Рўзиев Элбек Ўрол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили тарихида сиёсий нутқнинг шаклланиш асослари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3718
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Абдушукуров Бахтиёр Бўронович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили тарихида сиёсий нутқнинг шаклланиш босқичлари, тараққиёти масалаларини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий нутқнинг алоҳида мустақил нутқ тури сифатидаги лингвситик манбаларда қайд этилган назарий талқинлари умумлаштирилиб, бошқа нутқ турларидан фарқлари, коммуникатив алоқа жараёнидаги вазифалари, мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий барқарорлигини таъминлашдаги ўрни, мамлакат аҳлининг давлат манфаатларига хизмат қилиш учун даъват этувчи нутқ эканлиги асосланган;
ўзбек сиёсий нутқининг шаклланиш жараёнлари ва тараққиёт босқичлари аниқланиб, ўзбек нотиқлиги ривожидаги ўрни белгиланган, сиёсий нутқ манбалари даврий жиҳатдан тўртга ажратилиб, уларнинг даврий хусусиятлари ҳамда давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланишидаги аҳамияти изоҳланган, сиёсий нутқнинг сиёсий- бошқарув муносабатлари билан узвий боғлиқлиги тарихий-лисоний манбалар асосида далилланган;
тарихий сиёсий нутқлардаги луғавий бирликлар, “бодун”, “тüрк сир бодун”, “қаγан”, “тегин”, “тарқан” каби ижтимоий-сиёсий терминларнинг семантик хусусиятлари, сиёсий мазмунни ифодалашдаги вазифалари очиб берилган, такрорлар, мурожаат каби лингвистик ва экстралингвистик воситаларнинг сиёсий мазмунни ифодалаши, адресат этиборини жалб этиши, фикрнинг таъсирчанлиги ва нутқнинг ишонтирувчанлигини таъминлашдаги вазифалари аниқланган;
сиёсий нутқнинг жанрий кўринишлари белгиланиб, ҳар бир турнинг қандай мақсадларга йўналтирилганлиги изоҳланган, ижтимоий-сиёсий муносабатларни таъминлашдаги роли, коммуникатив-прагматик жараёнларни вужудга келтиришдаги аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили тарихидаги сиёсий нутқнинг шаклланиш жараёнлари таҳлили борасидаги илмий натижалар асносида:
сиёсий нутқнинг алоҳида мустақил нутқ тури сифатидаги лингвситик манбаларда қайд этилган назарий талқинлари умумлаштирилиб, бошқа нутқ турларидан фарқлари, коммуникатив алоқа жараёнидаги вазифалари, мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий барқарорлигини таъминлашдаги ўрни, мамлакат аҳлининг давлат манфаатларига хизмат қилиш учун даъват этувчи нутқ эканлиги ҳақидаги қарашларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларга мўлжалланган “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 21-ноябрдаги 04/1-5590-сон маълумотномаси). Натижада сиёсий нутқнинг ижтимоий-сиёсий нотиқликнинг муҳим таркибий қисми эканлигини аниқлашга алоқадор хулосаларнинг такомиллашувига эришилган;
ўзбек сиёсий нутқининг шаклланиш жараёнлари ва тараққиёт босқичлари аниқланиб, ўзбек нотиқлиги ривожидаги ўрни белгиланган, сиёсий нутқ манбалари даврий жиҳатдан тўртга ажратилиб, уларнинг даврий хусусиятлари ҳамда давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланишидаги аҳамияти изоҳланган, сиёсий нутқнинг сиёсий- бошқарув муносабатлари билан узвий боғлиқлиги тарихий-лисоний манбалар асосида далилланган фикрларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқотида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 29-январдаги 40/1-сонли маълумотномаси). Натижада, тарихий сиёсий нутқнинг шаклланиш жараёнлари ва тараққиёт босқичлари, сиёсий- бошқарув муносабатлари билан узвий боғлиқлиги доир хулосаларни бойитиш имконини берган;
тарихий сиёсий нутқлардаги луғавий бирликлар, “бодун”, “тüрк сир бодун”, “қаγан”, “тегин”, “тарқан” каби ижтимоий-сиёсий терминларнинг семантик хусусиятлари, сиёсий мазмунни ифодалашдаги вазифалари, такрорлар, мурожаат каби лингвистик ва экстралингвистик воситаларнинг сиёсий мазмунни ифодалаши, адресат этиборини жалб этиши, фикрнинг таъсирчанлиги ва нутқнинг ишонтирувчанлигини таъминлашдаги вазифалари таҳлилига доир хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тарих майдони” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 01-33/873-сон маълумотномаси). Натижада сиёсий нутқнинг сиёсий мазмунни ифодалаши, фикрнинг таъсирчанлиги ва нутқнинг ишонтирувчанлигини таъминлашига оид илмий хулосалар кўрсатувнинг мазмунан мукаммаллашуви учун манба бўлиб хизмат қилган.