Хасанова Махфуза Шухратовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Целлюлозали аралаш толали тўқимачилик материалларини пардозлашнинг илмий технологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши.
 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/T977.
Илмий маслаҳатчи: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.T.21.01.
Расмий оппонентлар: Кадирова Дилфуза Нейматовна, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Равшан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор; Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида пахта ва кимёвий толалар бўлган тўқимачилик материалларини пардозлашга тайёрлаш ва бўяш жараёнларининг илмий технологик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
целлюлоза асосли толаларнинг физик-кимёвий, жумладан структуравий, ИҚ-Фурье, СЕМ таҳлиллари асосида регенерирланган бамбук толасининг кристалланиш даражаси, сорбцион хоссалари ва морфологик тузилиши бўйича уни пахта толаси билан турли нисбатлардаги тўқимачилик материалларини ишлаб чиқаришда қўллаш имконияти илмий асосланган;
таркибида турли нисбатларда пахта ва регенерирланган бамбук иплари бўлган матони физик-механик ва гигиеник хоссаларини юқори даражадаги аниқлик билан олдиндан башоратлаш имкони моделларнинг корреляция индекси, детерминация коэффициенти, ўртача аппроксимация хатолиги ва Тейл коэффициенти орқали асосланган;
анънавий усулда қайнатиб-оқартирилган пахта ипига хона ҳароратида 10% ли ишқор эритмаси билан 5 дақиқа давомида ишлов бериш ёки хом пахта ипини 700C ҳароратда 30 г/л ли ишқор эритмасида 45 дақиқа давомида қайнатиб-оқартириш жараёнларида ипнинг капиллярлиги ва морфологик хусусиятларини регенерирланган бамбук ипи кўрсаткичларига мувфиқлашганлиги физик-кимёвий таҳлиллар асосида аниқланган;
диффузия коэффициенти қийматларининг юқорилиги бўяш жараёни давомийлигини қисқартириш, энтропия қиймати, яъни бамбук ташкил этувчида бўёвчи модда молекулаларини бир қадар тартибли жойлашганлиги, бўяш эритмасида электролит концентрациясини камайтириш имконини бериши биринчи марта аниқланган;
аралаш ипли матоларнинг физик-механик (тўқимани ўрилиш тури бўйича) ва колористик хоссалари (ранг интенсивлиги ва равонлиги бўйича) шаклланишининг назарий қонуниятлари тизимлаштирилди ҳамда мато мустаҳкамлиги ва ранг сифат кўрсаткичларини олдиндан баҳолаш моделлари яратилди. Ишлаб чиқилган математик моделларнинг тажриба нуқталарига мослиги ва реал технологик жараённи ифодалай олиши Фишер мезонининг ҳисобий ва жадвал қийматлари қиёсий таҳлили орқали исботланган;
        таркибида бамбук ипи улуши 40% ва ундан ортиқ бўлган матоларда меланж эффектини бартараф этиш ва ранг равонлигини таъминлаш мақсадида янги технологик ёндошув, яъни пахта ипини тўқиш жараёнидан олдин пардозлашга тайёрлаш, сўнгра тўқиш ва кимёвий пардозлаш тизими илмий ва технологик жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Пахта ва регенерирланган бамбук толали тўқимачилик материалларини пардозлашнинг илмий технологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий ва тажрибавий тадқиқот натижалари асосида:
пахта толали калава ипларни 700C ва 800C ҳароратларда юқори концентрациядаги ишқор эритмаларида қайнатиш-оқартириш хамда, 10 дақиқа давомида 5%-ли ўювчи ишқор билан ишлов бериш жараёни «RAINBOW TEKS» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 30.07.2026 йилдаги №01/06-1110 маълумотномаси). Натижада юқори мустаҳкамликдаги пахта ва бамбук ипи асосидаги матоларни ҳар иккала толавий субстратларида бир хил интенсивликдаги рангларни олиш, бўялган пахта ипларининг кимёвий ва сорбцион фаоллигини ошириш, ранг туси, ранг ёрқинлиги ва ранг тўйинганлигини бамбук ипига максимал даражада мослаштириш орқали аралаш ипли мато ранг равонлигига эришилган;
50:50 нисбатдаги целлюлоза иплари асосидаги матоларни узлукли усулда пардозлашга тайёрлаш ва бўяш жараёни «TURON-TEX» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 30.07.2026 йилдаги №01/06-1110 маълумотномаси). Ушбу технологияни қўллаш натижасида, турли табиатли толавий компонентлардан иборат бўлган тўқимачилик материалларида бир хил интенсивлик ва тусдаги рангларни ҳосил қилишга эришилган;
           60:40 нисбатдаги пахта-бамбук аралаш ипли матоларни бўяш жараёни “WESTEX” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 30.07.2026 йилдаги №01/06-1110 маълумотномаси). Натижада танда иплари 100% пахта ва арқоқ иплари 40% гача бамбук ипларидан тўқилган газламани узлуксиз усулда пардозлашга тайёрлаш ва актив бўёвчи модда билан бўяш технологиясини жорий этиш орқали, аралаш ипли тўқимачилик материалларида бир хил колористик хоссали ранглар ҳосил қилиш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish