Жабборов Элбек Эркин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа саноат корхоналари тузилмасини такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6356
Илмий раҳбар: Эшев Алибек Сабирович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Эргашев Эркин Ироқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Рўзиев Бобур Акрамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), в.б. доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Минтақа саноат корхоналари тузилмасини такомиллаштириш орқали ҳудудий саноат салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақанинг саноат тузилмасини комплекс баҳолашда улуш, тузилмавий силжиш, консентрация, диверсификация ва ихтисослашув кўрсаткичлари интеграциялашган ҳолда қўлланилиб, тузилмавий силжиш индекси (ССИ) 0.12 даражада, CРк ва ҲҲИ кўрсаткичи 62%, ўртача консентрациялашган бозор шакллангани, бу ёндашув орқали минтақа саноатининг рақобатбардошлиги ва уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсири миқдорий жиҳатдан асослаб берилган.
минтақа саноатининг ҳудудий-таркибий трансформацияси консентрация, диверсификация орқали саноат маҳсулоти ҳажми 14,6 трлн сўмдан 39,5 трлн сўмга ошиб, қарийб 2,7 баравар кўпайгани, саноатнинг экстенсив эмас, балки босқичма-босқич интенсив ривожланиш траекторияси асосланиб, рақамли мониторинг ва яшил технологияларни жорий этишга асосланган янги ҳудудий бошқарув ёндашуви таклифи илмий асосланган.
минтақа саноат корхоналарининг капитал тузилмасини оптималлаштиришда иқтисодий-математик алгоритмлар асосида комплекс моделлаштирилди, бунда капитал тузилмасининг мақбул даражаси капиталнинг ўртача тортилган қиймати - WАCC кўрсаткичининг минималлаштирилиши асоси аниқланиб, WACC=E/V k_e+D/V k_d (1-T_c) модели орқали корхона қийматини максимал даражага етказувчи ҳамда молиялаштириш харажатларини энг паст ҳолатга туширувчи оптимал молиявий тузилмани шакллантиришнинг илмий асосланган.
минтақа саноатида КПИ тизими ишлаб чиқилиб, унинг прогноз кўрсаткичлари орқали саноатнинг тузилмавий трансформацияси миқдорий жиҳатдан асослаб 2030-йилгача прогноз ҳисоб-китоблари амалга оширилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа саноат корхоналари тузилмасини такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари тадқиқ этиш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақанинг саноат тузилмасини комплекс баҳолашда улуш, тузилмавий силжиш, консентрация, диверсификация ва ихтисослашув кўрсаткичлари интеграциялашган ҳолда қўлланилиб, тузилмавий силжиш индекси (ССИ) 0.12 даражада, CРк ва ҲҲИ кўрсаткичи 62%, ўртача консентрациялашган бозор шакллангани, бу ёндашув орқали минтақа саноатининг рақобатбардошлиги ва уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсири бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида тадбиқ этилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 30-апрел 02-11/8712-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, минтақа саноатининг таркибий ҳолати миқдорий баҳоланиб, тузилмавий силжиш индекси (ССИ), CРк ва ҲҲИ кўрсаткичлари орқали саноат тармоқларининг рақобатбардошлиги ҳамда иқтисодий самарадорликка таъсирини комплекс аниқлаш имконияти яратилди;
минтақа саноатининг ҳудудий-таркибий трансформацияси консентрация, диверсификация орқали саноат маҳсулоти ҳажми 14,6 трлн сўмдан 39,5 трлн сўмга ошиб, қарийб 2,7 баравар кўпайгани, саноатнинг экстенсив эмас, балки босқичма-босқич интенсив ривожланиш траекторияси асосланиб, рақамли мониторинг ва яшил технологияларни жорий этишга асосланган янги ҳудудий бошқарув ёндашуви бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида тадбиқ этилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 30-апрел 02-11/8712-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақа саноатининг ҳудудий-таркибий трансформациясини баҳолаш асосида саноат маҳсулоти ҳажмининг 14,6 трлн сўмдан 39,5 трлн сўмга ошиши ва қарийб 2,7 баравар ўсиши таркибий ўзгаришлар натижаси эканлиги асослаб берилган;
минтақа саноат корхоналарининг капитал тузилмасини оптималлаштиришда иқтисодий-математик алгоритмлар асосида комплекс моделлаштирилди, бунда капитал тузилмасининг мақбул даражаси капиталнинг ўртача тортилган қиймати - WАCC кўрсаткичининг минималлаштирилиши асоси аниқланиб, WACC=E/V k_e+D/V k_d (1-T_c) модели орқали корхона қийматини максимал даражага етказувчи ҳамда молиялаштириш харажатларини энг паст ҳолатга туширувчи оптимал молиявий тузилмани шакллантириш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида тадбиқ этилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 30-апрел 02-11/8712-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, минтақа саноат корхоналарида капитал тузилмасини оптималлаштириш бўйича иқтисодий-математик модел ишлаб чиқилиб, WАCC кўрсаткичини минималлаштириш асосида оптимал молиялаштириш тузилмасини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
минтақа саноатида КПИ тизими ишлаб чиқилиб, унинг прогноз кўрсаткичлари орқали саноатнинг тузилмавий трансформацияси миқдорий жиҳатдан асослаб 2030-йилгача прогноз ҳисоб-китоблари бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида тадбиқ этилган. (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 30-апрел 02-11/8712-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилгача саноатнинг тузилмавий трансформацияси бўйича прогноз ҳисоб-китоблари амалга оширилиб, устувор ривожланиш йўналишлари, инвестиция эҳтиёжлари ва бошқарув қарорларини қабул қилишда фойдаланишга мўлжалланган амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.