Нуритдинов Аброржон Аҳроржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёрлов гуруҳидаги 8-10 ёшли таеквондочиларни ихтисослаштирилган ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped3728.
Илмий раҳбар: Раҳматов Бектош Шомурод ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бажарилган.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Алиев Искандар Бахрамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Пулатов Лазиз Азамат ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Алфраганус университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёрлов гуруҳидаги 8-10 ёшли таеквондочиларнинг ихтисослаштирилган ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги таеквондочиларнинг эркин жанг олиб бориш кўникмаларини шакллантириш мақсадида жисмоний ва техник тайёргарлик даражасига мос шартли жанг вазиятлари ҳамда ихтисослаштирилган ҳаракат топшириқларини жамлаган дастурни спаринг машғулотларига қўллаш ҳисобига ўзгарувчан жанг шароитида техник ҳаракатларни мустақил бажариш қобилияти такомиллаштирилган;
8-10 ёшли таеквондочиларнинг техник тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида мусобақага хос жанг вазиятларида устунликни эгаллаш ва назоратни сақлашга хизмат қилувчи ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатларини кетма-кет бажариш дастурини тайёргарлик даврида фойдаланиш ҳисобига бир ҳаракат туридан бошқасига тезкор ўтиш қобилияти шакллантирилган;
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги 8–10 ёшли таеквондочиларнинг рақибни алдамчи ҳаракатлар орқали чалғитиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида кетма-кет зарба йўллаш, ҳужум зарбаларига блок қўйиш, зарбадан манёвр орқали чиқиш, ҳужумчини қарши олиш ҳамда қарши зарба билан жавоб қайтаришга йўналтирилган вазиятли машқларни вариатив меъёрланган ҳолда қўллаш ҳисобига қарши ҳужум ҳаракатларини бажариш қобилияти такомиллаштирилган;
8–10 ёшли таеквондочиларни ҳужум ҳаракатларига ўргатиш мақсадида узоқ ўрта ва яқин масофалардаги спаринг вазиятларига мос ихтисослаштирилган ўйин усулларини диққатни жамлаш, визуал назорат масофани ҳис қилиш ва рақиб ҳаракатига тезкор жавоб қайтаришга йўналтириб қўллаш ҳисобига жанг вазиятларида техник-тактик ҳаракатлардан фойдаланиш қобилияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич тайёрлов гуруҳидаги 8-10 ёшли таеквондочиларнинг ихтисослаштирилган ҳаракат тайёргарлигини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги таеквондочиларнинг эркин жанг олиб бориш кўникмаларини шакллантириш мақсадида жисмоний ва техник тайёргарлик даражасига мос шартли жанг вазиятлари ҳамда ихтисослаштирилган ҳаракат топшириқларини жамлаган дастурни спаринг машғулотларига қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона шаҳар яккакурашларга ихтисослаштирилган спорт мактаби 8-10 ёшли таеквондочилар машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан 2024-йил 18-декабрда берилган 03-16/12992-сонли маълумотномаси). Натижада, техник тайёргарлиги 11,8 % га яхшиланган;
8-10 ёшли таеквондочиларнинг техник тайёргарлигини ривожлантириш мақсадида мусобақага хос жанг вазиятларида устунликни эгаллаш ва назоратни сақлашга хизмат қилувчи ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатларини кетма-кет бажариш дастурини тайёргарлик даврида фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 2-сон спорт мактаби 8-10 ёшли таеквондочилар машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан 2024-йил 18-декабрда берилган 03-16/12992-сонли маълумотномаси). Натижада, техник ҳаракатларни бажариш 13,5 % га яхшиланган; 
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги 8–10 ёшли таеквондочиларнинг рақибни алдамчи ҳаракатлар орқали чалғитиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида кетма-кет зарба йўллаш, ҳужум зарбаларига блок қўйиш, зарбадан манёвр орқали чиқиш, ҳужумчини қарши олиш ҳамда қарши зарба билан жавоб қайтаришга йўналтирилган вазиятли машқларни вариатив меъёрланган ҳолда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 2-спорт мактаби 8-10 ёшли таеквондочилар машғулот жараёнига ҳамда (“Таеквондо назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан 2024-йил 18-декабрда берилган 03-16/12992-сонли маълумотномаси). Натижада, долёчаги-ёпчаги зарбасининг натижавийлиги (чап оёқ) 11,8 % га яхшиланган;
8–10 ёшли таеквондочиларни ҳужум ҳаракатларига ўргатиш мақсадида узоқ ўрта ва яқин масофалардаги спаринг вазиятларига мос ихтисослаштирилган ўйин усулларини диққатни жамлаш, визуал назорат масофани ҳис қилиш ва рақиб ҳаракатига тезкор жавоб қайтаришга йўналтириб қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ шаҳар спорт мактаби ёш таеквондочилар машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан 2024-йил 18-декабрда берилган 03-16/12992-сонли маълумотномаси). Натижада, ёпчаги зарбасини чап оёқда бажаришда ҳажми 24,8% ни, натижавийлиги 9,3% га яхшиланишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish