Гиясова Наргиза Ботировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банк тизимида молиявий хавфсизликни таъминлашда ДПИ технологиясига асосланган тармоқ трафигини филтрлаш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ва 08.00.14 – “Иқисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” туташ ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2026.1.PhD/Iqt4264. 
Илмий раҳбар: Болтаев Жўшқин Болтабаевич, техника  фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Норов Акмал  Рўзимаматович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Гулнора  Файзуллаевна техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси банк тизимида молиявий хавфсизликни таъминлашда ДПИ технологиясига асосланган тармоқ трафигини филтрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш жараёнида молиявий хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ДПИ технологиясига асосланган хавфсизлик сиёсатини автоматлаштириш модели таклиф этилган;
тижорат банклари ахборот тизимларида ДПИ технологиясига асосланган ички АПИ хизматларини мониторинг қилиш ва оптималлаштириш механизми таклиф этилган;
тижорат банклари ахборот тизимларида ДПИ технологияси ва нейрон тармоқлар интеграциясига асосланган такомиллаштирилган «Гибрид филтрлаш» модели таклиф этилган;
банк тизимида молиявий хавфсизликни таъминлашда ДПИ технологиясига асосланган тармоқ трафигини филтрлаш тизимини такомиллаштириш асосида банкнинг 2036 йилга қадар иқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси тижорат банк тизимида молиявий хавфсизликни таъминлашда ДПИ технологиясига асосланган тармоқ трафигини филтрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш жараёнида молиявий хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ДПИ  технологиясига асосланган хавфсизлик сиёсатини автоматлаштириш модели таклифи Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2026 йил 24-февралдаги №33-8/1654-сон маълумотномаси) ва «Алоқабанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётларига жорий этилган («Алоқабанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 06-февралдаги №06-04/784-сон маълумотномаси). Натижада, тўлов ва ҳисоб-китоб жараёнларидаги техник узилишлар 25–30% га қисқариб, молиявий йўқотишлар хавфи 20% га камайди, банк ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган харажатларни 15% гача оптималлаштириш имконияти яратилган;
тижорат банклари ахборот тизимларида ДПИ технологиясига асосланган ички АПИ хизматларини мониторинг қилиш ва оптималлаштириш механизми таклифи «Ўзсаноатқурилишбанк» Акциядорлик тижорат банки («Ўзсаноатқурилишбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 3-мартдаги №43-07/20-сон маълумотномаси) ва «УНИCОН.УЗ» МЧЖ («УНИCОН.УЗ» МЧЖнинг 2026-йил 10-февралдаги №5-3/316-сон далолатномаси). Натижада банк транзакцияларни қайта ишлаш тезлигини ўртача 18–22 %га ошириб, хизматлараро ахборот алмашинувида юзага келадиган узилишлар сонини 35 %га камайишига ва банк ИТ-ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 17 %га ошириш имконини яратган;
тижорат банклари ахборот тизимларида ДПИ технологияси ва нейрон тармоқлар интеграциясига асосланган такомиллаштирилган «Гибрид филтрлаш» модели таклифи «Алоқабанк» Акциядорлик тижорат банки амалиётларига жорий этилган («Алоқабанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 06-февралдаги №06-04/784-сон маълумотномаси) ва Рақамли технологиялар ва сунъий интелектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (Рақамли технологиялар ва сунъий интелектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 4-февралдаги №03-8/130-сон маълумотномаси). Натижада реал вақт режимида тармоқ трафигини таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилди ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш даражаси сезиларли даражада ошириб, банкда киберхавфларни аниқлаш аниқлигини 85%дан 94 %гача оширилди, реал вақт режимида хавфли трафикни аниқлаш тезлигини 1,5 бароварга ошди ҳамда ахборот ва операцион рисклар билан бўглиқ молиявий йўқотишлар 30 %гача камайтирилган;
банк тизимида молиявий хавфсизликни таъминлашда ДПИ технологиясига асосланган тармоқ трафигини филтрлаш тизимини такомиллаштириш асосида банкнинг 2036 йилга қадар иқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий прогноз ссенарийлари бўйича таклифи «Алоқабанк» Акциядорлик тижорат банки («Алоқабанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 06-февралдаги №06-04/784-сон маълумотномаси) ва «Ўзсаноатқурилишбанк» Акциядорлик тижорат банки («Ўзсаноатқурилишбанк» Акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 3-мартдаги №43-07/20-сон маълумотномаси) Натижада, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанк Акциядорлик тижорат банклари томонидан 2030 йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish