Кандахаров Анваржон Хасановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасаввуф вакилларининг Бухоро хонлиги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётига таъсири”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Tar571
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Донёров Алишер Худайбердиевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Очилдиев Файзулло Бобокулович, тарих фанлари доктори, профессор; Замонов Акбар Тургинович, тарих фанлари доктори, профессор; Хидирова Наргиза Уриновна тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХВИ-ХВИИИ асрларда Бухоро хонлиги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида тасаввуф вакилларининг таъсири ва жамият ҳаётидаги ўрни масалаларини очиб бериш ҳамда умумлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро хонлиги давлат бошқарувида фаол иштирок этган тасаввуф вакилларининг фаолиятини диссертация тадқиқоти доирасида, комплекс ўрганиш натижасида уларнинг фақат тариқат ёналиши доирасида эмас, балки ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва ҳудудий ўрни нуқтаи назаридан таснифлаш жараёнида уларнинг 32 нафари тарихий аҳамиятга эга сўфийлар эканлиги аниқланган;
Тасаввуф вакиллари фаолиятини ёритувчи тарихий асарлар ва архив материалларини ўрганиш натижасида, ушбу даврда гендер тенглик масалалари, яъни тариқат вакиллари хонадонига мансуб аёлларнинг ҳам жамиятда алоҳида ўрин ва нуфузга эга бўлгани Ой пошшо (Ойим подшо) биби, Моҳим биби, Ҳоним биби, Биби Ҳадя каби аёллар мисолида далилланган;
Нақшбандийлардан фарқли равишда таркидунёчилик, жамиятдан йироқлашган деб талқин қилинадиган яссавия тариқати вакилларининг ҳам ХВИ асрдан бошлаб сиёсий ҳаётда хусусан, Мовароуннаҳрда темурийлар ҳукмронлигининг тугатилиши ва шайбонийлар сулоласининг ҳокимиятни эгаллаши жараёнларидаги бевосита иштироки Шайх Мансур (ХВ-ХВИ аср), Шайх Жамолиддин (ваф.1505), Шайх Худойдод (1461-1532), Қосим Шайх (1500-1578) каби яссавия тариқати вакиллари мисолида исботланди;
Аштархонийлар даврида ҳам Бухоро хонлигини сиёсий марказлаштириш, давлат барқарорлигини таъминлаш ва сулолавий можароларни олдини олишда тасаввуф вакилларининг фаол иштироки ва дипломатик фаолияти 1680-йилларда эронликларга ҳамда 1665-йилда хиваликлар билан бўлган зиддиятли мунособатларда иштирок этган Хожа Ҳошим ва Мавлоно Шариф каби тасаввуф вакиллари мисолида далилланган;
ХВИ-ХВИИИ асрларга келиб нақшбандия тариқатига мансуб тасаввуф шайхларининг иқтисодий қудрати ортиб бориши натижасида уларнинг баъзан мустақил фаолият олиб боришга интилганликлари ва ўзларининг легитимлиги асосида нафақат оддий халққа, балки ҳукмдорларга ҳам катта таъсир ўтказганликлари, лекин бу таъсирни улар ҳокимиятни олишга эмас балки, мавжуд тузумни соғломлаштиришга, жамиятда ахлоқий меъёрлар ва илму-маърифатни, маданий ҳаётни ривожлантиришга қаратганлиги исботланган. .
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро хонлиги даврида тасаввуф вакилларининг ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнларга таъсирига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Бухоро хонлиги даврида яшаган тасаввуф алломаларининг ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнларга таъсири, уларнинг маънавий мерослари, хусусан, Жўйбор хожаларининг фаолияти ҳамда нақшбандия тариқати ривожидаги ўрни, шунингдек бу даврларда яссавия ва кубровия тариқатлари вакилларининг маънавий тарбия масалаларига оид илмий хулосаларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони”, “Тарих ҳақиқатлари” каби кўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси томонидан 18.06.2025 йилда берилган 01-33/454-сон ва 08.01.2023 йилда берилган 01-44-11-сон маълумотномалари). Натижалар телетомошабинларда Ўрта Осиё хонликлари ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида Нақшбандия тариқати вакилларининг ўрни ҳақидаги тасаввурларини кенгайишига имкон берган.
Мовароуннаҳрда темурийлар сулоласининг тугатилиши ва шайбонийлар сулоласининг ҳокимиятни эгаллашларида тасаввуф вакилларининг таъсири, айниқса Абдуллахон ИИ нинг ҳукмронлиги йилларида унинг мамлакатни марказлаштириш жараёнларида фаол иштирок этган Шайх Муҳаммад Дарвеш (1500-1562), Ҳазрат Муҳаммад Амкинагий (1510-1600), Маҳдуми Аъзам Даҳбедий (1461-1542) каби тасаввуф уламолари мисолида очиб берилганлиги каби янги илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АЛ-662205481- рақамли “Қашқадарё воҳаси тарихий ва маданий ёдгорликлари, экотуризмга оид зиёратгоҳларнинг “И-туризм” платформасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 25.11.2025 йилдаги № 04/11-28364-сон далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши тасаввуф уламолари билан боғлиқ зиёратгоҳларнинг моҳиятини очиб беришга хизмат қилган.
Бухоро хонлиги даврида тасаввуф вакилларининг, айниқса нақшбандия тариқатига мансуб Жўйбор хожалари вакиллари жамиятда мустақил фаолият олиб боришга интилганликлари ва бу жараёнларда ўзларининг легитимлиги асосида халқнинг ҳурмати, ишончи, эътирофи ва муҳаббатини қозониши натижасида уларга давлат ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида катта имконият яратганлигини, лекин бу имкониятидан улар ҳокимиятни олишга эмас, аксинча, мавжуд тизимни соғломлаштиришга ва жамиятни ахлоқий етукликка, илму-маърифатга даъват этганлиги каби масалалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 27-ноябрдаги № 10/800-сон далолатномаси). Натижада Жўйбор хожалари фаолиятининг ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўрни ҳақидаги илмий хулосалардан аҳоли ўртасида миллий ва маънавий қадриятларни тарғиб этиш, ёшларда тарихий хотира, маънавий меросга ҳурмат, маърифатпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини бойитишда фойдаланиш имконияти кенгайди.
Тасаввуф вакилларининг мамлакат осойишталигини таъминлаш ва юртга бостириб келаётган ёвларга қарши курашларда аҳолини мафкуравий бирлаштириши ва уларга маънавий куч бериши жараёнлари шунингдек, уларнинг ижтимоий ғояларидан бугунги жамиятимизда, айниқса ёшлар онгида Ватанпарварлик, миллий ғурур ва ор-номус, аждодлар меросига ҳурмат туйғуларини шакллантириш масалаларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 27-ноябрдаги № 10/800-сон далолатномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар, хулосалар тасаввуф алломалари фаолиятларидаги маънавий тарбияга оид масалаларидан ижтимоий-фалсафий жараёнларни ёритишга хизмат қилган.
Тасаввуф алломалар таълимотининг асосий мазмуни бўлган меҳнацеварлик, ватанпарварлик, адолатлилик, илм-маърифат ва устоз–шогирдлик каби умуминсоний қадриятларни нафақат ёш авлод, балки кенг жамоатчилик онгида мустаҳкамлаш ва уларни тарғиб этиш жараёнида мазкур Диссертация тадқиқоти доирасида эришилган илмий натижалардан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш демократик партиясининг марказий кенгашининг 15.12.2025 йилдаги № 02-06-119-сон далолатномаси). Натижада диссертация партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларини ўзида акс эттирган ҳолда, тарғибот тадбирларининг савиясини янада бойитишга, хусусан, моддий ва маънавий ишлаб чиқариш соҳасининг тарихий ва илмий меросини кенг тарғиб этишда, партия тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий-сиёсий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган.