Алиева Намунахон Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда Rhaponticum integrifolium C.Winkl.нинг биоэкологик хусусиятлари ва табиий захиралари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/В132.
Илмий раҳбар: Нигматуллаев Алим Маъмурович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Рахманкулов Умаркул, биология фанлари доктори; Тожибоев Шаробитдин Жамолович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ботаника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Rhaponticum integrifoliumнинг онтогенезини аниқлаш, ўсимлик қопламида тутган ўрнини баҳолаш ва табиий захираларидан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Rh.integrifolium уруғларининг турли ҳароратлардаги дала ва лаборатория унувчанликлари аниқланган ҳамда ўсимлик уруғларига ишлов беришнинг унувчанликни оширишдаги аҳамияти очиб берилган;
денгиз сатҳидан баландлиги ҳамда тупроқ шароитларига кўра ўсимлик онтогенезининг давр ва босқичлари давомийликларидаги ўзгарувчанликлар аниқланган;
ўсимликнинг мавсумий ўсиш ва ривожланишини ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигига боғлиқ ҳолда ўзгарувчанликлари асосланган;
Rh.integrifolium нинг турли шароитлардаги уруғ маҳсулдорлиги кўрсаткичлари тавсифланган;
илк бор ўсимликнинг 3 та формация ва 11 та ассоциациялари аниқланган;
турли ҳудудларда етиштирилган ўсимлик ер остки ва устки қисмлари таркибидаги 20-гидроксиэкдизон миқдорининг ўзгарувчанликлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда Rh.integrifoliumнинг биоэкологик хусусиятлари ва табиий захиралари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Rh.integrifoliumнинг Ҳисор тизмаси ҳудудларидаги заҳиралари ва улардан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 19 мартдаги 05/05-810-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликни хомашё тайёрлаш учун яроқли майдонларини аниқлаш, биологик ва фойдаланиш захираларини баҳолаш ҳамда йиллик хомашё тайёрлаш ҳажмларини белгилаш имконини берган;
Rh.integrifoliumнинг дала шароитида унувчанлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Наманган вилояти Абу Али ибн Сино номидаги доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган ўрмон хўжалиги тасарруфидаги ер майдонларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 2019 йил 19 мартдаги 05/05-810-сон маълумотномаси). Натижада, уруғларни стратификация ва скарификациялаш асосида унувчанлигини 75% ва ниҳоллар сақланувчанлигини 85% га ошириш имконини берган;
Rh.integrifoliumнинг ер устки ва остки қисмларида вегетацияси давомида 20-гидроксиэкдизон миқдорининг ўзгаришлари ФА-А11-ТО31 рақамли «Экдистерон ва унинг полисинтетик ҳосилалари асосида қандли диабетни даволаш учун янги самарали воситалар яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада қандли диабетни даволовчи табиий препаратлар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 5 апрелдаги 4/1255-1069-сон маълумотномаси). Натижада, турли ўсимлик қисмлари таркибидаги экдистероид унумларининг миқдорий ўзгаришларини қиёсий баҳолаш ва табиий ўсимлик хомашёлари асосида қандли диабетни коррекцияловчи субстанциялар олиш имконини берган.