Каримова Мастура Аблахат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шеърий матнда аллюзия”, 10.00.01. – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6433.
Илмий раҳбар: Курбанова Муҳаббат Матякубовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Азимов Иномжон Мамасадикович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.                                                                      
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аллюзив бирликларнинг шеърий матнни шакллантиришдаги лингвопоетик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тилшуносликда аллюзия ҳодисасининг интертекстуал табиати тизимлаштирилиб, уларнинг лисоний-эстетик имкониятлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуф шеърияти мисолида очиб берилди ҳамда унинг матнлараро алоқадорликни таъминловчи мустақил лисоний ҳодиса эканлиги асосланган; 
интертекстуал аллюзив бирликларнинг шеърий матндаги бир қатор хусусиятлари очиб берилган: диний аллюзив бирликларнинг матнга ахлоқий мезонларни сингдириши, диний қарашлар орқали ўқувчига психологик таъсир қилиши, бадиий аллюзив бирликларнинг ўқувчида эстетик завқ ва ақлий яқинлик уйғотган ҳолда муаллиф фикрининг мантиқий асосга эга эканлигини ифодалаши, мифологик аллюзив бирликларнинг инсоний характерни архетиплар асосида ёритиши, тарихий аллюзияда ўтмиш тажрибаси бугунги кун учун намуна сифатида намоён бўлиши, референсиал аллюзив бирликлар орқали матн ижтимоий муҳит ва маданият билан боғланиши таҳлиллар орқали далилланган;
аллюзив бирликлар очиқ ва яширин турларга ажратилиб, синтактик қурилишидаги ихчамлаштириш хусусияти, уларнинг шахс-сон категорияси тизимидаги ўрни илмий асосланган;
аллюзив бирликларнинг шеърий матндаги далиллаш, йўналтириш ҳамда эстетик таъсирчанликни таъминлаш, маъно қатламларини бойитиш вазифалари мавжудлиги, шунингдек, уларнинг шеърий матннинг шаклий яхлитлиги ва мазмуний узвийлигини боғловчи, денотат билан аллюзив матн ғоясини бирлаштирувчи муҳим услубий восита эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шеърий матнларда қўлланган аллюзив бирликларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш асосида:
шеърий матнлардаги аллюзия ҳодисасининг шахс-сон категорияси бўйича таҳлили, шеърий матнда эксплицит ва имплицит аллюзия турларининг намоён бўлиши ҳамда аллюзив бирликларнинг таърифлаш вазифаси воқеланишига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-А1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 19-февралдаги 68/1-сонли маълумотномаси). Натижада ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши тизимини антропосентрик ва лингвопоетик ёндашувлар негизида, матн контекстида тадқиқ этишнинг методологик асоси кенгайтирилган, аллюзиянинг таърифлаш вазифасига оид қоидалар лойиҳада сўз ясалишининг вазифавий-услубий табиати ва матн шакллантириш имкониятларини илмий-назарий жиҳатдан тизимлаштириш ҳамда мукаммаллаштиришга бевосита ёрдам берган;
антропонимик, топонимик диний аллюзиялар ҳамда диний маркерланган аллюзив символларнинг шеърий матнда намоён бўлиши; бадиий асар номи, сюжети, образлари ҳамда асардаги ўрин-жой номларига ишора қилувчи аллюзив бирликларнинг таҳлили; мифологик, тарихий-фактик аллюзив бирликларнинг шеърий матндаги функсионал хусусиятлари; ижтимоий воқеалар, ташкилот номлари, муаллифнинг ўз замондошлари, филм, санъат асарларига қилинган референсиал аллюзия турларининг таҳлили натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 19-февралдаги 66/1-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацийада келтирилган далиллар, таҳлил натижалари шеърий матннинг лингвопоетик хусусийатларини очиб беришда ижобий самара берган ҳамда аллюзив бирликларнинг матн ҳосил қилишдаги ўзига хос жиҳатлари янги илмий-назарий қарашлар асосида бойитилган;
тадқиқотда илгари сурилган шеърий матн ва унинг асосий хусусиятларини ёритувчи маълумотлардан, шеъриятдаги ишора бирликлари ва уларнинг намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатувининг ссенарийсини ёзишда истифода этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” давлат муассасасининг 2025-йил 17-декабрдаги 05-09-2039-сонли маълумотномаси). Тадқиқотдаги янги илмий қарашлар теледастур орқали тилнинг жамиятдаги фаолияти, матннинг инсон онгига таъсири каби энг сўнгги лингвистик йўналишларни оммага тушунарли ссенарий кўринишида етказишга хизмат қилган. Тадқиқот натижалари Янги Ўзбекистонда давлат тилини ўрганиш ва унинг тадқиқига қаратилаётган юксак эътиборнинг амалий ифодаси сифатида телеканалнинг ижтимоий-гуманитар йўналишдаги медиа-манбалар базасини сезиларли даражада бойитган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish