Иноятова Манзура Мирхабиб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6308.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Умаров Суҳроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари бўйича доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Султанов Баҳодир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Нарбаев Шарофиддин КенГЭСҳович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида тупроқ табиий, иқтисодий ва сунъий унумдорлигини ошириш ва ҳимоялаш мақсадида қўлланиладиган инновацион технологиялар ва биологик усулларнинг экинлар ҳосилдорлиги, маҳсулотлар сифати ва ишлаб чиқариш харажатларига таъсирини уларнинг ўзаро боғлиқлик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишдан манфаатдор хўжалик юритиш субектлари, ташкилот ва корхоналар учун рақамли геоахборот технологиялари ёрдамида маълумотлар тўплайдиган ва уларни истеъмолчилар эҳтиёжларига мос тақдим этишга хизмат қиладиган “Туман рақамли ахборот базаси”ни ташкил этиш, унинг аҳамияти ва афзалликлари илмий-амалий жиҳатдан асосланган;
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш жараёнида уларнинг шўрланиш ва деградацияси даражасини сурункали оширишга йўл қўйган хўжаликларни давлат томонидан жаримага тортиш механизми ва индикаторлар тизими бўйича илмий асосланган услубий ёндашув ишлаб чиқилган ва тавсия этилган;
қишлоқ хўжалиги ерлари, шу жумладан, суғориладиган ерлар ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигида тупроқни ҳимоялаш (эрозияга қарши), унумдорлигини оширишга қаратилган технологик тадбирларни қўллаш ҳисобига олинадиган йиллик иқтисодий самара ҳажмини аниқлаш бўйича услубий ёндашув Тошкент вилояти Фермерлар кенгаши томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Фермерлар кенгашининг 2026-йил 4-мартдаги 01/03-0062-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқни эрозиялардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган янги технологиялардан олинадиган йиллик базавий иқтисодий самарани аниқлаш имконияти яратилади;
геоахборот технологиялари асосида қишлоқ хўжалиги ерларига боғлиқ маълумотларни тўплайдиган ва умумлаштирадиган “Туман ахборот базаси”ни ташкил этиш бўйича таклиф Тошкент вилояти Фермерлар кенгашида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Фермерлар кенгашининг 2026-йил 4-мартдаги 01/03-0062-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф келгусида туманлар кесимида ер участкаларини рўйхатга олиш, баҳолаш, ижарага бериш ва ижара ҳақи, тупроқ таркиби ва бонитети каби маълумотларни ягона геоахборот базасига бирлаштириш имконини яратади;
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда хўжаликлар томонидан йўл қўйилган тупроқ деградацияси даражасига қараб уларга давлат томонидан жарима белгилаш механизми ва индикаторларини жорий этиш бўйича услубий ёндашув Тошкент вилояти Фермерлар кенгаши томонидан хўжаликларга жорий этилган (Ўзбекистон Фермерлар кенгашининг 2026-йил 4-мартдаги 01/03-0062-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерларининг тупроқ деградацияси даражасини ҳисобга олувчи кўрсаткичлар орқали хўжаликларни рағбатлантириш ёки жазолаш механизмини қўллаш имконияти яратилади;
қишлоқ хўжалиги ерлари, шу жумладан, суғориладиган ерлар ҳажмининг 2030-йилгача прогноз параметрлари Тошкент вилоятида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Фермерлар кенгашининг 2026-йил 4-мартдаги 01/03-0062-сон маълумотномаси). Натижада, 2030-йилга бориб, қишлоқ хўжалиги ерлари 28 521,51 минг ва суғориладиган ерлар ҳажми эса 3 997,0 минг гектаргача ошиши прогноз қилинган.