Солижонов Мухаммаджон Зокиржон ўғлининг    
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бадиий матн когнитив-консептуал таҳлилининг чоғиштирма-лингвокултурологик асослари ва тамойиллари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.DSc/Fil1224.
Илмий маслаҳатчи: филология фанлари доктори (DSc), профессор Рустамов Дилшодбек Абдуваҳидович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02
Расмий оппонентлар: Шахабитдинова Шохидахон Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Атабоев Нозимжон Бобожон ўғли филология фанлари доктори (DSc), профессор; Холбобоева Азиза Шербобоевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матнни когнитив-консептуал таҳлил қилишнинг чоғиштирма-лингвокултурологик асослари ва тамойилларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг инглиз ва ўзбек ривоят матнлари мисолида амалий қўлланиш имкониятларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бадиий матнни когнитив-консептуал таҳлил қилишнинг чоғиштирма-лингвокултурологик асослари инглиз ва ўзбек ривоят матнлари материалида ишлаб чиқилган, бунда бадиий матн тил, тафаккур, маданият, қадрият ва миллий идентификация муносабатларини ифодаловчи мураккаб консептуал-лингвомаданий тизим сифатида талқин қилинган;
бадиий матн когнитив-консептуал таҳлилининг асосий тамойиллари – антропоцентрик ёндашув, консептуал майдонни аниқлаш, лингвокултурологик бирликларни ажратиш, вербал маркерларни талқин қилиш, ядро-периферия муносабатларини белгилаш, консептлараро боғланишларни фрейм, скрипт, оппозиция, сабаб-оқибат ва аксиологик баҳолаш механизмлари орқали изоҳлаш тамойиллари тизимлаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ривоят матнларидан иборат тадқиқот корпуси шакллантирилган, матнлар тил, жанр, мавзу, асосий консептлар, вербал маркерлар ва лингвокултурологик бирликлар бўйича паспортлаштирилган ҳамда корпус лингвистикаси ва компютер лингвистикаси тамойиллари асосида частотавий-контекстуал кузатувга таянган қиёсий таҳлил модели ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнларида консептуал майдон ва консептосферанинг шаклланиш хусусиятлари қиёсий-лингвокогнитив аспектда очиб берилган, лингвокултурологик бирликларнинг консептуал белги, миллий-маданий қадрият ва вербал маркер сифатида фаолият кўрсатиши асосланган;
бадиий матн когнитив-консептуал таҳлилининг интегратив модели ишлаб чиқилган, унда “бадиий матн → вербал маркер → лингвокултурологик бирлик → консептуал белги → консепт → консептуал майдон → ядро-периферия тузилиши → консептлараро муносабат → аксиологик баҳолаш → миллий тафаккур → маданий идентификация” занжири орқали тил бирлиги, когнитив мазмун, маданий қадрият ва миллий-маданий тафаккур ўртасидаги муносабатлар яхлит тизимда талқин қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
бадиий матнни когнитив-консептуал таҳлил қилишнинг чоғиштирма-лингвокултурологик асослари инглиз ва ўзбек ривоят матнлари материалида ишлаб чиқилган, бунда бадиий матн тил, тафаккур, маданият, қадрият ва миллий идентификация муносабатларини ифодаловчи мураккаб консептуал-лингвомаданий тизим сифатида талқин қилинишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзуларидаги фундаментал илмий лойиҳалар доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 23-июндаги 292/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган, бадиий матнни тил, тафаккур, маданият ва қадриятлар уйғунлигида ўрганишга доир назарий қарашлар билан бойишига хизмат қилган;
бадиий матн когнитив-консептуал таҳлилининг асосий тамойиллари – антропоцентрик ёндашув, консептуал майдонни аниқлаш, лингвокултурологик бирликларни ажратиш, вербал маркерларни талқин қилиш, ядро-периферия муносабатларини белгилаш, консептлараро боғланишларни фрейм, скрипт, оппозиция, сабаб-оқибат ва аксиологик баҳолаш механизмлари орқали изоҳлаш тамойиллари тизимлаштирилишига оид илмий хулоса ва тавсияларидан 2025-2026-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли амалий лойиҳа доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 19-июндаги №136-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнни когнитив-консептуал ва чоғиштирма-лингвокултурологик аспектда ўрганиш, инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда консептуал майдон, лингвокултурологик бирликлар ҳамда вербал маркерларнинг миллий-маданий мазмунни ифодалашдаги ўрнини аниқлаш имконияти кенгайган. Шунингдек, тадқиқот натижалари халқаро академик алмашинув жараёнида талабаларнинг инглиз ва ўзбек тиллари материалида маданиятлараро тафаккур, миллий лисоний олам тасвири, бадиий матн консептосфераси ва маданий идентификация масалаларини чуқурроқ англашига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ривоят матнларидан иборат тадқиқот корпуси шакллантирилган, матнлар тил, жанр, мавзу, асосий консептлар, вербал маркерлар ва лингвокултурологик бирликлар бўйича паспортлаштирилган ҳамда корпус лингвистикаси ва компютер лингвистикаси тамойиллари асосида частотавий-контекстуал кузатувга таянган қиёсий таҳлил модели ишлаб чиқилган. Натижада, Наманган давлат чет тиллари институтида 2023-2026-йиллар давомида бажарилган “ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт “Прожеcт н. 2023-1ПЛ01-КА171-ҲЕД-000142874 бетwеен Университй оф Апплиед Сcиенcес ин Нйса анд Наманган Стате Институте оф Фореигн ЛангуаГЭС” лойиҳа доирасида олиб борилган илмий изланишларнинг назарий ва амалий аҳамиятини оширишга хизмат қилган (Наманган давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 18-июндаги 1855-03-сон маълумотномаси);
инглиз ва ўзбек бадиий матнларида консептуал майдон ва консептосферанинг шаклланиш хусусиятлари қиёсий-лингвокогнитив аспектда очиб берилган, лингвокултурологик бирликларнинг консептуал белги, миллий-маданий қадрият ва вербал маркер сифатида фаолият кўрсатиши асосланган. Натижада Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида олиб борилган илмий изланишларнинг назарий ва амалий аҳамияти ошган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 19-июндаги №139-сон маълумотномаси). Хусусан, бадиий матннинг консептуал тузилиши, лингвокултурологик бирликларнинг функсионал хусусиятлари ва миллий-маданий мазмуннинг вербал ифодаси йўналишларидаги назарий қарашларни амалий таҳлил материаллари билан бойитишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish