Пасилов Баходир Абдуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ССРда совет тоталитар тузумининг қарор топиши: назария ва амалиёт масалалари (1917-1939 йиллар)” (Становление совецкой тоталитарной системы в Узбекской ССР: пролемы теории и практики (1917-1939 гг.)), 
07.00.01 - Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.4.DSc/Tar553 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети. 
DSc.01/2025.27.12.Tar.03.01  
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), профессор в.б. Сабиров Алишер Турсунович , тарих фанлари доктори, профессор  Ерметов Аваз Абдуллаевич. тарих фанлари доктори (DSc), профессор  Бобоев Феруз Сайфуллоевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ССРда 1917-1939 йилларда совет тоталитар тузуми қарор топишининг назарияси ва амалиёти масалаларини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
турли давр ва илмий мактаблар вакилларининг тоталитаризмнинг илмий-назарий ва методологик ёндашувларини таҳлил қилиш орқали ҳамда совет тоталитар тузумининг Ўзбекистон ССРда қарор топишининг назарий ва амалий  жиҳатлари ўрганилганлиги натижасида республикада шаклланган мазкур тузум болшевикларнинг геосиёсий ва мафкурафий концепсияи асосида қурилганлиги далилланган;
минтақадаги миллатлараро муносабатлар, этносиёсий жараёнларнинг болшевиклар миллий сиёсати негизида ривожланиши кейинчалик совет федератив давлатини қуриш консепсияси учун асос бўлганлиги, совет тоталитар тузумининг федератив принцип асосида ташкил қилинганлиги эса Ўзбекистон ССРнинг ташкил қилинишига олиб келганлиги аниқланган; 
совет иқтисодий-ижтимоий моделини яратишда ер-сув ислоҳоти ва коллективлаштиришнинг ўтказилиши, индустрлаштиришнинг хом-ашё базасини яратишга йўналтирилганлиги, республика иқтисодиётида пахта этиштиришни жадал ривожлантиришда тоталитар механизмлар муҳим рол ўйнаганлиги асослаб берилган;
Совет тоталитар режимининг институционал асослари ва фаолияти ҳамда мажбурлаш механизмларининг турли шакллари қўлланилиши ижтимоий-сиёсий ҳаётда чуқур ўзгаришларни келтириб чиқарганлиги ҳамда совет тоталитар органларининг жамият устидан назорат ўрнатиши жараёнлари болшевиклар сиёсатининг назарий ва амалий жиҳатларини таҳлил қилиш орқали далилланди;
тоталитар тузум шароитида совет мактаб таʼлимининг коммунистик мафкура ва синфий принциплари асосида шаклланиши, “Ҳужум” ҳаракатининг ўтказилиши натижасида ўзбек аёлларининг ижтимоийлашув жараёни кучайганлиги, “социалистик маданият”нинг қарор топиши коммунистик мафкуранинг жамият турмушига сингдирилиши натижасида рўй берганлиги аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон ССРда совет тоталитар тузумининг қарор топиши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
минтақада совет ҳокимиятининг маҳаллий халқларнинг иродасига қарши ўрнатилиши ва совет сиёсий тузумининг шаклланиши, совет федератив давлатини қуриш консепсияси асосида Ўзбекистон ССРнинг ташкил бўлиши масалалари, Тоталитар механизмларнинг совет иқтисодий-ижтимоий моделини яратишдаги ўрнини таҳлил қилиш ҳамда совет сиёсий тузумида тоталитар механизмларнинг кучайиши ва унинг оқибатлари икки жилдлик “Ўзбекистон тарихи (1917 – 1991 й.)” номли коллектив монографияда (Биринчи китоб. Тошкент: “Ўзбекистон”, 2019. 235-244-бетлар) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2025-йил 17-майдаги 3/1255-1296-сон маʼлумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Ўзбекистон ССРда совет тоталитар тузуми қарор топишининг назарияси ва амалиётини ўрганиш учун имконият яратди; 
Туркистон мухториятининг тугатилиши, болшевикларнинг минтақада олиб борган миллий сиёсати, Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати ва Ўзбекистон ССРнинг ташкил қилиниши, ташкил қилинган миллий республикалар орқали уларнинг Марказга бевосита қарам бўлиши учун замин яратилгани билан боғлиқ илмий хулосалар ва материаллардан ФА-А-Г028 П3-2014-0912205347 рақамли “Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш ва унинг оқибатлари (1924-1925-й.)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2025-йил 17-майдаги 3/1255-1296-сон маʼлумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши совет тоталитар тузумининг Ўзбекистон ССРда қарор топиши масалаларининг айрим жиҳатларини кенг ва чуқур ёритиб бериш учун имкон туғдирган;
социалистик мафкуранинг миллатлараро муносабатлар тизимига мажбурий сингдирилиши, совет мактаб таʼлимининг коммунистик мафкура ва синфийлик принциплари асосида шаклланиши, “социалистик маданият” назарияси ва тоталитар тузум шароитида миллий онг ҳамда миллий тафаккурдаги ўзгаришларнинг таҳлил қилиниши ҳамда жамият турмушини трансформацияси билан боғлиқ айрим хулоса ва материаллардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маʼрифий ёдгорлик мажмуаси “Илмий тадқиқот ва таʼлим маркази ишларини” режалаштириш ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маʼрифий ёдгорлик мажмуасининг 2025-йил 19-августдаги 10-1/61-сон маʼлумотномаси). Тақдим этилган материаллар мажмуага ташриф буюрганларда совет даврининг зиддиятли жиҳатлари ҳақида маʼлумот бериб, Ватанга ва миллий тарихга бўлган ҳурматни кучайтириш учун хизмат қилади;
совет ҳокимиятининг Ўзбекистон ССРда олиб борган диний сиёсати ва диндорларнинг қатағон қилиниши, республикада 1917-1939-йилларда содир бўлган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг зиддиятли кечгани, шунингдек Ўзбекистон ССРда совет тоталитар тузумининг қарор топиши ҳамда ушбу жараённи ўрганишнинг методологик масалалари бўйича 2012-2019-йиллар давомида АҚШнинг Индиана университети, Блоомингтон талабалари ҳамда аспирантлари учун илмий чиқишлар ҳамда суҳбатларда қилинган хулосалардан (Индиана университети, Блоомингтон томонидан 25.05.2026 берилган хат) америкалик талабаларда Ўзбекистон тарихининг совет даври масалалари ҳақида тушунча шакллантирди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish