Аскаров Оллаберган Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё икки дарё оралиғида агробиохилма-хиллик эволюцияси: неолит–илк темир даври маданий ўсимликлар археоботаникаси”, 07.00.06 – Археология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar817
Илмий раҳбар: Фарҳод Мақсуд Алижон ўғли, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Антропология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Миллий университети Тарих факултети профессори, академик А.С.Сагдуллаев ва Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) М.М.Саидов.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўрта Осиё икки дарё оралиғида илк деҳқончиликнинг шаклланиш босқичларини, маданий ўсимликларнинг тарқалишини ва инсон фаолиятининг экологик муҳитга таъсирини археоботаник таҳлиллар асосида илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Туркманистон ва Еттисув-Шарқий Туркистон ҳудудларидаги неолитик пакет ёдгорликларидан топилган экин қолдиқларининг географик тақсимоти қиёсий таҳлил қилиниб, экин таркибининг Месопотамия (буғдой, арпа, қўй, эчки) ёки Хитой (тариқ, чўчқа, кейинчалик гуруч) марказларига яқинлик даражасига қараб шаклланганлиги аниқланди ва Ўрта Осиёнинг аниқ битта хонакилаштириш марказига эмас, балки икки йирик марказ ўртасидаги транзит мослашув зонаси сифатида шаклланганлиги археоботаник далиллар асосида исботланган.
Ўрта Осиё Иккидарё оралиғининг қурғоқчил иқлим шароитида мураккаб жамиятлар юзага келишининг ўзига хос, мустақил модели эканлиги исботланди. Минтақа бир вақтнинг ўзида Месопотамия ва Хитой неолитик пакетлари ўртасидаги транзит-аралаштирувчи зона, ташқаридан кириб келган экинларнинг иккиламчи хилма-хиллик маркази, ҳамда тоғолди зоналарида бир қатор экинлар учун бирламчи генетик келиб чиқиш маркази вазифасини бажарган. Бу уч хусусиятнинг бир ҳудудда бирикуви жаҳон археоботаникасида бошқа ҳеч қандай минтақада қайд этилмагани далилланган;
Ўрта Осиё Иккидарё оралиғи тоғолди зоналари бир қатор мевали ва ёнғоқли дарахт экинлари, хусусан узум, ёнғоқ, писта ва ўрик, учун мустақил, бирламчи генетик келиб чиқиш маркази бўлганлиги исботланди. Шу билан бирга, минтақанинг фақат ташқаридан кириб келган экинларни қабул қилувчи транзит ҳудуд эмас, балки ўзининг мустақил генетик салоҳиятига эга эканлиги ҳам асосланган;
Олманинг археологик контекстда милоддан аввалги И минг йилликкача деярли учрамаслиги, Марказий Осиёда (Гонур-депа ва Тузусай) унинг генетик жиҳатдан қадимий келиб чиқиш марказига эга эканлигига қарамай, нашр этилган тадқиқотлар таҳлили асосида ўрганилди. Ушбу зиддиятнинг сабаби олманинг ўз-ўзини чанглантира олмаслиги ва уруғдан экилганда ота-она хусусиятларини сақламаслиги, шу сабабли уни фақат пайвандлаш орқалигина барқарор кўпайтириш мумкин бўлганлиги билан изоҳланади. Шу асосда, экиннинг генетик келиб чиқиш маркази қанчалик қадимий бўлмасин, уни кўпайтирадиган технология кенг тарқалмагунча у археологик топилмаларда деярли акс этмаслиги илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Ўрта Осиё икки дарё оралиғида агробиохилма-хиллик эволюцияси: неолит–илк темир даври маданий ўсимликлар археоботаникаси” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Жанубий Туркманистон ва Еттисув-Шарқий Туркистон ҳудудларидаги неолитик пакет ёдгорликларидан топилган экин қолдиқларининг географик тақсимоти қиёсий таҳлил қилиниб, экин таркибининг Месопотамия (буғдой, арпа, қўй, эчки) ёки Хитой (тариқ, чўчқа, кейинчалик гуруч) марказларига яқинлик даражасига қараб шаклланганлиги аниқланди ва Ўрта Осиёнинг аниқ битта хонакилаштириш марказига эмас, балки икки йирик марказ ўртасидаги транзит мослашув зонаси сифатида шаклланганлиги археоботаник далиллар асосида исботланганни ҳамда ёнғоқнинг (Жугланс региа) энг юқори генетик хилма-хиллиги анъанавий тасаввурдаги Арсланбобдан фарқли ўлароқ Сариосиё ҳудудида қайд этилгани тўғрисидаги илмий натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ибтидо” ва “Экспедиция” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2025-йил 28-октябрдаги 01-33/806-сонли маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистоннинг тарихи ва маданий меросини тарғиб қилишга хизмат қилган.
Ўрта Осиёда неолитдан темир давригача деҳқончилик тизимининг шаклланиши Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ва Мурғоб воҳаларида Жойтун, Сополлитепа, Жарқўтон, Саразм, Замонбобо, Қизилтепа ва Аджи-Куи каби йирик археологик мажмуалар негизида қайд этилгани, бу жараёнда Яқин Шарқдан кириб келган буғдой ва арпа асосидаги “қишки экинлар жамланмаси” маҳаллий эндемик флора билан уйғунлашиб воҳа-тоғ тизимида икки йўналишли аграр модел (суғорма воҳаларда қишки донлар, тоғолди ҳудудларда баҳорий арпа) шакллантиргани, милоддан аввалги ИВ–ИИИ мингйилликларда Намозгоҳ–Саразм маданий қатламларида суғорма деҳқончилик ва чорвачилик уйғун тизим ҳосил қилгани, милоддан аввалги ИИ–И мингйилликларда Сополлитепа, Гонур ва Жарқўтон марказларида ирригация тармоқлари орқали дон етиштириш ва боғдорчилик ривожлангани, жумладан айнан шу ёдгорликлардан топилган узум (Витис винифера) уруғларининг тўртта алоҳида морфотипга фарқлангани ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондига қарашли “Авесто” музейига археоботаник материаллар топширилган (Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фондининг 2023-йил 18-июлдаги 01-39-18/07-23-сонли маълумотномаси). Ушбу топилмалар музей фондини бойитиш билан бир қаторда ташриф буюрувчиларда минтақанинг қадимги деҳқончилик ва боғдорчилик тарихи ҳақидаги билимларини янада оширишга хизмат қилади.