Қаюмова Моҳинур Бахтиёр қизи
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда юзага келган энурезнинг клиник-нейрофизиологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4909.
Илмий раҳбар: Ниёзов Шухрат Ташмирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Хакимова Соҳиба Зиёдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Усмонова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўсмирларда энурезнинг патомеханизмлари, клиник шакллари ва динамикасини электронейромиография, психоемоционал ҳолат ва вегетатив тонусни баҳолаш орқали комплекс клиник-нейрофизиологик текширув асосида аниқлаш, шунингдек, оптимал терапевтик ва реабилитацион тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энурезнинг оғирлик даражаси билан ЭНМГнинг нейрофизиологик кўрсаткичлари ўртасида кучли коррелясион боғлиқлик мавжудлиги, хусусан, Ф-тўлқин латентлиги (р = 0,74) ва сакрал рефлекс латентлиги билан мусбат, М-жавоб амплитудаси (р = −0,71) билан эса манфий коррелясия кузатилиши аниқланиб, касалликнинг нейроген патофизиологик механизмлари об'ектив жиҳатдан тасдиқланган;
энурез билан оғриган ўсмирларда ликвор таркибидаги моноаминоксидаза (МАО) миқдорининг терминал ип ва от думи соҳасидаги демиелинизасия жараёнларини баҳолашдаги диагностик аҳамияти асосланиб, унинг консентрацияси (2,1–789,6 нг/мл) касаллик этиологияси, давомийлиги ва оғирлик даражаси билан коррелясион боғлиқ эканлиги аниқланган;
энурез билан оғриган ўсмирлардаги психоемоционал бузилишлар прогрессив тусга эга экани ва касаллик оғир кечганда хавотирлиликнинг невротик даражасига (Спилбергер шкаласи бўйича 57,7 балл) етиши аниқланган;
комплекс диагностика ва даволаш алгоритми (фармакопунктура + нейрометаболик терапия + электростимуляция) ишлаб чиқилиб унинг самарадорлиги обектив нейрофизиологик мезонлар (ЭНМГ кўрсаткичларининг меʼёрлашуви) ва 90–95% ҳолатларда моноаминоксидаза даражасининг пасайиши билан илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсмирларда энурезнинг клиник-нейрофизиологик хусусиятларини баҳолаш ва ушбу патологияни ташхислаш ва даволашнинг комплекс тизимини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси Сог'лиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг  2026 йил 10.06-даги №10-сон баённома хулосаси):
биринчи илмий янгилик: энурезнинг оғирлик даражаси билан ЭНМГнинг нейрофизиологик кўрсаткичлари ўртасида кучли коррелясион боғлиқлик мавжудлиги, хусусан, Ф-тўлқин латентлиги (р = 0,74) ва сакрал рефлекс латентлиги билан мусбат, М-жавоб амплитудаси (р = −0,71) билан эса манфий коррелясия кузатилиши аниқланиб, касалликнинг нейроген патофизиологик механизмлари об'ектив жиҳатдан тасдиқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти Жомбой ТТБ маркази (2026-йил 2598-7-94 ТБ\2026-сон буйруқ), Самарқанд вилояти Оқдарё ТТБ маркази (2026-йил 2353-7-92-ТБ\2026-сон буйруқ), Сурхандарё вилояти Денов туман ТБ маркази (2026-йил 1982-8-111-ТБ\2026-сон буйруқ), Сурхандарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026-йил 114-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ўсмирларда энурезнинг оғирлик даражаси бўйича ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва табақалаштиришнинг янги нейрофизиологик мезонлари ишлаб чиқилган бўлиб, бу касалликнинг нейроген субстратини ўз вақтида аниқлаш ва эрта босқичларда тегишли даволашни тайинлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: дирламчи нейрофизиологик скрининг сифатида думғаза рефлексларни баҳолаш билан ЭНМГ-диагностика усулини қўллаш беморларнинг стационар даволаниш муддатини 4 кундан 2 кунгача қисқартириш, шунингдек, мақсадсиз диагностик текширувлар ҳажмини 18–22% га камайтириш имконини берди, бу эса бюджет маблағларини 1,3 млн сўм иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: энурезнинг оғир шакли билан оғриган ўсмирларда ЭНМГ кўрсаткичларини ўрганиш натижасида нейромушак ўтказувчанлигининг чуқур бузилганидан далолат берувчи ўзгаришлар аниқланди. Клиник ва нейрофизиологик кўрсаткичларнинг корреляцион таҳлили орқали ушбу тоифадаги беморлар учун диагностик ва прогностик аҳамиятга эга бўлган муҳим ЭНМГ-маркерлар белгиланди.
иккинчи илмий янгилик: энурез билан оғриган ўсмирларда ликвор таркибидаги моноаминоксидаза (МАО) миқдорининг терминал ип ва от думи соҳасидаги демиелинизасия жараёнларини баҳолашдаги диагностик аҳамияти асосланиб, унинг консентрацияси (2,1–789,6 нг/мл) касаллик этиологияси, давомийлиги ва оғирлик даражаси билан коррелясион боғлиқ эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти Жомбой ТТБ маркази (2026-йил 2598-7-94 ТБ\2026-сон буйруқ), Самарқанд вилояти Оқдарё ТТБ маркази (2026-йил 2353-7-92-ТБ\2026-сон буйруқ), Сурхандарё вилояти Денов туман ТБ маркази (2026-йил 1982-8-111-ТБ\2026-сон буйруқ), Сурхандарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026-йил 114-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: энурез билан оғриган ўсмирларда ликвор таркибидаги моноаминоксидаза (МАО) консентрациясини баҳолаш орқали касалликнинг нейроген механизмларини эрта аниқлаш, терминал ип ва от думи соҳасидаги демиелинизасия жараёнларини қўшимча диагностик мезон асосида баҳолаш ҳамда даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконияти яратилиб, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, психоемосионал бузилишларни камайтириш ва ижтимоий мослашувини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: энурез билан оғриган ўсмирларда ликвор таркибидаги моноаминоксидаза (МАО) консентрациясини баҳолаш орқали касалликнинг нейроген механизмларини эрта аниқлаш, терминал ип ва от думи соҳасидаги демиелинизасия жараёнларини қўшимча диагностик мезон асосида баҳолаш ҳамда даволаш тактикасини индивидуаллаштириш имконияти яратилиб, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, психоемосионал бузилишларни камайтириш ва ижтимоий мослашувини оширишга хизмат қилади. Хулоса: энурез билан оғриган ўсмирларда ликвор таркибидаги МАО консентрациясининг касаллик этиологияси, давомийлиги ва оғирлик даражаси билан коррелясион боғлиқлиги аниқланиши уни қўшимча диагностик биомаркер сифатида қўллаш, касалликнинг нейроген хусусиятларини баҳолаш ва индивидуал даволаш тактикасини такомиллаштириш учун илмий асос яратади.
учинчи илмий янгилик: энурез билан оғриган ўсмирлардаги психоемоционал бузилишлар прогрессив тусга эга экани ва касаллик оғир кечганда хавотирлиликнинг невротик даражасига (Спилбергер шкаласи бўйича 57,7 балл) етиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти Жомбой ТТБ маркази (2026-йил 2598-7-94 ТБ\2026-сон буйруқ), Самарқанд вилояти Оқдарё ТТБ маркази (2026-йил 2353-7-92-ТБ\2026-сон буйруқ), Сурхандарё вилояти Денов туман ТБ маркази (2026-йил 1982-8-111-ТБ\2026-сон буйруқ), Сурхандарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026-йил 114-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: энурез билан оғриган ўсмирларда психоемосионал бузилишларнинг касаллик оғирлигига боғлиқ равишда кучайишини эрта аниқлаш ва хавотирланиш даражасини Спилбергер шкаласи асосида баҳолаш орқали психологик коррексия ҳамда индивидуал реабилитасия чораларини ўз вақтида қўллаш, беморларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, ижтимоий мослашувини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс психометрик скрининг ва ўз вақтида ўтказилган психокоррексияни қўллаш натижасида даволашнинг ижобий натижалари психокоррексиясиз стандарт терапияга нисбатан 1,8–2 баравар кўпроқ кузатилганини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 3.5 млн сўмни ташкил этди. Хулоса: Энурез билан оғриган ўсмирларда психоемосионал бузилишларнинг касаллик оғирлигига боғлиқ равишда прогрессив кучайиши ва оғир ҳолатларда хавотирланиш даражасининг Спилбергер шкаласи бўйича 57,7 баллга етиши аниқланиб, комплекс ташхислаш, психологик коррексия ва индивидуал реабилитасия тадбирларини такомиллаштиришнинг илмий асослари белгиланган.
тўртинчи илмий янгилик: комплекс диагностика ва даволаш алгоритми (фармакопунктура + нейрометаболик терапия + электростимуляция) ишлаб чиқилиб унинг самарадорлиги обектив нейрофизиологик мезонлар (ЭНМГ кўрсаткичларининг меʼёрлашуви) ва 90–95% ҳолатларда моноаминоксидаза даражасининг пасайиши билан илмий жиҳатдан асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти Жомбой ТТБ маркази (2026-йил 2598-7-94 ТБ\2026-сон буйруқ), Самарқанд вилояти Оқдарё ТТБ маркази (2026-йил 2353-7-92-ТБ\2026-сон буйруқ), Сурхандарё вилояти Денов туман ТБ маркази (2026-йил 1982-8-111-ТБ\2026-сон буйруқ), Сурхандарё вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026-йил 114-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ўсмирлардаги энурезнинг кечиши ва оқибатларини прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилди. Ушбу алгоритм клиник (клиник-неврологик), нейрофизиологик (ЭНМГ: СПИ тезлиги, М-жавоб амплитудаси, думғаза рефлекс ва Ф-тўлқиннинг латент даври), биокимёвий (ликвордаги МАО), психометрик (Спилбергер–Ханин шкаласи, ИCИҚ-СФ) ва вегетологик (Кердо индекси) кўрсаткичларни комплекс баҳолашга асосланган; алгоритм дастлабки текширув босқичидаёқ терапияга жавоб реакциясини олдиндан айтиш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: энурези бор беморларни стационар шароитда стандарт протокол бўйича даволаш учун ўртача 1.05 млн сўм сарфланади. Нейрофизиологик маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган комплекс даволаш дастурининг қўлланиши эса шифохонада ётиш муддатларини қисқартириш, такрорий госпитализация ҳолатлари сонини ва мақсадсиз буюриладиган муолажалар ҳажмини камайтириш ҳисобига бюджет маблағларини 30–35% гача тежаш имконини беради. Хулоса: энурез билан оғриган ўсмирларда фармакопунктура, нейрометаболик терапия ва электростимулясияни ўз ичига олган комплекс ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилиб, унинг самарадорлиги ЭНМГ кўрсаткичларининг меъёрлашуви ҳамда 90–95% ҳолатларда моноаминоксидаза консентрациясининг пасайиши билан асосланган ва клиник амалиётда индивидуаллаштирилган даволаш тактикасини такомиллаштириш имконияти кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish