Амиров Анвар Саидмурод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “11-12 ёшли курашчиларнинг индивидуал хусусиятлари асосида техник тайёргарлик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped11608. 
Илмий раҳбар: Болтаев Зайниддин Болтаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04. 
Расмий оппонентлар: Машарипов Фарҳод Тўрахонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ташназаров Джасур Юлдошевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи  ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ёш курашчиларнинг индивидуал хусусиятлари асосида техник тайёргарлик механизимларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш курашчиларга чил, супурма, қўшша, бардор, юк-юклама, ёнбош ва елка усулларини ўргатиш жараёнида умумтайёрлов, махсус ва акробатик машқларни ўз ичига олган комплекс тайёргарлик тизими такомиллаштириш ҳисобига фаол ҳужум, ҳимоя, қарши ҳужум, комбинацион ҳаракатлар, сохта ҳаракатлар ва алдов усулларига асосланган тактик тайёргарлигини элементларини осон ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган;
кураш беллашувлари жараёнида юзага келадиган мураккаб ва ўзгарувчан мусобақа вазиятларида самарали техник-тактик ҳаракатларни қўллаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган ҳужум ва ҳимоя усуллари элементларини ўргатишнинг “СЕМАНТИК” модели такомиллаштириш ҳисобига ёш курашчиларнинг вазиятли фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичларига осон ўрганиш имконияти оширилган;
кураш машғулотларида олдинга, ёнга ва орқага ташлаш, ичкаридан чалиш, бир ёқадан ва икки енгидан ушлаб ташлаш каби техник усулларни самарали эгаллаш ҳамда спортчиларнинг тактик маҳоратини ривожлантиришга йўналтирилган, модел ҳолатлар, чекланган вақт машқлари, машғулот спарринглари, мусобақа фаолияти ва видео таҳлил воситаларини ўз ичига олган комплекс ўқув-машғулот механизми ишлаб чиқиш ҳисобига ёш курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги такомиллаштирилган.
курашчиларнинг машғулот жараёнидаги функсионал ҳолатини объектив баҳолаш, жисмоний юкламаларни индивидуаллаштириш, тикланиш жараёнлари динамикасини назорат қилиш ҳамда машғулотларнинг интенсивлиги ва ҳажмини илмий асосда бошқаришга йўналтирилган “Полар Ҳ10” технологияси асосидаги мониторинг методикаси қўллаш ҳисобига қўлланилган методиканинг самарадорлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 11-12 ёшли курашчиларнинг индивидуал хусусиятлари асосида техник тайёргарлик механизмларини такомиллаштириш бўйича олиոгаո илмий ոатижалар асосида:
ёш курашчиларга чил, супурма, қўшша, бардор, юк-юклама, ёнбош ва елка усулларини ўргатиш жараёнида умумтайёрлов, махсус ва акробатик машқларни ўз ичига олган комплекс тайёргарлик тизими такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилоят Чироқчи тумани спорт мактабида 11-12-ёшли ёш курашчиларнинг машғулотларини дастлабки босқичларни фаолиятининг индивидуал хусусиятларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-февралдаги 02-16/1408-сондаги маълумотномаси). Натижада, ёш курашчилар машғулот жараёнида техник усулларни бажариш аниқлиги 11.8% ва тактик хужум харакатлари 11.2% га яхшиланган;
кураш беллашувлари жараёнида юзага келадиган мураккаб ва ўзгарувчан мусобақа вазиятларида самарали техник-тактик ҳаракатларни қўллаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган ҳужум ва ҳимоя усуллари элементларини ўргатишнинг “СЕМАНТИК” модели такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Навоий вилояти Хатирчи тумани Спорт мактабида ёш курашчиларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-февралдаги 02-16/1408-сондаги маълумотнома). Натижада, ёш курашчилар машғулот жараёнида рақобатбардош усулларни бажариш аниқлиги 12.3% ва тактик хужум харакатлари 11.8% га яхшиланган; 
кураш машғулотларида олдинга, ёнга ва орқага ташлаш, ичкаридан чалиш, бир ёқадан ва икки енгидан ушлаб ташлаш каби техник усулларни самарали эгаллаш ҳамда спортчиларнинг тактик маҳоратини ривожлантиришга йўналтирилган, модел ҳолатлар, чекланган вақт машқлари, машғулот спарринглари, мусобақа фаолияти ва видео таҳлил воситаларини ўз ичига олган комплекс ўқув-машғулот механизми ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Самарқанд вилояти, Тойлоқ туман спорт мактаби ўқувчиларига машғулот жараёнига тадбиқ қилинган 11-12 ёшли курашчиларнинг машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-февралдаги 02-16/1408-сондаги маълумотномаси). Натижада, 11-12 ёшли курашчилар машғулот жараёнида рақобатбардош усулларни бажариш аниқлиги 17.8% ва тактик хужум харакатлари 15.3% га яхшиланган;
11-12 ёшли курашчиларнинг машғулот жараёнидаги функсионал ҳолатини объектив баҳолаш, жисмоний юкламаларни индивидуаллаштириш, тикланиш жараёнлари динамикасини назорат қилиш ҳамда машғулотларнинг интенсивлиги ва ҳажмини илмий асосда бошқаришга йўналтирилган “Полар Ҳ10” технологияси асосидаги мониторинг методикаси қўллаш юзасидан таклиф ва тавсиялар Самарқанд вилояти,Тойлоқ туман спорт мактаби, Қашқадарё вилоят Чироқчи тумани спорт мактаби, Навоий вилояти Хатирчи тумани Спорт мактабларида спорт машгʻулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 11-февралдаги 02-16/1408-сондаги маълумотномаси). Натижада, ёш миллий курашчиларнинг машғулотларини ўргатиш ва дастлабки босқичларида индивидуаллаштириш механизмларини такомиллаштиришга умумий жисмоний тайёргарлиги 10.9% га техник усулларни бажариш аниқлиги 13.9% ва тактик хужум харакатлари 12.3% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish