Худайберганов Азамат Ҳамзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақани инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” (Хоразм вилояти мисолида). 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6621.
Илмий раҳбар: Палваниязов Анвар Аматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамов Севинчбек Махсуд ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти минтақасини инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақани инновацион ривожлантиришнинг 3 босқичли (биринчи босқич: инновацион ёндашувларни ўрганиш; иккинчи босқич: инновацион ривожлантириш мезонларини белгилаш; учинчи босқич: инновацион ривожланиш механизмларини шакллантириш) ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
минтақа иқтисодий тармоқларида инновацион фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини юқори (0,8-1), ўрта (0,5-0,7) ва паст (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш мезонлари таклиф этилган;
минтақани босқичма-босқич инновацион кўп тармоқли ривожлантиришнинг қуйи ва юқори стратегияларидан фойдаланиш йўналишлари асосланган;
Хоразм вилояти минтақасини инновацион ривожлантириш кўрсаткичларининг 2030-йилгача мўлжалланган кўп омилли прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақани инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақани инновацион ривожлантиришнинг 3 босқичли (биринчи босқич: инновацион ёндашувларни ўрганиш; иккинчи босқич: инновацион ривожлантириш мезонларини белгилаш; учинчи босқич: инновацион ривожланиш механизмларини шакллантириш) ташкилий-иқтисодий механизми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6200-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада инновацион дастурларни ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
минтақа иқтисодий тармоқларида инновацион фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини юқори (0,8-1), ўрта (0,5-0,7) ва паст (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш мезонлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6200-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақада иқтисодий тармоқларида инновацион фаолият самарадорлигини ўртача 2-4 фоизга ошириш имконини берган; 
минтақани босқичма-босқич инновацион кўп тармоқли ривожлантиришнинг қуйи ва юқори стратегияларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6200-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида Хоразм вилояти минтақасини инновацион ривожлантиришнинг оптимал стратегияларидан фойдаланишга эришилган; 
Хоразм вилояти минтақасини инновацион ривожлантириш кўрсаткичларининг 2030-йилгача мўлжалланган кўп омилли прогноз қийматлари Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6200-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш Хоразм вилояти минтақасида инновацион ривожлантиришга қаратилган оптимал қарорларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish