Исмоилов Шерзод Исмоил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли трансформация шароитида суғурта хизматлари ривожланишини ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6358
Илмий раҳбар: Хушмурадов Оман, иқтисодиёт фанлари номзоди, в.б. профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Халимов Жавлонбек Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Жўраев Фарруҳ Дўстмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Рақамли трансформация шароитида суғурта хизматлари ривожланишини ташкилий-иқтисодий меҳанизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта хизматларини рақамли трансформациялаш шароитида сунъий интеллект, ИоТ, биг дата, блокчейн технологиялари билан интеграциялашган АРДЛ ва НАРДЛ моделларини қўллаш орқали бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи рақамли омилларнинг ижобий ва салбий таъсирини алоҳида аниқлаш бўйича услубий ёндашув илмий асосланган;
рақамли трансформация шароитида суғурта хизматлари ривожланишини статистик ва эмпирик маълумотлар асосида комплекс таҳлил қилиш орқали операцион харажатларнинг 20-30 % га қисқартириш, даъволарни кўриб чиқиш тезлигининг 40-60 % га ошириш, мижозлар қониқиш индексини эса 15-25 % га ўшириш, ҳамда лосс ратио кўрсаткичини 5-12 % га пасайтириш бўйича таклиф илмий асосланган;
Қашқадарё вилояти суғурта хизматлар бозори ривожланишини ҳудудий кесимда тўловлар ва мукофотлар нисбатини 41,4% дан 41,9 % атрофида барқарор сақлаш орқали рискларни бошқариш тизимининг мувозанатли модели бўйича суғурталанган шартномалар сонининг 485 минг донадан 560 минг донага (15,5%) ошириш имконияти илмий асосланган;
Қашқадарё вилоятида суғурта хизматлари ривожланишини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ва рақамли трансформация омиллари асосида пессимистик ссенарийда 27% дан 32% гача, базавий ссенарийда 28% дан 40% гача, ҳамда оптимистик ссенарийда 30% дан 58% гача оширишнинг 2030-йилгача ссенарийли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
суғурта хизматларини рақамли трансформациялаш шароитида сунъий интеллект, ИоТ, биг дата, блокчейн технологиялари билан интеграциялашган АРДЛ ва НАРДЛ моделларини қўллаш орқали бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи рақамли омилларнинг ижобий ва салбий таъсирини алоҳида аниқлаш бўйича услубий ёндашув илмий асосланганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида татбиқ этилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 7-июлдаги 03-03/8632-сон маълумотномаси). Натижада Суғурта компанияларида сунъий интеллект, ИоТ, Биг Дата ва блокчейн асосидаги интеграциялашган бошқарув модели жорий этилиши натижасида операцион жараёнлар автоматлаштирилди, рискларни реал вақт режимида бошқариш имконияти яратилди ҳамда бошқарув қарорларининг аниқлиги ва тезкорлиги оширилди.
рақамли трансформация шароитида суғурта хизматлари ривожланишини статистик ва эмпирик маълумотлар асосида комплекс таҳлил қилиш орқали операцион харажатларнинг 20-30 % га қисқартириш, даъволарни кўриб чиқиш тезлигининг 40-60 % га ошириш, мижозлар қониқиш индексини эса 15-25 % га ўшириш, ҳамда лосс ратио кўрсаткичини 5-12 % га пасайтириш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида татбиқ этилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 7-июлдаги 03-03/8632-сон маълумотномаси). Натижада АРДЛ ва НАРДЛ моделларини қўллаш асосида рақамли омилларнинг суғурта самарадорлигига таъсири алоҳида аниқланиб, самарали ва самарасиз технологияларни дифференциал баҳолаш имконияти яратилди, бу эса компанияларда харажатларни оптималлаштириш ва инвестиция сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилди.
Қашқадарё вилояти суғурта хизматлар бозори ривожланишини ҳудудий кесимда тўловлар ва мукофотлар нисбатини 41,4% дан 41,9 % атрофида барқарор сақлаш орқали рискларни бошқариш тизимининг мувозанатли модели бўйича суғурталанган шартномалар сонининг 485 минг донадан 560 минг донага (15,5%) ошириш имконияти илмий асосланганлиги боʻйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида татбиқ этилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 7-июлдаги 03-03/8632-сон маълумотномаси). Таклиф этилган 15 индикаторли ДСИ тизими орқали суғурта компанияларининг рақамли етуклик даражаси комплекс баҳоланиб, технологик инфратузилма, мижоз тажрибаси ва автоматлаштириш даражасининг хизматлар самарадорлигига таъсири интеграллашган индекс орқали аниқланди ҳамда бенчмаркинг имконияти яратилди.
Қашқадарё вилоятида суғурта хизматлари ривожланишини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ва рақамли трансформация омиллари асосида пессимистик ссенарийда 27% дан 32% гача, базавий ссенарийда 28% дан 40% гача, ҳамда оптимистик ссенарийда 30% дан 58% гача оширишнинг 2030-йилгача ссенарийли прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги боʻйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида татбиқ этилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 7-июлдаги 03-03/8632-сон маълумотномаси). Қашқадарё вилояти мисолида ишлаб чиқилган ссенарийли прогнозлаш модели асосида рақамли суғурта улушининг 2030-йилга бориб 32-58 % гача ошиши асосланди, бу эса ДХШ механизмларини кенгайтириш, суғурта хизматлари қамровини ошириш ва ҳудудий бозорни стратегик ривожлантириш бўйича амалий дастурлар ишлаб чиқишга хизмат қилди.