Косимов Хусанбой Хайдаровичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани ишлаб чиқаришга узатиш жараёни самарадорлигини оширувчи қурилмани яратиш ва параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Т 756
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухамадиев Давлат Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор, Расулов Рўзимурод Хасанович, техника фанлари доктори, профессор, Юлдашев Козимжон Комилжонович, техника фанлари доктор, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани ишлаб чиқариш жараёнига узатишда технологик узлюксизликни таъминловчи, энергия тежамкор ва юқори самарадорликка эга бўлган янги конструксиядаги қурилмани яратиш, унинг конструктив-параметрик кўрсаткичларини асослаш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган технологик эчимларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таъминлагичда пахта оқими қатламининг баландлиги ва титиб текисловчи қозиқли барабаннинг таъсирини ҳисобга олувчи математик модел асосида транспортёр лентаси тезлигини ростлаш қонунияти аниқланиб, қурилма иш унумдорлигининг барқарорлигини таъминловчи автоматик бошқарув ускунаси яратилган.
пахтани технологик жараёнга бир меъёрда узатишнинг назарий модели ва пахта оқимининг қатлам баландлиги, транспортёр тезлиги, титиб текисловчи қозиқли барабан иш режими ўртасидаги боғланишлар асосида транспортёр тезлигини автоматик ростлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини ошириш мақсадида пахта бўлакчаларининг ишчи зонадаги ҳаракат траекторияси ва ифлосликларнинг ажралиш шартлари асосида такомиллаштирилган тўрли юзага эга янги конструксиядаги тозалаш қурилмаси ишлаб чиқилган;
таъминлагичда уч қаторли қозиқли барабан қозиқларининг пахта бўлакчаларига таъсири, уларнинг ҳаракат траекторияси ва қатламнинг текисланиш даражасини белгиловчи конструктив-кинематик параметрларнинг таъсир қонуниятларини аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
таклиф этилган қурилмада қозиқли барабан қозиқлари, пахта бўлакчалари ва тўрли юза ўртасидаги ўзаро таъсир кучлари асосида пахта бўлакчаларининг ҳаракатланиш ва майда ифлосликлардан ажратиш жараёнининг математик модели ишлаб чиқилган.
пахта оқимининг ортиқча қатламини қайтариш, хомашёни титиш ва текислаш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги асосида титиб-текисловчи қозиқли барабаннинг технологик жараёнга бир маромда узатишни таъминловчи иш режими аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашойисини технологик жараёнга бир меъёрда узатиш ва ифлосликлардан тозалаш қурилмасининг конструксиясини тадқиқ этиш ҳисобига олинган илмий ишлар натижалари асосида:
янги конструксиядаги таъминловчи-тозалагич қурилмаси Наманган тумани “Тошбулоқ Текс” МЧЖ тизимидаги пахта тозалаш корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 2-майдаги 03/25-932-сон маълумотномаси). Натижада пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарида пахтани технологик жараёнига бир меъёрда узатиб бериш ҳамда ифлосликлардан самарали тозалаш имконияти яратилган;
пахтани бир меъёрда узатиб берувчи таъминлагичнинг ишчи органлари ва конструктив параметрлари корхона шароитига мослаштирилган ҳолда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 2-майдаги 03/25-932-сон маълумотномаси). Натижада, меъёрий қатлам баландлигини таъминлаш мақсадида, қозиқли барабан таъсирида транспортёр лентадаги ортиқча пахта оқимининг 70–73 % қисми қайтарилиб, яъни 3,3–3,7 баробарга камайтириш имконияти таʼминланган;
пахтани ифлосликлардан тозаловчи тозалагич қурилмасининг горизонтал ўққа нисбатан 450 бурчак остида ўрнатиш ва тўрли юза радиусини 600 мм этиб танлаш бўйича аниқланган мақбул параметрлар ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 2-майдаги 03/25-932-сон маълумотномаси). Натижада, Натижада пахтанинг майда ифлосликлардан тозаланиш самарадорлиги 71,8 % оширилишига, чигит шикастланиши 2,4 % га камайишига эришилган.
янги конструксиядаги таъминловчи-тозалагич қурилмасининг конструктив-технологик ечими Наманган тумани “Тошбулоқ Текс” МЧЖ тизимидаги пахта тозалаш корхонасининг ишлаб чиқариш шароитида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 2-майдаги 03/25-932-сон маълумотномаси). Натижада, қурилманинг энергетик самарадорлиги тасдиқланиб, электр энергияси сарфи мавжуд қурилмага нисбатан 3,0 кВт/соатга, яъни 28,6 % га камайишига эришилган.