Мамаджанова Туйғуной Ахмаджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодий тизимини ривожлантиришда экспорт салоҳиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt607.
Илмий маслаҳатчи: Илмий маслаҳатчисиз.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибадуллаев Эргаш Бактурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти иқтисодий тизимини ривожлантиришда экспорт салоҳиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа субектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш учун эндоген (ички) ва экзоген (ташқи) омилларни ягона тизимга бирлаштирувчи «Эндо-Экзо Интеграциялашган Диагностика Модели» (ЭЕИДМ) таклиф этилган;
кичик бизнес экспорт салоҳиятини баҳолашда мавжуд халқаро методикаларнинг афзалликларини қўшган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудий хусусиятлари, талаб-таклиф таркиби, импорт ўрнини босиш имкониятлари, кириш-чиқиш тармоқларидаги маҳаллий ресурс улуши ва давлат сиёсати билан мослаштирилган «Миллийлаштирилган ҚҚМ–ЭХПО» илмий-амалий модели ишлаб чиқилган;
ҳудуднинг экспорт салоҳияти жозибадорлигини омиллар асосидаги миқдорий баҳолаш (Иж) ва вазиятли СWОТ таҳлилнинг сифат баҳолашини (K_SWOT) битта интеграллашган кўрсаткичга (IEJ=I_j⋅K_SWOT) бирлаштирувчи, ички ва ташқи омилларни бир вақтда қамраб олувчи СWОТ–ИЕЖ (Интеграл Экспорт Жозибадорлиги) модели таклиф қилинган;
минтақа корхоналарининг экспорт фаолияти стратегиясини баҳолаш учун танланган Амалга Оширилган Хизматлар Самарадорлиги (АОИС), Сотиш Хизматлари Самарадорлиги (СХС) ва Ишлаб Чиқариш Самарадорлиги (ИчС) гуруҳларидан иборат 13 та асосий мезоннинг реал устуворлик ва барқарорлик даражаларини математик тарзда баҳоловчи экспорт-специфик АБC–ХЙЗ диагностик тизимининг янги модификацияси таклиф қилинган;
Сурхондарё вилояти экспорт салоҳиятини оширишнинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодий тизимини ривожлантиришда экспорт салоҳиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа субектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш учун эндоген (ички) ва экзоген (ташқи) омилларни ягона тизимга бирлаштирувчи «Эндо-Экзо Интеграциялашган Диагностика Модели» (ЭЕИДМ) бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-декабрдаги 04-04/12166-сон маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклиф Сурхондарё вилоятида ички ресурс салоҳияти, ишлаб чиқариш қувватлари, молиявий ва инновацион имкониятлар билан бир қаторда ташқи бозор талаби, рақобат муҳити, сертификатлаш талаблари ҳамда логистика шароитларини интеграцион баҳолаш имконини берган ва вилоят ҳокимлиги томонидан экспорт-йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқишда стратегик диагностика воситаси сифатида қўлланилган;
кичик бизнес экспорт салоҳиятини баҳолашда мавжуд халқаро методикаларнинг афзалликларини қўшган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудий хусусиятлари, талаб-таклиф таркиби, импорт ўрнини босиш имкониятлари, кириш-чиқиш тармоқларидаги маҳаллий ресурс улуши ва давлат сиёсати билан мослаштирилган «Миллийлаштирилган ҚҚМ–ЭХПО» илмий-амалий модели бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-декабрдаги 04-04/12166-сон маʼлумотномаси). Натижада Сурхондарё вилоятида ички имкониятлар, ташқи талаб ва тармоқ мултипликацияси битта индексга йигʻилиб, юқори оқим тармоқларининг бандликка таʼсири ҳамда экспортни рагʻбатлантириш сиёсатининг реал таʼсири аниқланган; 
ҳудуднинг экспорт салоҳияти жозибадорлигини омиллар асосидаги миқдорий баҳолаш (Иж) ва вазиятли СWОТ таҳлилнинг сифат баҳолашини (K_SWOT) битта интеграллашган кўрсаткичга (IEJ=I_j⋅K_SWOT) бирлаштирувчи, ички ва ташқи омилларни бир вақтда қамраб олувчи СWОТ–ИЕЖ (Интеграл Экспорт Жозибадорлиги) модели Сурхондарё вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-декабрдаги 04-04/12166-сон маʼлумотномаси). Ушбу модел асосида Навоий вилояти - юқори ИЕЖ кўрсаткичи (С > W, О > Т) билан “мах-мах” позициясида; Қашқадарё вилояти - ўрта даража (С ≈ W, О ≈ Т) билан “мах-мин” позициясида; Сурхондарё вилояти эса “мин-мин” стратегияда, аммо имкониятларнинг таҳдидлардан устун (О > Т) бўлганлиги сабабли “тез тикланиш зонаси”да эканлиги аниқланиб, “мин-мин”, “мах-мин”, “мин-мах”, “мах-мах” стратегияларини танлашда рақамли асосланган қарор қабул қилиш имкониятини  берган; 
минтақа корхоналарининг экспорт фаолияти стратегиясини баҳолаш учун танланган Амалга Оширилган Хизматлар Самарадорлиги (АОИС), Сотиш Хизматлари Самарадорлиги (СХС) ва Ишлаб Чиқариш Самарадорлиги (ИчС) гуруҳларидан иборат 13 та асосий мезоннинг реал устуворлик ва барқарорлик даражаларини математик тарзда баҳоловчи экспорт-специфик АБC–ХЙЗ диагностик тизимининг янги модификацияси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги таркибидаги корхона ва ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-декабрдаги 04-04/12166-сон маʼлумотномаси). Мазкур илмий янгилик Сурхондарё вилояти корхоналарининг экспорт салоҳиятидаги “лангар”, “ўртача” ва “локомотив” йўналишларини аниқ ажратиш ва экспортга тайёргарлигини прогноз қилиш имконини берган;
Сурхондарё вилояти экспорт салоҳиятини оширишнинг 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 13-декабрдаги 04-04/12166-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экспорт ҳажмининг ўсиш тенденсиясини прогноз ссенарийларини қиёслаш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш учун илмий асос яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish