Собирова Гулибарно Зайнитдин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус тили дарсларида ўрта (5-7) синф ўқувчиларини танқидий фикрлаш малакаларини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4PhD/Ped6550.
Илмий раҳбар: Улухужаев Нарзуллохон Зиёвадинович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Наркабилова Гулноза Пулатовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Замилова Римма Рамилевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II.Тадқиқотнинг мақсади 5-7 синф ўқувчиларда рус тилини чет тили сифатида ўқитишда замонавий дидактик ёндашувлар ва универсал ўқув ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини илмий асослаш ва такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилида таълим олиб бориладиган мактабларнинг 5-7 синф ўқувчиларида рус тили дарсларида танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг мазмуни, психолого-педагогик ҳамда жараёнли-ташкилий хусусиятлари барча ўқув-нутқий фаолият турларини ривожлантириш принциплари билан органик уйғунликни таъминлашга асосланган дидактик йўналишлар асосида аниқланган;
билингвал таълим шароитида танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик модели тил, матн, интерпретацион ва трансформацион даражаларда компонентлар, босқичлар ҳамда шакллантириш алгоритмларини аниқлаш орқали коммуникатив, креатив ва коллаборатив компетенсияларни амалга ошириш нуқтайи назаридан конструксия қилинган;
ўзбек тилида таълим олиб бориладиган мактабларнинг 5-7-синф ўқувчиларида танқидий фикрлашни ривожлантириш жараёнининг методик таъминоти самарадорлиги технологик харита ҳамда танқидий фикрлашни шакллантиришга йўналтирилган дарсларнинг методик ишланмаларини ишлаб чиқиш ва уларни экспериментал текшириш асосида илмий жиҳатдан асосланган ва эмпирик равишда исботланган;
танқидий фикрлашни ривожлантириш мезонлари билан уйғунлаштирилган, назарий жиҳатдан асосланган ва экспериментал текширувдан ўтказилган ижодий топшириқлар ҳамда конструктив машқлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, у танқидий фикрлаш учун зарур бўлган таҳлил, синтез, баҳолаш, талқин қилиш, аргументлаштириш, мантиқий мушоҳада юритиш, ўз-ўзини рефлекция қилиш, мустақил қарор қабул қилиш каби когнитив фаолият турларини ривожлантиришга қаратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус тили дарсларида 5–7 синф ўқувчиларининг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидагича жорий этилди:
5-7 синф ўқувчиларининг рус тили дарсларида танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш жараёнининг мазмуни, психологик-педагогик ҳамда процессуал-ташкилий хусусиятларини аниқлаш, унинг самарадорлигини барча турдаги ўқув-нутқ фаолиятини ривожлантириш тамойиллари билан узвий уйғунликда таъминлашга доир ишлаб чиқилган тавсиялар ўзбек тилида таълим олиб бориладиган мактабларда рус тилини ўқитишнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштириш, методик тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ўқув жараёнини ташкил этишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/11-1-597-сон маълумотномаси). Натижада 5–7 синф ўқувчиларининг рус тили дарсларида танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш сифати яхшиланган;
билингвал таълим шароитида коммуникатив, креатив ва коллаборатив компетенсияларни ривожлантириш нуқтайи назаридан тил, матн, интерпретацион ва трансформацион даражаларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик моделини конструксиялаш, унинг компонентлари, босқичлари ва шакллантириш алгоритмини аниқлашга доир ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-461-сонли “Таълим муассасаларида молиявий саводхонлик асослари ва фонд бозорини ўрганиш бўйича мултимедиявий технологиялар асосида таълим курслари платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида қўлланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 1-июлдаги 04/11-8448-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг рус тили дарсларида танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш даражаси ва самарадорлиги оширилган;
5–7 синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш жараёнининг методик таъминоти самарадорлигини илмий асослаш ва эмпирик жиҳатдан исботлашга доир, дидактик материални тақдим этишдаги изчиллик асосида танқидий фикрлашни шакллантиришга қаратилган технологик харита ҳамда дарс ишланмаларини ишлаб чиқиш ва тажриба-синовдан ўтказиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” дирекцияси томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-июндаги 05-09-871-сон далолатномаси). Натижада 5–7-синф ўқувчиларининг рус тили дарсларида танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга оид базавий компетенсияларни шакллантириш жараёнининг методик таъминоти такомиллаштирилган;
танқидий фикрлаш мезонлари билан мувофиқлаштирилган, назарий жиҳатдан асосланган ва тажриба-синов натижалари билан тасдиқланган, таҳлил, синтез, баҳолаш, интерпретация, аргументация, мантиқий мушоҳада юритиш, рефлекция ва мустақил қарор қабул қилиш каби когнитив фаолият турларини ривожлантиришга йўналтирилган ижодий топшириқлар ҳамда конструктив машқлар тизими “Чет тилли гуруҳларда рус тилини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмани яратишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон маълумотномаси). Натижада 5-7 синф ўқувчиларининг рус тили дарсларида танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги таъминланган.