Ходжаметова Гулчира Илишевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда мусиқа маданияти тарихи (ХХ аср – ХХИ аср бошлари)”,  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Tar516.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Давлетов Санжар Ражабович, тарих фанлари доктори(DSc), профессор. Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор. Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молиқ.
Етакши ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон  бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ аср – ХХИ аср биринчи чорагида Қорақалпоғистон халқлари мусиқа маданияти ривожланиши, интеграцияси, модернизацияси тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ХХ асрда Қорақалпоғистон мусиқа санъати кўчманчи сивилизацияларнинг энг қадимги субстратларини сақлаб қолган ҳолда ўзига хос маданият феномени сифатида қайта шаклланиши баробарида ижод ва ёзма профессионализмнинг ғарбий (европача) модели жадал ўзлаштирилиши туфайли трансформацион жараёнларга учраганлиги аниқланган;
1920-1950-йиллардаги маданий қурилиш даврида Қорақалпоғистон тарихидаги бутун мусиқа маданияти тизими анъанавий шакллар, жанрлар ва тафаккур туридан фарқли бўлган янги кўринишларни кўр-кўрона нусха кўчириши билан республика мусиқа санъатида “социалистик реализм” усулини қарор топтириш истагининг устун бўлиши пировардда мусиқий жанрларда зиддиятларни келтириб чиқарганлиги далилланган;
ХХ асрнинг иккинчи ярми соҳада юз берган ўзгаришлар (кадрлар масаласи, моддий-техник базани яхшиланиши ва репертуарларни кўпайиши), республикадаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу театр ўзининг спектакллари, беқиёс санъати ва маҳорати, мумтоз асарларнинг ёрқин ижроси билан миллий санъат мухлисларини меҳрини қозониш баробарида муассаса Ватанга садоқат, адолат, маърифат, гўзалликни англаш, инсоний фазилатлар тараннум этиладиган масканга ҳам айланганлиги очиб берилган;
Ғарб типидаги янги йўналишлар – театр, кино, опера, балет, композиторлик ижодининг ривожланиши Қорақалпоғистон миллий мусиқа маданиятининг кейинги тараққиётига туртки берган бўлса, соҳанинг маҳаллий бадиий шакллари - достончилик, оғзаки мусобақа, айтишув, тўй қўшиқлари, бахши-жиров томошалари драматик тўгараклар спектаклларида драматургик ва саҳнавий тимсол сифатида сақланиб қолганлиги асосланган; 
Мустақиллик даврида санъат ва мусиқа ижодиётининг анъанавий шакллари ҳамда миллий мотив ва сюжетларни тиклаш анъаналарини давом эттирилиши билан бирга маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ижодий меҳнат ходимларининг нуфузини оширишга эътибор қаратилиши жараёнида мусиқа маданиятининг ўрганиш усуллари ва шакллари янги методологик асос туфайли ўзгаришларга учраб, мусиқа маданияти тарихи бўйича нашр ва тадқиқотлар характерига ўз таъсирини кўрсатганлиги очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти:
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, Қорақалпоғистон мусиқа маданияти тарихи масаласи билан боғлиқ маълумотлар, ёндашувлар, хулосалар шу мавзуда тадқиқот ишларини олиб борувчилар учун назарий асос бўлиб хизмат қилади ва олий ўқув юрти талабалари учун мусиқа тарихи, маданиятшунослик, маданият тарихи фанларидан дарслик ҳамда ўқув қўлланмаларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Диссертациянинг материаллари ва илмий-назарий хулосаларидан Қорақалпоғистонда мусиқа маданияти тарихини яратиш, мусиқа санъатининг анъанавий турларини (эпос, терме, жир, достон ва бошқалар) ўрганиш, уларнинг функсияларини, таркибий хусусиятларини ва ХХ аср қорақалпоқ жамиятининг маданий ҳаётида тутган ўрнини аниқлаш. Мусиқа маданиятининг профессионаллашув жараёнини, мусиқа ўқув юртларининг шаклланиши, композиторлик мактабининг ривожланиши, профессионал жамоалар ва ижрочиларнинг пайдо бўлишини таҳлил қилишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Диссертация материалларида биринчи марта қорақалпоғистон мусиқа маданияти кенг хронологик диапазонда –ХХ аср бошидан ҳозирги давргача яхлит тарихий-маданий ва бадиий ҳодиса сифатида кўриб чиқилган. Ижтимоий-тарихий ўзгаришлар контекстида Қорақалпоғистон мусиқа маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнлари тизимлаштирилган ва илмий жиҳатдан тушунилган; Мусиқий жанрлар, шакллар ва ижрочилик анъаналари эволюциясининг асосий босқичлари аниқланган; 
Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланиш мумкин: олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқув жараёнида фанларни ўқитишда “Ўрта Осиё ва Қорақалпоғистон мусиқа тарихи”, “Қорақалпоғистон мусиқа тарихи”, “Мусиқа тарихи” ва “Фортепиано” каби ўқув курсларида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Педагогик амалиётда Болалар мусиқа мактаблари ўқувчилари, шунингдек, мусиқа лицейлари ва олий ўқув юртлари талабалари учун асарлар яхши материал ҳисобланади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: ХХ аср - ХХИ аср бошларида Қорақалпоғистонда мусиқа маданияти тарихи юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса, таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ХХ асрда Қорақалпоғистон мусиқа санъати кўчманчи сивилизацияларнинг энг қадимги субстратларини сақлаб қолган ҳолда ўзига хос маданият феномени сифатида қайта шаклланиши баробарида ижод ва ёзма профессионализмнинг ғарбий (европача) модели жадал ўзлаштирилиши туфайли трансформацион жараёнларга учраганлиги бўйича натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият Вазирлиги 2025-йил 23-сентябрдаги №7-03/2007 сонли малумотномаси). натижаларнинг қўлланилиши маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилган;
1920-1950-йиллардаги маданий қурилиш даврида Қорақалпоғистон тарихидаги бутун мусиқа маданияти тизими анъанавий шакллар, жанрлар ва тафаккур туридан фарқли бўлган янги кўринишларни кўр-кўрона нусха кўчириши билан республика мусиқа санъатида “социалистик реализм” усулини қарор топтириш истагининг устун бўлиши пировардда мусиқий жанрларда зиддиятларни келтириб чиқарганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиоканали”да “Тилге итибар-элге итибар”, “Мийрас” эшиттиришларининг ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (2025-йил 30-сентябр № 05-22/533-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларга Қорақалпоғистон тарихидаги бутун мусиқа маданияти тизими анъанавий шакллар ва жанрлари ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
ХХ асрнинг иккинчи ярми соҳада юз берган ўзгаришлар (кадрлар масаласи, моддий-техник базани яхшиланиши ва репертуарларни кўпайиши), республикадаги Бердақ номидаги Қорақалпо давлат академияли, мусиқали театри фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, ушбу театр ўзининг спектакллари, беқиёс санъати ва маҳорати, мумтоз асарларнинг ёрқин ижроси билан миллий санъат мухлисларини меҳрини қозониш баробарида муассаса Ватанга садоқат, адолат, маърифат, гўзалликни англаш, инсоний фазилатлар тараннум этиладиган масканга ҳам айланганлиги бўйича натижаларидан, ЎзРФА ъҚорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган 2012-2016 ПЗ-200170915198 “Қорақалпоғистон жамиятидаги ижтимоий кўрсатмалар трансформацияси: тарих ва амалиёт” (2018-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (2025-йил 07-октябр № 601/1-сонли маълумотномаси). Натижалар ХХ асрдаги қорақалпоқ халқининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихига тегишли бўлган масалаларини очиб беришга имкон берган;
Мустақиллик даврида санъат ва мусиқа ижодиётининг анъанавий шакллари ҳамда миллий мотив ва сюжетларни тиклаш анъаналарини давом эттирилиши билан бирга маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ижодий меҳнат ходимларининг нуфузини оширишга эътибор қаратилиши жараёнида мусиқа маданиятининг ўрганиш усуллари ва шакллари янги методологик асос туфайли ўзгаришларга учраб, мусиқа маданияти тарихи бўйича нашр ва тадқиқотлар характерига ўз таъсирини кўрсатганлиги ҳақидаги натижалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарих давлат музейи фондларини бойитишда фойдаланилган (2025-йил 15-октябр №01-02/03-18-сонли маълумотномаси). Натижалар ташриф буюрувчиларда она ватанга садоқат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ишларни самарали ташкил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish