Алибеков Дилшод Исломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): “Ўйинлар воситасида ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Дессертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4699.
Илмий раҳбар: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрахимов Санжар Урунбаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўйинлар воситасида ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятини ривожлантириш мазмуни “Тенг имконият” ролли-дидактик ўйинида жамоавий вазифаларни ўғил ва қиз болалар ўртасида уларнинг қизиқиши ҳамда индивидуал қобилиятларига мувофиқ тақсимлаш орқали ўзаро тенг ҳамкорлик кўникмасини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари дарсдан ташқари “Гендер маданият” тўгараги машғулотларига ўқувчи танловига кўра ўйин сюжети ўзгариб борадиган тармоқланган ролли вазиятларни киритиш орқали гендер муносабатларида тенг ҳамкорлик усулини мустақил танлаш фаолиятини фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятини ривожлантириш модели ўйинда эгалланган тенг ҳамкорлик тажрибасини кундалик мулоқот вазиятларида қўллашга йўналтирилган рефлексив топшириқларни жараёнли ва натижавий блоклар билан боғлаш асосида такомиллаштирилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданияти ривожланганлигини аниқлаш самарадорлиги тенг ҳамкорлик усулини танлаш кўникмасини юқори (мустақил танлайди ва қарорини асослайди), ўрта (йўналтирувчи кўмак асосида танлайди) ҳамда қуйи (ҳамкорлик усулини танлашда доимий кўмакка эҳтиёж сезади) даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўйинлар воситасида ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятини ривожлантириш мазмуни “Тенг имконият” ролли-дидактик ўйинида жамоавий вазифаларни ўғил ва қиз болалар ўртасида уларнинг қизиқиши ҳамда индивидуал қобилиятларига мувофиқ тақсимлаш орқали ўзаро тенг ҳамкорлик кўникмасини шакллантириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “Оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 1-апрелдаги 03-33-1719-сонли маълумотномаси). Натижада, ўғил ва қиз болалар ўртасида ўзаро тенг ҳамкорлик кўникмасини шакллантиришга эришилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари дарсдан ташқари “Гендер маданият” тўгараги машғулотларига ўқувчи танловига кўра ўйин сюжети ўзгариб борадиган тармоқланган ролли вазиятларни киритиш орқали гендер муносабатларида тенг ҳамкорлик усулини мустақил танлаш фаолиятини фаоллаштириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” каби дастурлар сенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 31-мартдаги 05-09-549-сонли маълумотномаси). Натижада, “Гендер маданият” тўгараги машғулотларига ўқувчи танловига кўра ўйин сюжети ўзгариб борадиган тармоқланган ролли вазиятларни киритишга эришилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданиятини ривожлантириш модели ўйинда эгалланган тенг ҳамкорлик тажрибасини кундалик мулоқот вазиятларида қўллашга йўналтирилган рефлексив топшириқларни жараёнли ва натижавий блоклар билан боғлаш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсияларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ФЗ-2016-0910202206-рақамли “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳаси доирасида интегратив фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 1-апрелдаги 03-33-1719-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг гендер маданиятини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга эришилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларда гендер маданияти ривожланганлигини аниқлаш самарадорлиги тенг ҳамкорлик усулини танлаш кўникмасини юқори (мустақил танлайди ва қарорини асослайди), ўрта (йўналтирувчи кўмак асосида танлайди) ҳамда қуйи (ҳамкорлик усулини танлашда доимий кўмакка эҳтиёж сезади) даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлигига кўра асослашга оид муаллифлик ғояларидан “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар учун” каби дастурлар сенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 31-мартдаги 05-09-549-сонли маълумотномаси). Натижада, ўсмир ёшдаги ўқувчиларда тенг ҳамкорлик усулини танлаш кўникмасини юқори, ўрта ҳамда қуйи даражаларда баҳолашга эришилган.