Хайитов Бобур Неъмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув машғулот гуруҳида гандболчи дарвозабонларни йиллик машғулотларда техник тайёргарлигини ривожлантириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7682.
Илмий раҳбар: Мўминов Аброрбек Шавкатович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Куралбаев Азизбек Куралбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув машғулот гуруҳида дарвозабонларни йиллик машғулотларида техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гандбол спорт турида дарвозабонларнинг йиллик тайёргарлик даврларида техник тайёргарлигини ривожлантириш методикасини қўллаш асосида мусобақа жараёнидаги тезкор ҳужумларни бартараф этиш, қисқа вақт ичида қарор қабул қилиш, тўпурарлар ҳаракатини олдиндан тўғри баҳолаш ҳамда тезкор реакция асосида зарбаларни қайтариш ва ўйин вазиятини назорат қилиш имкониятларини такомиллаштириш ҳисобига дарвозабонларнинг ҳимоядаги самарали ҳаракат қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
дарвозабон ўйин техникасини ривожлантиришга йўналтирилган уч блокли машқлар мажмуасига турли масофалардан тўпни узатиш, илиш ва қайтариш, майдон ўйинчилари билан мувофиқлаштирилган ўзаро техник ҳаракатларни бажариш ҳамда қўл ва оёқлар ёрдамида тўпни қайтариш усулларини юклама меъёрларига мувофиқ изчил қўллаш механизмларини киритиш ҳисобига дарвозабонларнинг ўйин техникасини оператив бошқариш тизими такомиллаштирилган;
дарвозабонларни реал ўйин вазиятларига мослаштиришга йўналтирилган техник тайёрлаш модулига ҳужумчилар ҳаракатини олдиндан аниқлаш, ўйин вазиятини тезкор баҳолаш, дарвозага йўналтирилган тўпга тўсиқ қўйиш ҳамда рақиб зарбаларига тезкор қарши ҳаракат қилиш усулларини интеграциялаш ҳисобига турли йўналиш ва тезликдаги, жумладан мураккаб ҳамда алдамчи ҳаракатлар билан амалга ошириладиган зарбаларни қайтариш техникаси такомиллаштирилган;
дарвозабонларни техник тайёрлаш жараёнида майдон ўйинчиларининг ҳудудий ҳужумдаги йўналиш ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда 5+1 ва 4+2 аралаш ҳимоя тактик тизимларида дарвозабоннинг техник ҳаракатларини тезкорлик, координация ва махсус жисмоний тайёргарлик компонентлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантириш механизмини қўллаш ҳисобига ўқув-машғулот гуруҳидаги дарвозабонларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув машғулот гуруҳида дарвозабонларини йиллик машғулотларида техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
гандбол спорт турида дарвозабонларнинг йиллик тайёргарлик даврларида техник тайёргарлигини ривожлантириш методикасини қўллаш асосида мусобақа жараёнидаги тезкор ҳужумларни бартараф этиш, қисқа вақт ичида қарор қабул қилиш, тўпурарлар ҳаракатини олдиндан тўғри баҳолаш ҳамда тезкор реакция асосида зарбаларни қайтариш ва ўйин вазиятини назорат қилиш имкониятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази гандбол жамоаси машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 18-августдаги 02-16/8729-сон маълумотномаси). Натижада, қарши ҳужумга чиқиш учун атриф пас бериш ҳаракатини бажариш самарадорлиги 13,8%га яхшиланган;
дарвозабон ўйин техникасини ривожлантиришга йўналтирилган уч блокли машқлар мажмуасига турли масофалардан тўпни узатиш, илиш ва қайтариш, майдон ўйинчилари билан мувофиқлаштирилган ўзаро техник ҳаракатларни бажариш ҳамда қўл ва оёқлар ёрдамида тўпни қайтариш усулларини юклама меъёрларига мувофиқ изчил қўллаш механизмларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти гандбол терма жамоаси машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 18-августдаги 02-16/8729-сон маълумотномаси). Натижада, жойидан туриб 500 г тўпни асосий қўлда улоқтириш ҳаракатини бажариш самарадорлиги 12,6%га яхшиланган;
дарвозабонларни реал ўйин вазиятларига мослаштиришга йўналтирилган техник тайёрлаш модулига ҳужумчилар ҳаракатини олдиндан аниқлаш, ўйин вазиятини тезкор баҳолаш, дарвозага йўналтирилган тўпга тўсиқ қўйиш ҳамда рақиб зарбаларига тезкор қарши ҳаракат қилиш усулларини интеграциялаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби ўқув-машғулот гуруҳи гандболчиларининг машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 18-августдаги 02-16/8729-сон маълумотномаси). Натижада, дарвозабоннинг ўйин техникаси ўртача 14,7% га яхшиланган;
дарвозабонларни техник тайёрлаш жараёнида майдон ўйинчиларининг ҳудудий ҳужумдаги йўналиш ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда 5+1 ва 4+2 аралаш ҳимоя тактик тизимларида дарвозабоннинг техник ҳаракатларини тезкорлик, координация ва махсус жисмоний тайёргарлик компонентлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани спорт мактаби гандбол машғулотлар жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 18-августдаги 02-16/8729-сон маълумотномаси). Натижада, дарвозадан дарвозага тўп киритиш техник ҳаракатини аниқ бажариш самарадорлиги 15,5 га % яхшиланган.