Ғаппоров Бахриддин Бахтиёр ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз газета дискурсида феъл компонентли коллокацияларнинг лингвистик тадқиқи”, 10.00.04 Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6102.
Илмий раҳбар: Жафаров Ботир Саттарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.04.
Расмий оппонентлар: Зияев Авазжон Ихтиёрович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Кулиева Дилшода Алижон қизи, филология фанлари боъйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз газета дискурсидаги феъл компонентли коллокацияларнинг синтактик-семантик, лингвокултурологик, лингвопрагматик ҳамда корпус-лингвистик тадқиқ қилишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
коллокацияларнинг лисоний белги-хусусиятлари, жумладан, этимологияси, грамматик ва лексик коллокацияларнинг лисоний белги-хусусиятлари, этимологияси, грамматик ва лексик турлари, типологияси, идиома ва эркин сўз бирикмаларидан структур-семантик фарқлари ҳамда уларнинг инглиз газета дискурсини яратилишидаги функсионал ва прагматик ўрни очиб берилган;
феъл компонентли коллокацияларнинг инглиз газета дискурсидаги воқеланиши ахборотнинг таъсирчанлигини ошириш, аудиториянинг воқеа-ҳодисага нисбатан муносабатини шакллантириш, ўқувчига ижтимоий-мафкуравий ғояларни яширин тарзда етказиш каби прагматик вазифалар очиб берилган;
инглиз газета дискурсида қўлланадиган феъл компонентли коллокацияларнинг инглиз жамиятига хос миллийлик, маданий норма, қадриятлар ва ижтимоий стереотипларни акс эттиришга хизмат қилувчи тил бирликлари сифатида тавсифлаш, уларни инглиз менталитети ва дискурсив контекстлар билан боғлиқ консептуал-маданий жиҳатлари асосланган;
“Скетч Энгине” платформасидаги 1993-2021-йилларда чоп этилган 11 турдаги Британия газеталари базасида қўлланган 5 та феъл (до, гиве, ҳаве, маке, таке) ёрдамида ясалган верб+ноун коллокацияларнинг корпусга асосланган илк тадқиқи феъл компонентли коллокацияларнинг корпусдаги частотасини юқори аниқликда ҳисоблаш ҳамда уларни конкорданс таҳлил ёрдамида контекстуал маъносини аниқлаш, олинган натижалар асосида коллокацияларнинг морфосинтактик модели, семантик юкламаси ва дискурсив аҳамиятини аниқлаш ҳамда уларнинг реал ёзма нутқ муҳитида ишлатилиши, коммуникатив самарадорлиги эмпирик маълумотлар билан тасдиқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз газета дискурсида феъл компонентли коллокацияларнинг лингвистик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
коллокацияларнинг лисоний белги-хусусиятлари жумладан, этимологияси, грамматик ва лексик турлари, типологияси, шунингдек, идиома ва эркин сўз бирикмаларидан фарқлари ҳамда уларнинг инглиз газета дискурсини яратилишидаги ўрни, уларни ахборотнинг таъсирчанлигини ошириш, аудиториянинг воқеа-ҳодисага нисбатан муносабатини шакллантириш, ўқувчига ижтимоий-мафкуравий ғояларни яширин тарзда етказиш каби прагматик вазифаларни очиб бериш, уларни инглиз жамиятига хос миллийлик, маданий норма, қадриятлар ва ижтимоий стереотипларни акс эттиришга хизмат қилувчи тил бирликлари сифатида тавсифлаш, уларни инглиз менталитети ва дискурсив контекстлар билан боғлиқ консептуал-маданий жиҳатларини илмий асосланиш, “Скетч Энгине” платформаси ёрдамида корпусдаги частотасини юқори аниқликда ҳисоблаш ҳамда конкорданс таҳлил ёрдамида контекстуал маъносини аниқлашорқали коллокацияларнинг морфосинтактик модели, семантик юкламаси ва дискурсив аҳамиятини аниқлаш ҳамда уларнинг реал ёзма нутқ муҳитида ишлатилиши, коммуникатив самарадорлиги эмпирик маълумотлар билан тасдиқланишига оид таклифлар, тавсиялар, хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-декабрдаги 04/1-6078-сон маʼлумотномаси). Натижада инглиз тили газета дискурсида кенг қўлланадиган феъл компонентли коллокацияларнинг назарий белги-хусусиятлари, турлари, таснифлари, лексик-семантик, лингвокултурологик, лингвопрагматик ҳамда корпусга асосланган таҳлил ва тадқиқидан мазкур платформанинг инглизча маълумотлар базасини бойитишда фойдаланилган;
инглиз газета дискурсида қўлланадиган феъл компонентли коллокацияларнинг миллий тафаккур, қадриятлар ва ижтимоий контекст билан боғлиқлигини очиб бериш, маданий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиш, кўрсатув ва эшиттиришларда адабий-эстетик фикр ва маданиятлараро мулоқотни эркин амалга оширишдаги лингвокултурологик изоҳлар ва амалий мисоллар контентни янада бойитиши, илмий асос, методик ёндашув ва дидактик қийматни ошириши тўғрисидаги таклиф ва тавсиялар, хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва адабиёт”, “Адабий жараён” дастурларида, шунингдек, “Жаҳон адабиёти” радиоешиттиришларида ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 17-декабрдаги 05-09-2051-сон маʼлумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиодастурлар газета матнларида кенг қўлланадиган инглиз тили ва маданиятигагина хос коллокацияларга оид маълумотлар билан бойитилган;
коллокацияларнинг этимологияси, турлари, типологияси, бошқа лексик бирикмалардан фарқлари ҳамда уларнинг инглиз газета дискурсини яратилишидаги аҳамияти, шунингдек, феъл компонентли коллокациялар газета дискурсидаги прагматик тадқиқи ахборотни ихчам, экспрессив ва эмоционал тарзда етказиш, ижтимоий-мафкуравий позицияни яширин тарзда ифодалашда хизмат қилишига оид таклиф, тавсия ва хулосалардан 2024-2025-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР:Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 23-декабрдаги ЭМПОWЕР-0139 маʼлумотномаси). Тадқиқотда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар натижасида амалий лойиҳадаги зарурий маълумотлар бойитилган.