Суюнов Миржалол Хужамқул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар тизимида инспектор-психологларни тайёрлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P805
Илмий раҳбар: Файзиев Зоҳиддин Хасанбоевич, психология фанлари доктори (DSc), профессор вазифасини бажарувчи.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.Р.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжибоев Илхомжон Исломжонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар тизимида инспектор-психологларни таёрлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инспектор-психологларни махсус психологик тайёрлашда шахс ҳаётий йўналганлигининг («ички», «мулоқот» ва «фаолият») дифференциал намоён бўлиши фаолиятдаги қатъиятлилик, индивидуал маҳоратини «иш жараёнидан завқланиш», «ўзаро ҳамкорлик» билан боғлиқ праксик ҳислар асосида шаклланиши орқали эмоционал-иродавий ва мотивацион соҳаларга таъсир этиш муҳимлиги далилланган;
инспектор-психологларнинг махсус психологик тайёргарлигини аниқлашда улардаги муваффақиятга интилиш мотивацияси, тафаккури кенглиги, ижтимоий масъулият ҳисси ҳамда иродавий сифатлар орқали фаолиятга бевосита интеграциясини таъминланиши туфайли иш жараёнидаги ҳиссиёт, кайфият ва фаоллик кўрсатгичлари устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
инспектор-психологларда иродавий сифатларни шаклланганлиги жамоавий фаолиятда муваффақиятга интилиш мотивациясини мақсадга интилувчанлик, қатъиятлилик хусусиятларига устуворлик бериш асосида ривожланишига мувофиқ, муваффақиятга интилиш мотивининг намоён бўлишига боғлиқлиқ эканлиги исботланган;
инспектор-психологларда фаолиятга психологик тайёргарлик даражасини оширишда иродавий сифатларни шакллантиришнинг муҳимлигига кўра, тактик ва интуитив тафаккур, муваффақиятга эришиш мотивацияси таъсирида ривожланишига асосланиб, психокоррексион фаолиятга муаллифлик «ички ишлар органлари тизимида инспектор-психологларни махсус психологик тайёрлашнинг ижтимоий-психологик моделини» ни такомиллаштириш самарали эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар тизимида инспектор-психологларни таёрлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш орқали психологик тайёрганлик ҳолатини таъминлаш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
инспектор-психологларни махсус психологик тайёрлашда шахс ҳаётий йўналганлигининг («ички», «мулоқот» ва «фаолият») дифференциал намоён бўлиши фаолиятдаги қатъиятлилик, индивидуал маҳоратини «иш жараёнидан завқланиш», «ўзаро ҳамкорлик» билан боғлиқ праксик ҳислар асосида шаклланиши орқали эмоционал-иродавий ва мотивацион соҳаларга таъсир этиш муҳимлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 30-июндаги ПМ-135-сонли буйруғи билан «Касбий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 30-июндаги ПМ-135-сонли маълумотномаси). Натижада инспектор-психологларнинг махсус психологик тайёргарлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
инспектор-психологларнинг махсус психологик тайёргарлигини аниқлашда улардаги муваффақиятга интилиш мотивацияси тафаккури кенглиги, ижтимоий масъулият ҳисси ҳамда иродавий сифатлар орқали фаолиятга бевосита интеграциясини таъминланиши туфайли иш жараёнидаги ҳиссиёт, кайфият ва фаоллик кўрсатгичлари устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланганлигига оид тавсиялар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 30-июндаги ПМ-135-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 30-июндаги ПМ-135-сонли маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг ички ишлар тизимида инспектор-психологларга умумий психологик билимларни қўллаш борасидаги кўникмаларини янада оширилганлиги кузатилган;
инспектор-психологларда иродавий сифатларни шаклланганлиги жамоавий фаолиятда муваффақиятга интилиш мотивациясини мақсадга интилувчанлик, қатъиятлилик хусусиятларига устуворлик бериш асосида ривожланишига мувофиқ, муваффақиятга интилиш мотивининг намоён бўлишига боғлиқлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув- илмий марказининг 2026-йил 30-июндаги ПМ-135-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 30-июндаги ПМ-135-сонли маълумотномаси). Натижада инспектор-психологларнинг фаолиятда муваффақиятга интилиш мотивациясини шакллантиришга доир билим ва кўникмалари оширилган;
инспектор-психологларда фаолиятга психологик тайёргарлик даражасини оширишда иродавий сифатларни шакллантиришнинг муҳимлигига кўра, тактик ва интуитив тафаккур, муваффақиятга эришиш мотивацияси таъсирида ривожланишига асосланиб, психокоррексион фаолиятга муаллифлик “ички ишлар органлари тизимида инспектор-психологларни махсус психологик тайёрлашнинг ижтимоий-психологик моделини” ни такомиллаштириш самарали эканлиги аниқланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 30-июндаги ПМ-135-сонли буйруғи билан «Консултатив психология ва психокоррексия» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2026-йил 30-июндаги ПМ-135-сонли маълумотномаси). Натижада инспектор-психологларни фаолиятга психологик тайёрлаш механизмларини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish