реакция тўпи асосидаги тўрт гуруҳдаги махсус машқлар мажмуаси ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Ўзбекистон бадминтон федерацияси тасарруфидаги Жиззах вилоят бадминтон маркази машғулот жараёнига амалий жиҳатдан жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14 августдаги 02-16/8648-сон маълумотномаси). Натижада 10-13 ёшли бадминтончиларнинг жисмоний ривожланиш 17-19 % ўсишига эришилган. 2025 йил “Ёшлик спорт жамоалари” мусобақасида ИИ- ўринни эгаллашган;
илк бор бошланғич тайёрлов гуруҳидаги спортчиларга бадминтон спортини ўргатиш жараёнида мултимедиа технологияларига асосланган “Бадминтонни ўргатиш методикаси” номли мобил иловали электрон қўлланма ишлаб чиқиб амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар Ўзбекистон бадминтон федерацияси тасарруфидаги Бухоро, Сурхандарё ва Жиззах вилоят бадминтон маркази машғулот жараёнига амалий жиҳатдан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14 августдаги 02-16/8648-сон маълумотномаси). Натижада 10-13 ёшли бадминтончиларнинг жисмоний тайёргарлиги 19-20 % ўсишига эришилган. 2025 йил “Ёшлик спорт жамоалари” мусобақасида ИИ- ўринни эгаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish