Хасанов Элёржон Одилжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида фонемик тизим ва урғу структурасининг чоғиштирма аспекти”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.DSc/Fil1225.
Илмий маслаҳатчи: Шаҳобитдинова Шоҳида Ҳошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Мухаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Жасурбек Жаҳонгирович, филология фанлари доктори, доцент; Саримсоқов Хуршид Абдумаликович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари иститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида унли ҳамда ундош фонемалар тизимини артикуляцион ва акустик жиҳатдан чоғиштириб ўрганиш, шунингдек, сўз урғусининг фонетик талаффузини таҳлил қилиш орқали чоғиштирилаётган тилларнинг товуш тизимидаги асосий ўхшашлик ва фарқларни аниқлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари фонологик тизимларининг чоғиштирма-типологик хусусиятлари ўрганилиб, унлилар ва ундошлар тизимининг артикуляцион, акустик ҳамда функсионал хусусиятлари асосида уларнинг қатор ва кўтарилиш даражаси, лабланиш, чўзиқлик-қисқалик, жаранглилик-жарангсизлик, аспирациялилик, артикуляция ўрни ва усули, фонологик оппозициялари каби дифференциал белгилари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги сўз урғусининг структур-функсионал хусусиятлари, унинг лексик, грамматик ва просодик омиллар билан боғлиқлиги чоғиштирма таҳлил асосида ёритилиб, инглиз тилида урғу локализациясининг морфологик шаффофлик ва ритмик навбатланиш тамойилларига боғлиқлиги, ўзбек тилида эса урғунинг асосан сўзнинг охирги бўғинида барқарор жойлашиши ҳамда урғунинг бўғин давомийлиги, асосий тон частотаси (Ф0) ва интенсивлик кўрсаткичлари орқали реализацияланиши илмий жиҳатдан асосланган;
инглиз тилининг замонавий британ талаффуз вариантида (Реcеивед Пронунcиатион – РП) юз берган урғу силжишлари, хусусан урғунинг сўз охиридан учинчи бўғинга кўчиши, асоснинг фонологик шаффофлигини сақлаш ва ритмик навбатланиш тенденсиялари аниқланиб, уларнинг ўзбек тили урғу тизими билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари белгиланган;
инглиз тили фонологик тизимини ўзлаштириш жараёнида ўзбек тили таъсирида юзага келувчи фонематик ва нофонематик хатолар, урғу қўйишдаги интерференсия ҳодисалари ҳамда иккиламчи урғу билан боғлиқ талаффуз хусусиятлари аниқланиб, уларнинг артикуляцион ва акустик сабаблари тавсифланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги вокализм ва консонантизм тизимлари ўртасидаги типологик тафовутлар чоғиштирма-фонологик таҳлил асосида ёритилиб, инглиз тилидаги узун–қисқа, тор–кенг, дифтонг ва дифтонгоид оппозицияларининг ўзбек тилидаги фонологик тизим билан мос келмаслиги ҳамда бу ҳолатнинг талаффуздаги интерференсияга таъсири асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек тиллари фонологик тизимларининг қиёсий-типологик хусусиятлари, унли ва ундош фонемаларнинг артикуляцион-акустик белгилари, сўз урғуси ҳамда ритмик тузилмаларнинг функсионал хусусиятларига оид назарий материаллардан “2023 КА171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” лойиҳасида фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 13-июндаги маълумотномаси). Натижада, икки тил фонологик тизимларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларига доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган, фонемаларнинг артикуляцион-акустик хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш асосида амалий фонетика машғулотларини такомиллаштиришга қаратилган методик ёндашувлар таклиф этилган ҳамда фонетик интерференсияни камайтириш ва талаффуз компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув-услубий материаллар такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларида сўз урғусининг қиёсий-типологик хусусиятлари, замонавий британ талаффуз варианти (Реcеивед Пронунcиатион – РП)даги урғу силжиши тенденсиялари ҳамда урғунинг фонологик ва ритмик вазифаларига оид назарий материаллардан “ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт “Прожеcт Но. 2023-1ПЛ01-КА171-ҲЕД-000142874 бетwеен Университй оф Апплиед Сcиенcес ин Нйса анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС” лойиҳасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йилдаги маълумотномаси). Натижада, икки тил урғу тизимининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларига доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган, талаффуз аниқлиги ва табиийлигини таъминловчи фонетик-просодик омилларни таҳлил қилишга оид методик ёндашувлар такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларида сўз урғусининг структур-функсионал хусусиятлари, лексик, грамматик ва просодик омиллар билан боғлиқлиги, бўғин узунлиги ҳамда ритмик тузилмалардаги локализациясига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 23-июндаги 291/1-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортиб, сўз урғусининг фонологик-функсионал хусусиятларини тавсифлашга оид назарий ёндашувлар миллий ва халқаро тадқиқотлардаги қиёсий таҳлил далиллари билан бойитилган;
инглиз тили фонологик тизимини ўзлаштиришда ўзбек тили таъсирида юзага келувчи фонематик ва нофонематик хатолар, урғу интерференсияси ҳамда асосий ва иккиламчи урғуни тўғри қўллашга оид илмий хулосалардан 2024–2025-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОИВЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 24-июндаги ЭМПОWЕР-0209-сонли маълумотномаси). Натижада, талаффуз компетенсиясини ривожлантиришда фонетик хатолар ва уларнинг артикуляцион-акустик сабабларини аниқлаш мезонларига асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Тайёрланган аудио-видеоматериаллар, фонетик машқлар ва интерфаол методлар сегментал ҳамда супрасегментал талаффуз хусусиятларини шакллантириш ва хатоларни бартараф этишга қаратилган тажриба-синовларда қўлланилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги вокализм ҳамда консонантизм тизимларининг типологик тафовутларини аниқлашга асосланган чоғиштирма-фонологик таҳлилга оид илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2023–2025-йилларда бажарилган “ДЛП” шифрли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2026-йил 26-июндаги 10/1338-сонли маълумотномаси). Натижада, икки тилдаги унли ва ундош фонемаларнинг артикуляцион-акустик хусусиятларини қиёсий изоҳлаш, тиллараро фонологик тафовутларни аниқлаш, ўзбек тилида сўзлашувчиларнинг инглизча талаффузидаги хатолар сабабларини тавсифлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган илмий асосланган методик тавсияларни ишлаб чиқишда муҳим назарий-методик манба бўлиб хизмат қилган.