Қулбоев Нишонбой Собур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Молгузар тизмаси ўзлаштирилиши тарихи”, 07.00.06 – Археология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Tar2152
Илмий раҳбар: Мақсудов Фарҳод Алижонович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Антропология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01.
Расмий оппонентлар: Фанлар академияси Антропология институти Ижтимоий маданий антропология бўлими илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Ғ.Б. Бобоёров ва Халқаро Нордик университети катта ўқитувчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) М.Х. Пардаев.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Молгузар тоғ тизмаси ёнбағирларида аҳоли жойлашувининг маконий қонуниятлари, табиий муҳит билан ўзаро боғлиқлиги ва ҳудудни ўзлаштириш хусусиятларини ГАТ ҳамда археологик-ландшафт таҳлиллари асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Молгузар тоғ тизмасининг жанубий ёнбағри табиий-географик шароитининг археологик ўзлаштирилишга таʼсири илк бор комплекс таҳлил қилиниб, ёнбағирнинг қуёшга тик қараганлиги натижасида иқлимнинг нисбатан қурғоқчил шаклланиши, доимий сув манбаларининг камлиги ҳамда намлик тақчиллиги сабабли шарқдан ғарбга қадар бутун ҳудуд бўйлаб археологик обектлар зичлиги паст бўлгани илмий асосланди. 
Молгузар тоғ тизмасининг шимолий ёнбағрида археологик обектларнинг ҳудудий тарқалишида ички фазовий тафовут мавжуд бўлиб, ГАТ таҳлиллари ва дала тадқиқотлари натижасида шарққа томон силжиган сари ёдгорликлар сони изчил ортиб бориши ҳамда бу ҳолат тоғ баландлигининг ортиши билан доимий сув манбалари ва сойларнинг зичлашувига боғлиқлиги аниқланди. 
Молгузар тоғ тизмасида аниқланган археологик ёдгорликларнинг хронологик тақсимоти илк бор яхлит таҳлил қилиниб, ҳудуднинг энг жадал ўзлаштирилган босқичи ривожланган ўрта асрлар (ИХ–ХИ асрлар)га тўғри келиши, барча ёдгорликларнинг ярмидан кўпроғи шу даврга тегишли эканлиги, илк ўрта асрлардан бошланган ўзлаштириш жараёни узлюксиз тус олиб, сўнгги ўрта асрларга келиб кескин сусайгани ҳамда тарихий даврлар давомида ўзлаштириш маркази тизманинг шимолий қисмидан жанубий қисмига силжиб боргани далилланди. 
ГАТ технологияси асосида Молгузар тоғ тизмаси учун ёдгорликларнинг жойлашиш эҳтимолини кўрсатувчи башорат (предиcтиве) модели ишлаб чиқилиб, 89 та маʼлум ёдгорликнинг 79,8 фоизи модел бўйича “юқори” ва “жуда юқори” мослик зоналарида жойлашгани, ёдгорликларнинг 57,9 фоизи тепалик ҳолатида (мусбат ТПИ), 93,3 фоизи эса сув манбасига яқин жойлашгани ҳамда тўрт хил йил (2016, 2020, 2023, 2026) учун ўтказилган НДВИ таҳлили барқарор натижа бергани асосида моделнинг ишончлилиги исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Молгузар тизмаси ўзлаштирилиши тарихи” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Молгузар тоғ тизмасининг шимолий ва жанубий ёнбағирларида олиб борилган комплекс археологик тадқиқотлар натижасида аниқланган янги археологик ёдгорликлар, уларнинг типологик таркиби, ҳудудий тарқалиш қонуниятлари, баландлик зоналари бўйича жойлашув хусусиятлари, табиий-географик омилларнинг қадимги аҳоли манзилгоҳларини танлашдаги ўрни, ГИС технологиялари, масофадан зондлаш маълумотлари ҳамда геоморфологик таҳлиллар асосида қадимги ландшафтларнинг ўзлаштирилиш босқичларини аниқлашга доир илмий хулосалар, шунингдек, тоғли ҳудудларда яшаган аҳоли хўжалик фаолияти, кўчманчи ва ўтроқ маданиятларнинг ўзаро алоқалари, археологик мерос обектларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни оммалаштиришга оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 23-июндаги 15-32/512-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар кўрсатувнинг тарихий-илмий мазмунини бойитиш, Молгузар тоғ тизмасининг археологик салоҳияти ва маданий мероси ҳақидаги илмий асосланган маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш, замонавий археологик тадқиқот усуллари ва уларнинг натижаларини оммалаштириш, шунингдек, археологик меросни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш маданиятини тарғиб этишга хизмат қилган.
Шунингдек, тадқиқотчи томонидан Молгузар тоғ тизмаси ёнбағирларида, хусусан Бахмал туманидаги Кўлсой ёдгорлигида қабрлар бўйича олиб борилган қазишмалар натижасида бир нечта қабр иншооти аниқланган; ушбу топилмалар ўзининг конструктив хусусиятлари, маросимий излари ва жойлашув ҳолати билан ҳудуднинг қадимдан ўзлаштирилганлигини кўрсатади. Шунингдек, Молгузар тизмасининг шимолий ва жанубий ёнбағирларида 89 та янги ёдгорлик аниқланган бўлиб, улар ҳудуднинг қадимги манзилгоҳ тизими ва маданий ривожланиш босқичларини илмий жиҳатдан ёритиб берган. Мазкур натижалар, улардаги илмий-назарий тавсиялар билан бирга, тарихий ва маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш, сақлаш, келажак авлодга етказиш ҳамда илк бор илмий муомалага киритиш мақсадида Жиззах вилояти маданий мерос бошқармаси фаолиятига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 24-августдаги 04-07/4451-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish