Садикова Салима Зохидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек таржимашунослиги ривожида Ғайбулла ас-Салом илмий тадқиқотларининг ўрни ва аҳамияти”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil1840.
Илмий раҳбар: Тоджиходжаев Мусо Муйдинбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Турсунов Акмал Ҳамиджонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Исомиддинов Зухриддин, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда қиёсий-типологик аснодаги таржимашунослик мактаби яратган қомусий олим Ғайбулла Саломовнинг таржимашунослик фани тараққиётидаги ўрни ва роли масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тадқиқотда жаҳон ва МДҲ мамлакатлари таржимашуносликка оид қарашлари муайянлаштирилиб, уларнинг энг муҳим жиҳатлари ўзбек таржимашунослигига яқинлик томонлари аниқланди. Айни пайтда Ғайбулла Саломовнинг таржимага оид тадқиқотларида хорижий тиллар ва рус тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан хорижий ҳамда қардош тилларга таржима қонуниятлари аниқланганлиги, қиёсий-типологик ва услубий мослаштириш асносида тадқиқ этилганлиги билан бошқа таржима мактабларидан фарқланиши далилланган;
Ғайбулла Саломовнинг таржимага лингвистик ва умумфилологик аснода комплекс ёндошилиб, айнан ана шу жиҳат собиқ иитифоқ ва жаҳондаги бошқа таржима мактабларидан ажралиб туриши аниқланди. Хусусан, таржимашунос олимнинг қарашлари диққат марказида таржимада аслиятга тарихий-миллий муқобил келадиган вариантларни танлашга алоҳида эътибор қаратилиб, унда халқимизнинг тарихий ўтмишидаги луғат хазинасидан фойдаланиш ва фразеологизмларнинг ўзаробирикишида ўзбекона тафаккур тарзи муҳим эканлигига урғу берганлиги асосланган;
Ғайбулла Саломов таржимашунослик мактабида - муайян давр таржима тафаккури муаммоларига муносабат билдириш, таржимачилик тараққиётида она тилимизнинг адабий тил сифатида ишланиши масаласи, таржима назариясига оид илк назарий ишларга эътибор, бадиий таржимага оригинал ижоднинг ажралмас бир қисми сифатида қарашда бадиий матн тили масаласи ҳамда лингвистик таржима назарияси шаклланишида таржима тарихини инобатга олиш томонлари устувор эканлиги исботланган;
Ғайбулла Саломовнинг шеърий таржима бадиий таржиманинг энг мураккаб соҳаси эканлиги, унга нафақат тил билувчи, балки бадиий таржиманинг насрий асарларни ўгириб юрган таржимони ҳам қўл уруши мушкул деб билиши аниқланди. Унинг шеърий асар таржимасига ҳар бир таржимон махсус ихтисослашуви, ўз руҳи ва индивидуал услубига қараб ёндошуви муҳим деб санаши исботланган;
Ғайбулла Саломовнинг бадиий таржима муаммоларига адабий анъаналар асносида ёндошувида адабий анъаналаримизда муайян даврга тарихий аснода қараганлиги, бир асарнинг бир неча таржималари бўлиши муқарарлиги ғоясининг таржима назариясига ўзбекча таржималар индивидуал услуби воситасида олиб кирганлиги, шунингдек, услубий-миллий мослаштиришга алоҳида эътибор берганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек таржимашунослиги ривожида Ғайбулла Саломов илмий тадқиқотларининг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
жаҳон ва МДҲ мамлакатлари таржимашуносликка оид қарашлари муайянлаштирилганлиги, уларнинг энг муҳим жиҳатлари ўзбек таржимашунослигига яқинлик томонлари аниқланганлиги ҳамда Ғайбулла Саломовнинг таржимага оид тадқиқотларида хорижий тиллар ва рус тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан хорижий ҳамда қардош тилларга таржима қонуниятлари аниқланганлиги, шунингдек, қиёсий-типологик ва услубий мослаштириш асносида тадқиқ этилганлиги билан бошқа таржима мактабларидан фарқланиши натижаларидан 2025-2026-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт “Прожеcт н. 2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878 бетwеен Писа Университй анд Наманган Стате Фореигн лангуаГЭС” лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Наманган давлат чет тиллари институти 2026-йил 11-сентябрдаги КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0084-сонли маълумотномаси). Натижада, Ғайбулла Саломов яратган таржима мактабининг Марказий Осиё ва Эвропадаги бошқа таржимашунослик назарияларидан фарқ қилувчи жиҳатлари мазкур лойиҳа контекстида ҳам амалиётда исботланди, шунингдек, мазкур қарашлар янада кенгроқ аудиторияда э´тироф этилишига, хорижий тилларни билиш ҳамда амалда қўллаш учун муҳим восита эканлиги кўрсатилган.
жаҳон ва МДҲ мамлакатлари таржимашуносликка оид қарашлари муайянлаштирилганлиги, уларнинг энг муҳим жиҳатлари ўзбек таржимашунослигига яқинлик томонлари аниқланганлиги ҳамда Ғайбулла Саломовнинг таржимага оид тадқиқотларида хорижий тиллар ва рус тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан хорижий ҳамда қардош тилларга таржима қонуниятлари аниқланганлиги, шунингдек, қиёсий-типологик ва услубий мослаштириш асносида тадқиқ этилганлиги билан бошқа таржима мактабларидан фарқланиши натижаларидан Бадиий таржимага адабиётшунослик асносида қараш ҳамда адабий анъана муаммоси доирасида Шекспир асарларини ўзбек тили адекват таржимасини қайта яратиш масалаларига Ғайбулла Саломовнинг қиёсий-типологик аснода ёндошувига оид тадқиқотларни ўрганиш натижалари ва тавсияларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Лингвистика ва инглиз адабиёти” кафедраси доценти PhD Маҳмудова Наргиза Алимовна раҳбарлигидаги 2020-2022-йилларга мўлжалланган Британия кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” (1683580) номли халқаро илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 28-ноябрдаги 04-041/6761-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг инглиз тилини таълимда қоллашда мамлакатшунослик ҳамда тили ўрганилаётган мамлакат адабиётидан таржима қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга оид қисми замонавий ёндашувлар билан бойитилган.
Ғайбулла Саломовнинг Ўзбекистонда умумфилологик ва лингвистик таржима назариясига оид тадқиқотлари яратилишининг шарт-шароитларига оид тадқиқот натижаларидан, Ғайбулла Саломовнинг Ўзбекистонда умумфилологик ва лингвистик таржима назарий қарашлари асосий тамойиллари хусусидаги изланишлари натижаларидан ва Ғайбулла Саломов лингвистик таржима назариясининг лексик-фразеологик муаммоларига оид тадқиқотлари хулосаларидан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Бадиий таржима адабий алоқалар кенгаши ҳисобот йиғилишларида, Паркент ижод уйида ўтказилган республика таржимонлари форумида, Ғайбулла Саломов таваллудига бағишланган хотира тадбирларида, Ишоқхон Ибрат ижод мактабида ўтказилган маҳорат дарсларида, ижодий тўгараклар фаолиятида, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган “Танланган асарлар”, “Ғайбулла ас-Салом замондошлари хотирасида” китобларини нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 10-декабр, 01-03/464 - сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тўпламлар Ғайбулла Саломов ҳақидаги муҳим маълумотлар, хусусан, олимнинг таржимага қарашлари бўйча янги маълумотлар, унинг таржимага қомусий қарашларига оид илмий таҳлил натижалари билан мукаммаллашган.