Шамаев Йигитали Жумаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тўқмоқли дон майдалагичларни рекаттерлар билан такомиллаштириш ва параметрларини асослаш”, 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4289
Илмий раҳбар: Каршиев Фахриддин Умарович, техника фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/2025.27.12.Т.14.02
Расмий оппонентлар: Каримов Ёқуб Зиёдуллаевич техника фанлари номзоди, доцент; Эшдавлатов Эшпулат Узакович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқмоқли дон майдалагичларни майдалаш камераси ишчи сиртига рекаттерлар қўйиш орқали такомиллаштириш ва рекаттерларнинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқмоқли дон майдалагичнинг конструксияси майдалаш камераси ишчи сиртига донларнинг майдаланишини жадаллаштирадиган қиррали сиртга эга рекаттерлар қўйиш орқали такомиллаштирилган;
қурилма майдалаш камерасида озуқабоп донларнинг тўқмоқ зарбасидан кейин майдалаш камераси ички сиртига ўрнатилган рекаттер қирраларига бориб урилиб, қўшимча майдаланиш жараёнининг моҳияти очиб берилган ҳамда рекаттерлар иш сиртининг мақбул шакли аниқланган;
қиррали рекаттерларни жойлаштириш ўрни ва оралиқ масофаси юқоридан эркин ҳаракатланиб, майдалаш камерасига тушиб келаётган донларнинг тўқмоқ зарбасидан кейинги ҳаракати траекторияси ва уларнинг майдалаш камераси ички сиртидаги энг кўп урилиш нуқталари асосида аниқланган;
рекаттерлар қирраларининг баландлиги ва ўткирлик бурчаги уларга борилиб урилаётган донларнинг майдаланишга қаршилик кучи ва майдалаш майдонидан ўтадиган дон маҳсулотлари оқими ўзгаришига боғлиқ ҳолда гранулометрик таркиби бир хил майдаланган маҳсулот олиш шартидан келиб чиқиб аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Дон майдалагичларни рекаттер билан такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича тадқиқотлар натижалари асосида:
майдалаш камераси ишчи сиртига рекаттерлар қўйиш орқали такомиллаштирилган дон майдалаш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг фойдали моделга патенти олинган («Донларни майдалаш учун майдалагич» ФАП №2731–2025 й). Натижада донларни майдалаш жараёнини жадаллаштириш ва уларнинг гранулометрик таркибини бир хиллаштириш имконини берадиган қурилманинг конструксиясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
озуқабоп донларни майдалаш учун рекаттерли майдалагич қурилмага дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-470-сон маълумотномаси). Натижада кичик хўжаликлар учун мос бўлган энергия ва ресурстежамкор такомиллаштирилган озуқа майдалагич қурилмаси ишлаб чиқишга эришилган;
рекаттерли дон майдалагич қурилма Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани “Абдуқодиров Зиёвиддин”, Термиз тумани “Шохрух Асадуллаев” фермер хўжаликлари ва Жарқўрғон тумани “Убайдулло ҳамкор барака” оилавий корхонасида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-470-сон маълумотномаси). Натижада озуқабоп донларни майдалашда майдаланаётган маҳсулотнинг гранулометрик таркибини 10-15 % га яхшилаш билан бирга, иш унуми 1,5 – 2,0 мартага ошириш имконияти яратилган.