Қулмуротов Соҳибжон Жуманиёзовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда асаларичиликни кластерли ёндашув асосида ташкил этиш ва барқарор ривожлантириш йўналишлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt7061
Илмий раҳбар: Самиева Гулноза Тохировна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03
Расмий оппонентлар: Низамов Аслитдин Бадреддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Мелс Каримович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларда асаларичиликни кластерларли ёндашув асосида ташкил этиш ва барқарор ривожлантиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда асаларичиликни ривожлантиришда ишлаб чиқариш хўжалиги, илмий-тадқиқот марказлари, давлат тузилмалари ва тадбиркорлар ўртасида кооперацион интеграция муносабатларининг инновацион ва рақамли бошқарувига асосланган кластер модели далилланган;
асаларичиликнинг ҳудудий ривожланиш динамикасини баҳолаш ёндошуви 0≤0,08≤1 мезонида юқори ва ўрта даражада диверсификацияланишига таянган ҳолда У, Ф, Р, Т, А, Ж ва Жф кўрсаткичларининг ўсиш ҳамда пасайиш тенденсиялари Q_int=√(Q_o^ъ×Q_k ) интеграл модели асосида такомиллаштирилган;
ҳудудий қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда пахтани чанглатишда асаларидан фойдаланишга устуворлик берувчи хўжалик юритишнинг пахтачилик ҳамда асаларичилик хўжаликларининг кооперацияси фаолияти самарадорлигининг оптимал кўрининши Δқ = –1,1039 лн(Ҳ) + 8,1401 ва W = С(–1,1039 лн(Ҳ) + 8,1401)(П – C) бўлиши асосланган;
Қашқадарё вилоятида асаларичилик хўжаликларини ривожлантиришнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ичлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда асаларичиликни ривожлантиришда ишлаб чиқариш хўжалиги, илмий-тадқиқот марказлари, давлат тузилмалари ва тадбиркорлар ўртасида кооперацион интеграция муносабатларининг инновацион ва рақамли бошқарувига асосланган кластер модели далилланган. Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Асаларичилар уюшмаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги №02/23-1352 маълумотномаси, Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2026-йил 8-июндаги №37/01-104-сон ҳамда Қашқадарё вилояти асаларичилар уюшмасининг 2026-йил 8-июндаги №08-06/3-сон маʼлумотномаси).
Таклиф ҳамда тавсиялар Қашқадарё ҳудудларида кластерларнинг марказлашган ҳолатда бирлашиши ҳамда асаларичилик хўжаликларининг расмий секторга ўтишини таъминлаш билан бирга маҳаллий аҳолининг кооперация атрофида бирлашиб, аёллар ва ёшлар бандлиги ҳамда салоҳиятини оширишга имкон яратади;
асаларичиликнинг ҳудудий ривожланиш динамикасини баҳолаш ёндошуви 0≤0,08≤1 мезонида юқори ва ўрта даражада диверсификацияланишига таянган ҳолда У, Ф, Р, Т, А, Ж ва Жф кўрсаткичларининг ўсиш ҳамда пасайиш тенденсиялари Q_int=√(Q_o^ъ×Q_k ) интеграл модели асосида такомиллаштирилган Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Асаларичилар уюшмаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги №02/23-1352 маълумотномаси, Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2026-йил 8-июндаги №37/01-104-сон ҳамда Қашқадарё вилояти асаларичилар уюшмасининг 2026-йил 8-июндаги №08-06/3-сон маʼлумотномаси). Ҳудудларнинг асаларичилик салоҳиятини иқтисодий кўрсаткичлар мажмуасини бир интеграл кўрсаткич орқали баҳолаш ҳамда ҳудудлар кесимида хулоса чиқариб, қарор қабул қилишга имконият яратади;
Ҳудудий қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда пахтани чанглатишда асаларидан фойдаланишга устуворлик берувчи хўжалик юритишнинг пахтачилик ҳамда асаларичилик хўжаликларининг кооперацияси фаолияти самарадорлигининг оптимал кўрининши Δқ = –1,1039 лн(Ҳ) + 8,1401 ва W = С(–1,1039 лн(Ҳ) + 8,1401)(П – C) бўлиши асосланган. Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Асаларичилар уюшмаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги №02/23-1352 маълумотномаси, Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2026-йил 8-июндаги №37/01-104-сон ҳамда Қашқадарё вилояти асаларичилар уюшмасининг 2026-йил 8-июндаги №08-06/3-сон маʼлумотномаси). Таклиф ҳудудларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш хусусиятидан келиб чиқиб, уларни чанглатиш учун зарур бўлган асалари уяларини белгилаб олиш, шунингдек чанглатиш натижасида ялпи қўшимча фойданинг ошиш даражасини аниқлаш имкониятини беради;
Қашқадарё вилоятида асаларичилик хўжаликларини ривожлантиришнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ичлаб чиқилган. Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Асаларичилар уюшмаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2026-йил 20-апрелдаги №02/23-1352 маълумотномаси, Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2026-йил 8-июндаги №37/01-104-сон ҳамда Қашқадарё вилояти асаларичилар уюшмасининг 2026-йил 8-июндаги №08-06/3-сон маʼлумотномаси). Прогноз ишланмалари ҳудудларда асал етиштириш ҳамда пахта ва мева экинларини чанглатиш кўрсаткичлари таҳлили асосида олинган ўртача прогноз натижалари 2024-йилдагига нисбатан 2026-йилда 1,063 баробарга ошган, 2024-йилдагига нисбатан 2030-йилга бориб 1,163 баробарга ошиши кутилмоқда, ўртача ўсиш суърати 2,46 фоизни ташкил этиши ҳамда унинг таркибидаги таъсир қилувчи омиллар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини ошириши, асал ишлаб чиқаришни кўпайтириши нуқтаи назаридан истиқболда режаларни амалга ошириш жараёнида қарор қабул қилишда фойдаланиш имкониятини яратади.