Сатторов Улуғбек Абдураззоқ ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда маданий ёдгорликларни ўрганиш ва сақлаш борасида ЮНЕСКО билан ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиш тарихи (1991–2025-йиллар)” (История развития сотрудничества Узбекистана с ЮНЕСКО в области изучения и сохранения объектов культурного наследия (1991–2025 годы)), 07.00.01– Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Тар2210
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Tar.03.01
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, доцент Исматуллаев Фарходжон Одилжонович. 
Расмий оппонентлар:  тарих фанлари доктори, профессор Эгамбердиева Нигора Азадовна;  тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Мўминов Азизбек Зиёвуддинович
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида ЮНЕСКО билан маданий ёдгорликларни ўрганиш, сақлаш ва тарғиб этиш борасида олиб борган ҳамкорлик фаолиятини тарихий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиш, унинг босқичлари, йўналишлари ва натижаларини илмий асосда ёритишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон – ЮНЕСКО ҳамкорлигининг институционал-ҳуқуқий асослари архив ҳужжатлари, 1993-йилги Бутунжаҳон мероси конвенсиясига қўшилишга оид меъёрий манбалар ва Миллий комиссия ҳисоботлари асосида комплекс таҳлил қилиниб, 1991–2025-йиллардаги ҳамкорликнинг босқичлари ҳамда тараққиёт тенденсиялари аниқланган;
Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабздаги халқаро реставрация-консервация лойиҳалари ва Зарафшон-Қорақум йўлаги, Туроннинг совуқ қишки чўллари обектлари мисолида миллий муҳофаза тизимини идентификация ва яхлитлик тамойиллари асосида халқаро стандартларга уйғунлаштириш механизмлари асосланган;
2008–2025-йилларда Ўзбекистондаги Аския, Лазги, Бахшичилик, Наврўз, Мақом ва бошқа номоддий маданий мерос элементларининг сони 18 тага етганлиги, уларнинг аутентификация ва институционал муҳофаза орқали халқаро тизимга интеграциялашуви далилланган;
2021–2025-йилларда ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқандда ўтказилиши ҳамда 7 та обект Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганлиги ва ўнлаб номзод объектларнинг халқаро муҳофазага жалб этилиши мисолида Самарқанднинг маданий дипломатия марказига айланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистонда маданий ёдгорликларни ўрганиш ва сақлаш борасида ЮНЕСКО билан ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиш тарихи бўйича ҳамкорлик истиқболларини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида;
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларидан то ҳозирги кунгача бўлган (1991-2025 йй.) даврда ЮНЕСКО билан маданият йўналишида ҳамкорлик жараёнларини тарихий ва илмий нуқтайи назардан тизимли таҳлил қилиши билан ажралиб туради. Ташкилот билан ҳамкорликда амалга оширилган халқаро лойиҳалар, дастурлар тарихий манбалар, архив ҳужжатлари ҳамда расмий ҳисоботлар асосида илмий жиҳатдан таҳлил қилинди.
Ўзбекистонда маданий ёдгорликларни ўрганиш ва сақлаш борасида ЮНЕСКО билан ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиш тарихи яратилган манбалар асосида таҳлил этилиб, маданият соҳасида Ўзбекистон ва ЮНЕСКО муносабатларининг мустақилликкача бўлган  ва мустақиллик даври ёритиб берилган. Шу билан бирга, ЮНЕСКО ва Ўзбекистон муносабатларида ташкилотнинг турли дастурлари ва лойиҳалари ҳамда Ўзбекистоннинг унда иштирокига оид тарихий илдизлари тарихшунослиги жиҳатидан очиб берилган. Ушбу маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 01-20/896-сонли 27-ноябр, 2025-йилдаги маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада ушбу маълумотлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, жумладан, маданият соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги маданий ёдгорликларни ўрганиш ва сақлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг тарихий босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, асосий йўналишлари, эришилган натижалари ва мавжуд муаммолари юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалардан маданий меросни муҳофаза қилиш, халқаро маданий ҳамкорлик ва маданий дипломатия жараёнларини тадқиқ этишда, шунингдек, ушбу йўналишдаги илмий-назарий ёндашувларни такомиллаштиришда фойдаланилди.
Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”, “Маданият ва санъат тарихи”, “Тарихий ўлкашунослик ва туризм”, “Халқаро муносабатлар тарихи” фанлари бўйича ўқув машғулотларини ташкил этишда, ўқув-услубий материаллар ҳамда илмий-таҳлилий маълумотларни тайёрлашда амалиётга жорий этилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таркибидаги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 11-июндаги 02/01-01-523-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish