Очилова Ойдиной Рахмиддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон ҳудудида замонавий тиббиёт ва халқ табобати: тарихий таҳлил (1924-2024 йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.DSc/Tar.308
Илмий раҳбар: Муминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc 03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Шадманова Санобар Базарбаевна; тарих фанлари доктори, профессор Эргашева Юлдуз Алимовна; тарих фанлари доктори, профессор Ғаффоров Шокир Сафарович.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудида замонавий тиббиёт ва халқ табобатининг 1924–2024-йиллардаги шаклланиши, ривожланиши ва трансформацияси жараёнларини тарихий манбалар асосида комплекс тадқиқ этиш, улар ўртасидаги ўзаро таъсир ва узвийликни, халқ табобати анъаналарининг сақланиши ҳамда замонавий тиббиёт тизимига интеграциялашуви жараёнларини тарихий нуқтайи назардан тизимли таҳлил этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
тиббиёт соҳаси тарихини ўрганизнинг ўзига хос назарий-методологик асослари мавжудлиги, замонавий тиббиёт билан анъанавий тиббиёт ўртасидаги алоқаларда узвийликлар борлиги, тиббиёт соҳаси, хусусан халқ табобати билан боғлиқ манбасий асослар тўрт асосий гуруҳға ажратилиб, уларни қиёсий таҳлили, шунингдек, 1991-2016 йиллар ва 2017-2025 йиллар давомида тиббиёт тарихи тарихшунослиги бўйича эълон қилинган ишлар таққосланганда Янги Ўзбекистон шароитида улар сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилганлиги аниқланади;
совет даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими шаклланиши ва ривожланиши марказлашган бошқарув, маъмурий буйруқбозлик ва партия назорати шароитида кечганлиги, бу даврда соҳада янги тармоқлари яратилиб, санитария-профилактика ишлари йўлга қўйилган, эпидемияларга қарши кураш ва бепул тиббий хизмат тамойиллари жорий этилган бўлса-да, ҳудудий тафовутлар, кадрлар танқислиги, қишлоқларда тиббий хизматнинг етарли даражада эмаслиги, бюрократик тўсиқлар соҳанинг тўлиқ самарали фаолиятига тўсқинлик қилганлиги далилланди;
совет даврида фаолият кўрсатган табиблар, синиқчилар ҳақида махсус ҳужжат ва рўйхатларнинг мавжуд эмаслиги уларнинг халқ соғлиғини сақлашга қўшган ҳиссасини тўла аниқлаш имконини бермаётганлиги, халқ табобати вакиллари таъқибга учраган бўлса-да, даволашга доир маданий меросни асраб авайлаш ва аҳоли соғлиғини сақлаш ишига ўзининг муносиб улушини қўшганлиги, уларнинг даволаш анъаналари устоз-шогиртлик тизими орқали бугунгача сақланганлиги очиб берилди;
Янги Ўзбекистон тараққиёт босқичида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар фақатгина маъмурий янгиланиш эмас, балки соҳанинг консептуал жиҳатдан “инсон қадри” тамойилига йўналтирилган туб ўзгаришларда намоён бўлганлиги, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажмининг белгиланиши, соҳада хусусий сектор иштирокини кенгайтириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги, халқ табобатининг замонавий тиббиёт билан интеграциялашуви учун ҳуқуқий заминнинг яратилиши ва унинг алоҳида тиббий фаолият тури сифатида фолияти юритиш асослари яратилганлиги очиб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт соҳаси тарихини ўрганишнинг ўзига хос назарий-методологик асослари мавжудлиги, замонавий тиббиёт билан анъанавий тиббиёт ўртасидаги алоқаларда узвийликлар борлиги, тиббиёт соҳаси, хусусан халқ табобати билан боғлиқ манбасий асослар тўрт асосий гуруҳга ажратилиб, уларни қиёсий таҳлили, шунингдек, 1991-2016 йиллар ва 2017-2025 йиллар давомида тиббиёт тарихи тарихшунослиги бўйича эълон қилинган ишлар таққосланганда Янги Ўзбекистон шароитида улар сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024 йил 31 июлда эфирга узатилган “Тарихий савол” ва 2025 йил 25 апрелда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024 йил 31 июлдаги 06-31-900-сон маълумотномаси ва 2025 йил 25 апрелдаги 01-30/263-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларнинг Ўзбекистонда ҳудудида замонавий тиббиёт ва халқ табобати тўғрисида янги илмий маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган.
Ўзбекистон ҳудудида 1924-2024 йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизими, санитария-гигиена тадбирлари ҳамда профилактик тиббиётнинг ривожланиш босқичларига оид тарихий маълумотларнинг тизимлаштирилганлиги, Совет даврида санитария-эпидемиологик хизмат фаолиятининг шаклланиши, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган тадбирлар ҳамда мавжуд муаммоларнинг тарихий таҳлилига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2026 йил 16 июндаги 02-21/6442-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалар санитария-эпидемиологик хизматнинг тарихий шаклланиш босқичларини, санитария-гигиена ва профилактик тадбирларнинг ривожланишини ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш тизимининг тарихий тараққиётини ёритишда амалий аҳамият касб этган.
совет даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими шаклланиши ва ривожланиши марказлашган бошқарув, маъмурий буйруқбозлик ва партия назорати шароитида кечганлиги, бу даврда соҳада янги тармоқлари яратилиб, санитария-профилактика ишлари йўлга қўйилган, эпидемияларга қарши кураш ва бепул тиббий хизмат тамойиллари жорий этилган бўлса-да, ҳудудий тафовутлар, кадрлар танқислиги, қишлоқларда тиббий хизматнинг етарли даражада эмаслиги, бюрократик тўсиқлар соҳанинг тўлиқ самарали фаолиятига тўсқинлик қилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2024 йил 31 июлда эфирга узатилган “Тарихий савол” ва 2025 йил 25 апрелда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024 йил 31 июлдаги 06-31-900-сон маълумотномаси ва 2025 йил 25 апрелдаги 01-30/263-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар телетомошабинларнинг Ўзбекистонда ҳудудида замонавий тиббиёт ва халқ табобати тўғрисида янги илмий маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган.
мустақилликнинг илк даврида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида кучли ижтимоий ҳимояга йўналтирилган бошқарув асослари яратилган бўлса-да, молиялаштиришнинг етарли эмаслиги, моддий-техник базанинг маънан эскириши ва чекка ҳудудларда кадрлар танқислиги, ихтисослаштирилган юқори технологик ёрдам ва тиббий суғурта механизмларининг жорий этилмагани давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий сектор ўртасидаги технологик ҳамда сифат тафовутини кучайтириб борганлиги, шунингдек, халқ табобати соҳасидаги фаолитя олиб борган Ўзбекистон Халқ табобати академияси, Ўзбекистон Табобат Академияси, Ўзбекистон Халқ табобати Ассоциацияси каби тузилмалар ўз ҳолича фаолият кўрсатганлигига оид маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 01/-36-22-07-2025-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар асосида халқ табобатининг миллий қадрият сифатидаги аҳамиятини ёритиш, унинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги ўрнини асослаш ҳамда ёшларда миллий меросга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт босқичида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар фақатгина маъмурий янгиланиш эмас, балки соҳанинг консептуал жиҳатдан “инсон қадри” тамойилига йўналтирилган туб трансформацияси сифатида намоён бўлганлиги, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ҳажмининг белгиланиши ва давлат тиббий суғуртаси механизмларининг босқичма-босқич жорий этилиши, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги, халқ табобатининг замонавий тиббиёт билан интеграциялашуви учун ҳуқуқий заминнинг яратилиши ва унинг алоҳида тиббий фаолият тури сифатида фолияти юритиш асослари яратилганлиги га оид маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 01/-36-22-07-2025-сон маълумотномаси). Бу натижалар халқ табобатининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрнини асослаб бериш, миллий тиббий меросни илмий жиҳатдан англаш ва ёш авлод онгига етказишда муҳим назарий-амалий аҳамият касб этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish