Хаджибаев Жамшид Абдуазимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳалқум, қизилўнгач, ошқозоннинг қўшма куйишдан кейинги чандиқли торайишлари бўлган беморларда ташхислаш ва жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib716.
Илмий маслаҳатчи: Низамходжаев Зайниддин Махаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.08.01.
Расмий оппонентлар: Юсупбеков Аброр Ахмеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Камол Саидакбарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети».
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳалқум ва қизилўнгачда реконструктив-пластик операцияларнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ҳамда ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдам кўрсатишнинг босқичма-босқич тизимини жорий этиш орқали қизилўнгачнинг комбинациялашган куйишдан кейинги чандиқли торайишлари бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳалқум ва қизилўнгачнинг комбинациялашган куйишдан кейинги чандиқли торайишлари бўлган беморларда фарингоезофагопластика вақтида «юқори» ҳалқум анастомозлари қўлланилганда жарроҳлик даволаш натижаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
ҳалқум ва қизилўнгачнинг турли қисмлари биргаликда куйиш жароҳатлари бўлган беморларда шунтловчи колоезофагопластика вақтида ҳалқум пластикасининг янги оригинал усули ишлаб чиқилган (ИАП № 05835, 2017-йил 3-июл);
ҳиқилдоқ-ҳалқумнинг «юқори» комбинациялашган куйишдан кейинги чандиқли торайишларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, мазкур тоифадаги беморларга ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдамини босқичма-босқич кўрсатишнинг оптимал ёндашувлари ишлаб чиқилган;
ҳиқилдоқ-ҳалқум, қизилўнгач ва ошқозоннинг турли комбинацияларда бир вақтда шикастланиши бўлган беморларда операцияга кўрсатмалар, реконструктив-тикловчи аралашувлар ҳажми ва кетма-кетлиги аниқланган;
қизилўнгачнинг биргаликдаги куйишдан кейинги чандиқли торайишлари бўлган беморлар учун оптимал даволаш-тактик алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳалқум, қизилўнгач, ошқозоннинг қўшма куйишдан кейинги чандиқли торайишлари бўлган беморларда ташхислаш ва жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳалқум ва қизилўнгачнинг комбинациялашган куйишдан кейинги чандиқли торайишлари бўлган беморларда фарингоезофагопластика вақтида «юқори» ҳалқум анастомозлари қўлланилганда жарроҳлик даволаш натижаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида (2026-йил 30.04 даги 108/И ва 103/И сонли буйруқлар) ва Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг (2026-йил 01.05 даги 103-сон ва 05.05 даги 105-сон буйруқлари асосида) клиник амалиётида жорий этилган. Натижада ҳалқум ва қизилўнгачнинг қўшма куйишдан кейинги чандиқли торайишлари билан оғриган беморларда фарингоезофагопластиканинг бевосита ва узоқ муддатли натижаларини баҳолашни обективлаштиришга, шакллантирилган анастомоз функсияси бузилишларини ўз вақтида аниқлашга эришилган. Ижтимоий самарадорлиги операциядан кейинги мониторинг самарадорлигини ошириш, кечки асоратлар частотасини камайтириш ҳамда реконструктив-пластик операцияларнинг функсионал натижаларини яхшилаш, тўлақонли энтерал овқатланишни тиклаш, ижтимоий мослашувни амалга оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: такрорий диагностик муолажалар, қўшимча госпитализациялар ва операциядан кейинги асоратларни бартараф этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, анастомоз функсиясининг бузилишларини ўз вақтида аниқлаш ҳисобига такрорий рентгенологик текширувлар сони қисқартирииган;
иккинчи илмий янгилик: ҳалқум ва қизилўнгачнинг турли қисмлари биргаликда куйиш жароҳатлари бўлган беморларда шунтловчи колоезофагопластика вақтида ҳалқум пластикасининг янги оригинал усули ишлаб чиқилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида (2026-йил 30.04 даги 108/И ва 103/И сонли буйруқлар) ва Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг (2026-йил 01.05 даги 103-сон ва 05.05 даги 105-сон буйруқлари асосида) клиник амалиётида жорий этилган. Натижада ҳалқум ва қизилўнгачнинг турли бўлимлари қўшма куйиш жароҳатлари билан оғриган беморларда реконструктив-тиклаш операциялари самарадорлигини оширишга, фарингоколоанастомозни ишончли шакллантиришни таъминлашга, анастомоз етишмовчилиги ва чандиқли деформациялар частотасини камайтиришга ва хирургик даволашнинг функсионал натижаларини яхшилашга эришилган. Ижтимоий самарадорлиги овқатнинг табиий ўтишини тиклаш, беморлар ҳаёт сифатини ошириш, шунингдек беморларнинг ижтимоий ва меҳнат реабилитациясини тезлаштиришга кўмаклашишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги фарингоколоанастомознинг ишончли шакллантирилиши ҳисобига такрорий реконструктив аралашувлар, операциядан кейинги асоратлар, узоқ муддатли стационар даволаниш ва қўшимча ташхислаш -даволаш чоралари билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтириш билан кўрсатилган;
учинчи илмий янгилик: ҳиқилдоқ-ҳалқумнинг «юқори» комбинациялашган куйишдан кейинги чандиқли торайишларининг ўзига хос хусусиятлари аниқланиб, мазкур тоифадаги беморларга ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдамини босқичма-босқич кўрсатишнинг оптимал ёндашувлари ишлаб чиқилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида (2026-йил 30.04 даги 108/И ва 103/И сонли буйруқлар) ва Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг (2026-йил 01.05 даги 103-сон ва 05.05 даги 105-сон буйруқлари асосида) клиник амалиётида жорий этилган. Натижада мазкур беморларга ихтисослаштирилган хирургик ёрдам кўрсатишнинг оптимал босқичлилигини белгилашга, миниинвазив ва реконструктив-пластик аралашувларга кўрсатмаларни ўз вақтида аниқлашга эришилган. Ижтимоий самарадорлиги беморларни ташхислаш ва даволаш учун йўналтиришни яхшилаш, тактик хатолар частотасини камайтириш, даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда хирургик реабилитациянинг функсионал натижаларини яхшилашдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдамини босқичма-босқич кўрсатишга табақалаштирилган ёндашувни қўллаш ҳисобига асоссиз госпитализациялар, такрорий консултатив-диагностик текширувлар ва мақсадга мувофиқ бўлмаган даволаш-диагностика чораларини қўллаш билан боғлиқ харажатлар қисқартирилган;
тўртинчи илмий янгилик: ҳиқилдоқ-ҳалқум, қизилўнгач ва ошқозоннинг турли комбинацияларда бир вақтда шикастланиши бўлган беморларда операцияга кўрсатмалар, реконструктив-тикловчи аралашувлар ҳажми ва кетма-кетлиги аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида (2026-йил 30.04 даги 108/И ва 103/И сонли буйруқлар) ва Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг (2026-йил 01.05 даги 103-сон ва 05.05 даги 105-сон буйруқлари асосида) клиник амалиётида жорий этилган. Натижада ҳиқилдоқ-халқум, қизилўнгач ва ошқозоннинг бир вақтдаги куйиши билан оғриган беморларни хирургик даволашга кўрсатмаларни танлашни оптималлаштиришга, реконструктив-тиклаш аралашувларининг оқилона ҳажми ва кетма-кетлигини белгилашга эришилган. Ижтимоий самарадорлиги хирургик даволаш хавфсизлигини ошириш, тактик хатолар ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш, даволашнинг бевосита ва узоқ муддатли функсионал натижаларини яхшилашда акс этган. Иқтисодий самарадорлиги операцияга кўрсатмаларни аниқлаштириш ҳамда реконструктив-тикловчи амалиётлар ҳажмини танлашда табақалаштирилган ёндашувни қўллаш ҳисобига такрорий госпитализациялар билан боғлиқ харажатларни камайтиришдан иборат;
бешинчи илмий янгилик: қизилўнгачнинг биргаликдаги куйишдан кейинги чандиқли торайишлари бўлган беморлар учун оптимал даволаш-тактик алгоритм ишлаб чиқилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида (2026-йил 30.04 даги 108/И ва 103/И сонли буйруқлар) ва Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг (2026-йил 01.05 даги 103-сон ва 05.05 даги 105-сон буйруқлари асосида) клиник амалиётида жорий этилган. Натижада ошқозон ичак тизимининг перфорация, қон кетиши ва эзофагит каби асоратлари частотасини камайтиришга, дисфагияни бартараф этишга, ҳамда зарур бо'лган ҳолларда мураккаб реконструктив-тиклаш операцияларига адекват преоперацион тайёргарлик кўриш имконига эришилган. Ижтимоий самарадорлиги ташхислаш ва даволашга ёндашувларни стандартлаштириш, минимал инвазив, реконструктив-тикловчи ва комбинацияланган даволаш усулларини танлашни ошириш, беморларни тегишли тиббиёт муассасаларига йўналтиришни яхшилаш ва ихтисослаштирилган хирургик даволаш самарадорлигини оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш тактикасини стандартлаштириш ҳисобига даволаш усулини нотўғри танлаш билан боғлиқ харажатлар қисқартирилган ва такрорий бужлаш курсларига эҳтиёж камайтирилган.