Бахтиёрова Нигина Улуғбек қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли маркетинг технологиялари асосида ижтимоий медиа фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш (Бухоро вилояти ОТТ мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6559
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03.
Расмий оппонентлар: Очилов Акрам Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Метякубов Азамат Джуманазарович,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.   
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли маркетинг технологиялари асосида олий таълим ташкилотларида ижтимоий медиа фаолиятини бошқаришнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим ташкилотлари ижтимоий медиа фаолиятини бошқаришда ОТТ секторининг академик ҳалоллик, бренд обрўси ва кўп тармоқли аудитория сегментациясини (абитуриент, талаба, ота-она, иш берувчи, академик ҳамжамият) ҳисобга олувчи соҳавий мослашув, бошқарув функсиясини таркибга бевосита интеграция қилган тизимли ёндашув ҳамда академик рақобатбардошликни асосий стратегик мақсад сифатида белгилаш мантиғига устуворлик берувчи муаллифлик таърифи асосланган;
Бухоро вилояти олий таълим ташкилотларининг минтақавий маданий-лингвистик контекстида ҳамда ОТТ типологияси тафовутлари шароитида ижтимоий медиа менежментини институционал-операцион даражада ташкил этишга йўналтирилган, институционал-ташкилий тузилма, БПМН 2.0 стандартидаги жараёнлар архитектураси, беш ўлчовли контент стратегияси, норматив-этик база ва ДМСИ интеграл индекси асосидаги мониторинг тизими каби беш таркибий блокни ягона бошқарув экотизимида бирлаштирувчи комплекс бошқарув модели ва контент стратегияси асосланган;
Бухоро вилояти олий таълим ташкилотларининг ижтимоий медиа бошқарувида сунъий интеллект ва Биг Дата технологиялари асосида интеллектуал контент яратиш, Биг Дата прогноз-таҳлили, автоматлаштирилган операцион ва стратегик қарор қабул қилиш модулларидан иборат тўрт мустақил модулни ягона тизимда бирлаштирувчи ҳамда комплекс бошқарув моделининг барча беш таркибий блоки билан органик интеграциялашган АИ/Биг Дата асосидаги самарадорликни ошириш механизми асосланган;
Бухоро вилояти олий таълим ташкилотларининг ижтимоий медиа бошқарувини такомиллаштиришда операцион самарадорлик, контент самарадорлиги, аудитория қиймати ва бренд капитали компонентларини ягона интеграл кўрсаткичда бирлаштирувчи РМИСК иқтисодий самарадорлик методикаси ҳамда унинг асосида эҳтимолий ссенарийлар бўйича 2030-йилгача ривожланиш прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотларида рақамли маркетинг технологиялари асосида ижтимоий медиа фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
олий таълим ташкилотлари ижтимоий медиа фаолиятини бошқаришда ОТТ секторининг академик ҳалоллик, бренд обрўси ва кўп тармоқли аудитория сегментациясини (абитуриент, талаба, ота-она, иш берувчи, академик ҳамжамият) ҳисобга олувчи соҳавий мослашув, бошқарув функсиясини таркибга бевосита интеграция қилган тизимли ёндашув ҳамда академик рақобатбардошликни асосий стратегик мақсад сифатида белгилаш мантиғига устуворлик берувчи муаллифлик таърифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 10-апрелдаги ПФ-58-сон “Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган “Студй ин Узбекистан” платформаси орқали хорижий талабаларни жалб қилиш ва олий таълим ташкилотларининг аудитория сегментлари билан тизимли алоқани таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 15-майдаги 02/01-01-421-сон маълумотномаси)  Натижада, олий таълим ташкилотларининг мақсадли аудитория сегментлари билан стратегик коммуникация тизими ва аудитория сегментацияси ёндашувининг консептуал асослари мустаҳкамланган;
Бухоро вилояти олий таълим ташкилотларининг минтақавий маданий-лингвистик контекстида ҳамда ОТТ типологияси тафовутлари шароитида ижтимоий медиа менежментини институционал-операцион даражада ташкил этишга йўналтирилган, институционал-ташкилий тузилма, БПМН 2.0 стандартидаги жараёнлар архитектураси, беш ўлчовли контент стратегияси, норматив-этик база ва ДМСИ интеграл индекси асосидаги мониторинг тизими каби беш таркибий блокни ягона бошқарув экотизимида бирлаштирувчи комплекс бошқарув модели ва контент стратегиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 10-апрелдаги ПФ-58-сон “Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган олий таълим ташкилотларининг академик, ташкилий ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш ҳамда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 15-майдаги 02/01-01-421-сон маълумотномаси) Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим ташкилотларининг ташкилий-функсионал тузилмасини такомиллаштириш ва бошқарув жараёнларини халқаро стандартлар асосида тизимлаштиришга услубий асос яратилган;
Бухоро вилояти олий таълим ташкилотларининг ижтимоий медиа бошқарувида сунъий интеллект ва Биг Дата технологиялари асосида интеллектуал контент яратиш, Биг Дата прогноз-таҳлили, автоматлаштирилган операцион ва стратегик қарор қабул қилиш модулларидан иборат тўрт мустақил модулни ягона тизимда бирлаштирувчи ҳамда комплекс бошқарув моделининг барча беш таркибий блоки билан органик интеграциялашган АИ/Биг Дата асосидаги самарадорликни ошириш механизмидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 10-апрелдаги ПФ-58-сон “Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган олий таълим, фан ва инновациялар тизимини “5Т” тамойили (таълим, тарбия, тадқиқот, тижоратлаштириш ва тизимли такомиллаштириш) асосида ривожлантириш ва “У10 – Ўзбекистоннинг глобал илғор университетлари” дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 15-майдаги 02/01-01-421-сон маълумотномаси) Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим соҳасида сунъий интеллект ва Биг Дата технологияларининг институционал жорий этилишига услубий асос яратилган;
Бухоро вилояти олий таълим ташкилотларининг ижтимоий медиа бошқарувини такомиллаштиришда операцион самарадорлик, контент самарадорлиги, аудитория қиймати ва бренд капитали компонентларини ягона интеграл кўрсаткичда бирлаштирувчи РМИСК иқтисодий самарадорлик методикаси ҳамда унинг асосида эҳтимолий ссенарийлар бўйича 2030-йилгача ривожланиш прогнозидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ-21-сон “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 1-иловаси, хусусан, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган 100 та мақсад ва олий таълим соҳасини 2030-йилгача ривожлантиришнинг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган. (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 15-майдаги 02/01-01-421-сон маълумотномаси) Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилга келиб олий таълим соҳасини ривожлантиришнинг прогноз қийматлари ва иқтисодий самарадорликни интеграл баҳолашнинг услубий асослари мустаҳкамланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish