Уралов Аброр Абдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўҳитанг этагидаги бронза – илк темир даври ёдголикларининг макролит меҳнат қуроллари”, 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Tar2711
Илмий раҳбар: Алишер Шапулатович Шайдуллаев, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Антропология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуа раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темур Ширинович Ширинов ва Термиз давлат университети доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Хамидов Одилжон Абдувохидович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Кўҳитангтоғ этакларидаги бронза – илк темир даври жамоалари хўжалик фаолиятида макролит меҳнат қуролларининг ўрни ва уларнинг функсионал аҳамиятини экспериментал-трасологик ҳамда фитолит таҳлиллар асосида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Кўҳитанг этагидаги бронза даврининг Тиллабулоқ ва Каттабулоқ ёдгорликларида аниқланган тегирмонтошларда ўтказилган фитолит (қолдиқ) таҳлиллари асосида “супурги тариқ” (Паниcум милиаcеум [Л]) ва бошоқли экинларга (Поаcеае) тегишли фитолит морфотиплари биринчи марта ушбу ҳудуд тегирмонтошларидан қайд этилиб, тариқнинг Кўҳитанг этагида бронза давриданоқ етиштирилганлиги ва ундан озиқ-овқат тайёрлашда фойдаланилганлиги аниқланган;
Бронза даври ёдгорликлари тош қуролларининг микроскопик таҳлили ҳамда Каттабулоқдан топилган бўёқ эзгичдаги жигарранг пигментнинг охра эканлиги тасдиқланиши натижасида макролит меҳнат қуроллари нафақат озиқ-овқат тайёрлашда, балки бўёқ ишлаб чиқариш ва терига ишлов беришда ҳам қўлланилганлиги илк марта далилланган;
Тоғ этагида жойлашган бронза ва илк темир даври ёдгорликларининг литик хомашёси таҳлил қилиниб, унинг ёдгорликка олиб келиш (Э. Кендел бўйича) диапазони 0–6 км (маҳаллий) эканлиги аниқланиб, қадимги жамоалар маҳаллий аллювиал ва тоғ ресурсларидан изчил фойдаланган ҳамда хомашё учун узоқ масофали (регионал) алмашинув бўлмаганлиги асосланган;
Қумтош ва доломитдан пикетаж технологияси ёрдамида амалга оширилган экспериментал дастур натижасида меҳнат унумдорлиги 1 дона кели ясаш учун 110 дақиқа, 1 кг дағал ун учун эса 55 дақиқага тенг эканлиги исботланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Кўҳитанг теграси бронза-илк темир даври ёдгорликларининг макролит меҳнат қуроллари” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Кўҳитанг тоғ тизмаси теграсида бронза – илк темир даврига оид ёдгорликлардан топилган макролит меҳнат қуролларининг функсионал имкониятлари экспериментал-трасология усули ёрдамида аниқланганлиги ҳақидаги илмий натижалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” ва “Ибтидо” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2025-йил 17-ноябрдаги 01-33/886-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистоннинг қадимги давр тарихи ва моддий-маданий меросини кенг тарғиб қилишга хизмат қилган.
Кўҳитанг теграсидаги бронза ва илк темир даврига оид макролит қуроллар мажмуалари асосан ёдгорликлардан аниқланган бўлиб, улар орасида йирик кесувчи қуроллар, қирғичлар, ўроқ ва болта, шунингдек, ўчоқ ва хўжалик иншоотлари билан боғлиқ тош жиҳозлар аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлар Маданий мерос агентлиги Сурхондарё вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан янги маданий меросларни хатловдан ўтказиш, уларни паспортлаштириш ва ҳужжатлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 28-мартдаги 4-05/1143-сонли маълумотномаси).
Экспериментал-трасология таҳлиллари натижасида макролит меҳнат қуролларининг ёғоч кесиш, тери ишлаш, ўсимликларни қайта ишлаш ва донни майдалаш каби амалий функсияларда қўлланганлиги аниқланган. Ушбу маълумотлар Термиз археология музейида экскурсия матнларини бойитишда ҳамда музей фондини янги ашёвий далиллар билан тўлдиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 28-мартдаги 4-05/1143-сонли маълумотномаси). Шунингдек, музейга ташриф буюрувчиларда Кўҳитанг теграсидаги қадимий жамоаларнинг хўжалик фаолияти ва меҳнат анъаналари ҳақидаги билимларни оширишга хизмат қилган.