Султанов Хашим Хидировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда бронхлар ва ўпкаларнинг малформациясини диагностикаси ва хирургик даволашни такомиллаштириш», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Tib616.
Илмий маслаҳатчи: Алиев Махмуд Муслимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.07.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда бронх-ўпка малформацияларини ташхислаш ва хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда бронх-ўпка малформацияларининг нозологик тузилмаси 146 нафар беморнинг клиник материаллари асосида тизимли таҳлил қилиниб, ўпка аплазияси ва гипоплазияси 44,4%, CПАМ 33,5%, бронхоген кисталар 10,3%, туғма лобар эмфизема 6,7% ҳолатда учраши аниқланди ҳамда 1 ёшгача бўлган болаларда касалликнинг оғир клиник кечиши 62% ҳолатда кузатилиши илмий асосланган;
рентгенография, МСКТ ва морфологик верификация натижаларини интеграциялаш асосида бронх-ўпка малформацияларининг 4 та радиологик шаклдан иборат ишчи таснифи ишлаб чиқилди ҳамда комплекс диагностика қўлланилганда ташхис аниқлиги 92% гача ошиши исботланган (п<0,05);
ўпка паренхимасининг сақланганлик даражасига асосланган клиник-анатомик кўрсатмалар тизими ишлаб чиқилди ва хирургик тактикани индивидуаллаштириш натижасида 64% ҳолатда миниинвазив ва орган сақловчи операциялар, 36% ҳолатда радикал резексиялар бажарилиши асосланган;
хирургик аралашувнинг оптимал муддати белгиланиб, операциядан кейинги асоратлар кўрсаткичи 18% дан 8% гача камайиши ҳамда стационарда ётиш муддати ўртача 2,1 кунга қисқариши исботланган;
торакотомик ва миниинвазив орган сақловчи операцияларнинг яқин ва узоқ муддатли натижалари қиёсий баҳоланиб, миниинвазив усулларда оғриқ синдроми 35% кам, дренаж давомийлиги 28% қисқа ҳамда функсионал барқарорлик 71% ҳолатда юқори эканлиги аниқланган (п<0,05).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот доирасида «Болаларда бронх ва ўпка ривожланиш нуқсонларини хирургик даволашнинг замонавий усуллари» ҳамда «Болаларда бронх ва ўпка малформацияларининг диагностикаси ва хирургик даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар ишлаб чиқилган (Тошкент давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 18 апрелда №03/364 ва №03/365-сон билан тасдиқланган), шунингдек, тадқиқот натижалари Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.06.2025 й., №157-Т) ва Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (20.06.2025 й., №138-И) буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли йиғилиш баённомаси хулосасига биноан:
Биринчи илмий янгилик: болаларда бронх-ўпка малформацияларининг (БЎМ) нозологик тузилмаси (ўпка аплазияси ва гипоплазияси 44,4%, CПАМ 33,5%, бронхоген кисталар 10,3%, туғма лобар эмфизема 6,7%) аниқланганлиги ҳамда 1 ёшгача бўлган болаларда касалликнинг оғир клиник кечиши 62% ҳолатда кузатилиши асосланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсияномалар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: БЎМ аниқланган болада эрта постнатал давр асфиксия билан асоратлангани ҳамда чақалоқлик ва эрта болалик даврида тез-тез бронхопневмония билан оғриганини ҳар бир педиатр эътиборга олиши зарур. Бундай болалар диспансер назоратига олиниб, режали клиник ва рентгенологик текширувдан ўтказиб турилса, кейинчалик ривожланиши мумкин бўлган асоратлар, касалликнинг оғир кечиши ва ногиронликнинг олди олинади. Иқтисодий самарадорлиги: И гуруҳ ногиронлиги бўлган беморларга тўланадиган маблағ 100% деб олинса, ИИ гуруҳ ногиронлари учун бу маблағ ўртача 89,6% ни ташкил этади. БЎМнинг нозологик шакллари эрта аниқланиб, даволаш асоратлар ривожлангунга қадар бошланса, иқтисодий йўқотишлар тахминан 50% га (2 баравар) камаяди. Хулоса: БЎМ бор болаларни эрта аниқлаш ва қиёсий ташхислашда қўлланиладиган дифференциал диагностика мезонлари илмий асосланган ва самарадорлиги исботланган тавсия ҳисобланади.
Иккинчи илмий янгилик: рентгенография, МСКТ ва морфологик верификация натижаларини интеграциялаш асосида БЎМнинг 4 та радиологик шаклдан иборат ишчи таснифи ишлаб чиқилганлиги ҳамда комплекс диагностика қўлланилганда ташхис аниқлиги 92% гача ошиши исботланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсияномалар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: постнатал анамнез ва клиник текширувларга асосланиб замонавий рентген-радиологик текширувларни эрта ўтказиш пастки нафас йўлларидаги малформацияларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш, касалликнинг асоратли, оғир кечишининг олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: анамнез, клиник кўрик ва замонавий рентген-радиологик текширувлар маълумотларига кўра беморларни ихтисослашган шифохоналарга ўз вақтида йўналтириш натижасида асосий гуруҳда операциягача шифохонада ётиш муддати ўртача 2,89 кунга қисқарган. Хулоса: замонавий рентген-радиологик текширувлар БЎМ бор болаларни асоратлар юзага келмасдан аниқлаш ва ихтисослашган шифохоналарга ўз вақтида йўналтириш имконини беради, шу сабабли уларни клиник амалиётда қўллаш тавсия этилади.
Учинчи илмий янгилик: ўпка паренхимасининг сақланганлик даражасига асосланган клиник-анатомик кўрсатмалар тизими ишлаб чиқилганлиги ва хирургик тактикани индивидуаллаштириш натижасида 64% ҳолатда миниинвазив ва орган сақловчи операциялар, 36% ҳолатда радикал резексиялар бажарилиши асосланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсияномалар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: махсус инструментал усуллар (рентген-бронхологик, МСКТ-ангиографик, гистоморфологик) ёрдамида БЎМнинг ҳар бир рентген-радиологик шаклида нозологик ташхисни аниқлаштириш ташхисдаги хатолар хавфини камайтирган ва хирургик даволашни эрта бошлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: рентген-радиологик шакл ва клиник хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда нозологик ташхисни эрта аниқлаш ва оптимал хирургик тактикани танлаш натижасида асосий гуруҳда операциядан кейинги шифохонада ётиш муддати ўртача 3,46 кунга қисқарган. Хулоса: махсус инструментал усуллар ёрдамида БЎМнинг рентген-радиологик шакли ва нозологик тури аниқлангач, ҳар бир беморга эрта хирургик ёндашувни қўллаш тавсия этилади.
Тўртинчи илмий янгилик: хирургик аралашувнинг оптимал муддати белгиланиб, операциядан кейинги асоратлар кўрсаткичи 18% дан 8% гача камайиши ҳамда стационарда ётиш муддати қисқариши исботланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсияномалар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: БЎМнинг ҳар бир рентген-радиологик шакли учун хирургик усул, унинг мақбул муддати ва тактикаси илмий асосланиб, ишлаб чиқилган диагностика-даволаш алгоритми ва дастурий таъминотни амалиётда қўллаш имконияти яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳамроҳ аномалиялар ва соматик касалликларни аниқлаш даражаси 7,6% га ошган; бир беморнинг стационарда даволаниш муддати таққослаш гуруҳида ўртача 19,64±4,63 ётоқ-кунни, асосий гуруҳда эса 12,94±3,16 ётоқ-кунни ташкил этган. Натижада шифохонада бир даволаш курси харажатлари 32,3% га тежалган. Хулоса: БЎМда хирургик усул, унинг мақбул муддати ва тактикасини рентген-радиологик шаклга асосланган алгоритм бўйича танлаш тавсия этилади.
Бешинчи илмий янгилик: торакотомик ва миниинвазив орган сақловчи операцияларнинг яқин ва узоқ муддатли натижалари қиёсий баҳоланиб, миниинвазив усулларда оғриқ синдроми 35% кам, дренаж давомийлиги 28% қисқа ҳамда функсионал барқарорлик 71% ҳолатда юқори эканлиги аниқланганлиги тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган услубий тавсияномалар мазмунига киритилган ва клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: анъанавий ва миниинвазив операциялардан кейинги асоратларга олиб келувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда хирургик усул ва операция вариантини дифференциал танлаш нуқсонни эрта аниқлаш ва болани чақалоқлик давридан бошлаб самарали даволаш имконини берган; бу оғир асоратлар хавфини камайтириб, хирургик ёки консерватив даволаш муваффақиятини оширади ва чақалоқлар ўлимини пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: БЎМни ташхислаш ва даволашда дифференциал ёндашув қўлланилганда асосий гуруҳда стационарда ўртача ётиш муддати 14,32±2,64 кунни ташкил этган; таклиф этилган ёндашув стационарда ётиш муддатини ўртача 6,7 кунга қисқартирган. Хулоса: БЎМнинг нозологик шакли ва асоратлар хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив ва орган сақловчи операцияларга устунлик бериш клиник амалиётда қўллаш учун тавсия этилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish