Бобоназарова Севара Одил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Акмеологик ёндашув асосида талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10781.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Жўраева Наргиза Жамолиддиновна, педагогика фанлари доктори(DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шайманова Адиба Эргашевна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акмеологик ёндашув асосида талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг назарий-методологик асослари акмеологик консепт негизида “касбий субективлик – ижтимоий масъулият – акме-мотивация” уч компонентли структуравий-динамик тузилма сифатида касбий камолотга йўналтирилганлик, рефлексив ўз-ўзини ривожлантириш ва ижтимоий-педагогик амалий фаолиятга тайёргарлик кўрсаткичларини тизимли уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни касбий ижтимоий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик имкониятлари таълим мазмунини компетенсиявий ёндашув асосида бойитиш, интерфаол муносабатлар асосида рефлексив-фаолиятли ўқитишни ташкил этиш, индивидуал таълим траекториясини татбиқ этиш ҳамда диагностик-мониторинг механизмлари асосида индивидуал ривожланиш динамикасини коррексияаш каби тизимли-педагогик жараён сифатида аниқлаштирилган;
талабаларни касбий-ижтимоий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг функсионал-структур модели касбий субективлик, ижтимоий масъулият ва акме-мотивациянинг динамик ривожланишини таъминловчи рефлексив, прогностик, фасилитатив ва коррексион механизмларни технологик таъминотнинг касбий-ижтимоий вазиятларни моделлаштириш компонентлари билан узвий интеграциялашуви асосида такомиллаштирилган;
акмеологик ёндашув асосида талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси педагогик таълим жараёни технологик таъминоти мазмунига акмеологик вазиятларни моделлаштириш, касбий-ижтимоий муаммоли топшириқлар, рефлексив тренинглар, индивидуал ривожланиш дастурлари, ижтимоий-педагогик лойиҳалаш ва диагностик-мониторинг воситаларининг босқичма-босқич татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акмеологик ёндашув асосида талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлашнинг назарий-методологик асослари бўлажак педагогларнинг ижтимоий педагогик компетентлигини ташкил этувчи касбий субективлик, ижтимоий масъулият, акме-мотивация каби компонентларини тизимли-интегратив ривожлантиришни таъминловчи касбий камолотга йўналганлик, рефлексивлик ҳамда амалий фаолиятга тайёрликнинг консептуал қоидалари асосида аниқлаштирилганлигига доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган “Эрасмус +Интернатионал КА107 Греидит мобилитй Кей аcтион 1-Мобилитй фор леарнарс анд стафф-Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй а Фосcари, Италия” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026 - йил 26-мартдаги № 04/1-1587 сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим йўналиши талабаларини ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни мазмунан илмий таҳлиллар билан бойитилишига хизмат қилган;
“ижтимоий педагогик фаолиятга тайёр акме-педагог шахси” модели акме-мотивацион, аксиологик, субектив-фаолиятли, рефлексив каомпонентларнинг ўзаро функсионал-интегратив бирлиги ҳамда уларнинг касбий камолотга йўналганлиги, ижтимоий педагогик фаолият субектлигини шакллантириш, касбий қдриятларни англаш ва ўз-ўзини ривожлантиришни таъминловчи шахсий-касбий сифатлар тизими асосида ишлаб чиқилган хулосалардан “Бошланғич таълимда тарбия” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи билан тасдиқланган 429-483-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогик таълим мазмуни акмеологик ёндашувга доир таҳлиллар билан бойитилишига хизмат қилган;
акмеологик ёндашув асосида талабаларни касбий-ижтимоий фаолиятга тайёрлаш жараёнининг функсионал-структур модели асосий функсионал блокига талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш босқичлари, ташкилий шакллари ҳамда қайта алоқа блокига акмеологик мониторинг, касбий камолотга эришиш динамикаси алгоритмини интегратив татбиқ этишнинг ўзаро функсионал уйғунлигини таъминлаш механизмлари асосида такомиллаштирилганлигига доир хулосалардан “Бошланғич таълимда тарбия” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи билан тасдиқланган 429-483-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогик таълим жараёни тизимли ташкил этилишига хизмат қилган;
акмеологик ёндашув асосида талабаларни ижтимоий педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси реализация босқичи мазмунига амалий машғулотларда фойдаланишга доир акметренинглар тизими ҳамда мустақил таълим жараёнига йўналтирилган ижтимоий лойиҳалар комплекси билан касбий камолотга йўналтирилганлик, субект-фаолиятлилик ва рефлексив ўз-ўзини ривожлантириш тамойилларининг ўзаро уйғунлиги орқали такомиллаштирилганлигига доир маълумотлардан Қарши давлат университети, Самарқанд давлат педагогика институти ва Термиз давлат педагогика институтларида ўтказилган педагогик эксперимент жараёнида фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан 2026-йил 1-апрелда 01/01-01-209-сонли маълумотнома). Натижада, педагогик таълим методик таъминоти мазмунан такомиллашувига хизмат қилган.