Мавлонова Бахтигул Саидовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Олий таълим муассасалари талабаларида бошқарув компетенсиясини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4801.
Илмий раҳбар: Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; 
Джураев Акбар Салимович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларида бошқарув компетенсиясини ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг етакчилик, ўз-ўзини ва бошқаларни бошқара олиш компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари субектлик позициясини “автономия → ташаббус → мустақил қарор → жамоавий бошқарув → масъулият → рефлекция → ўз-ўзини ривожлантириш → етакчилик ва бошқарув” цикли орқали фаоллаштириш асосида аниқлаштирилган; 
олий таълим жараёнида талабаларда бошқарув компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модели талабанинг бошқарув фаолиятига мотивацион-эҳтиёжий тайёргарлигини лойиҳа гуруҳини бошқариш, вазифаларни тақсимлаш, низоли вазиятни ҳал қилиш, тадбир ташкил этиш, жамоавий қарор қабул қилиш орқали кучайтириш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим жараёнида талабаларда бошқарув компетенсиясини ривожлантириш механизми мотивация → мақсад → мазмун → фаолият → бошқарув → рефлекция → натижа кетма-кетлигида талабанинг мустақил ва жамоавий бошқарув фаолиятини талабанинг ташаббускорлиги, қарор қабул қилиши, масъулиятни ўз зиммасига олиши, мулоқоти, делегация қобилияти, низоларни ҳал қилиши ва рефлексивлик компетенсияларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
ОТМларда талабаларнинг ташаббускорлиги ва бошқарув фаолиятига бо'лган эҳтиёжини қўллаб-қувватлайдиган муҳит субектлик → мустақиллик → ташаббускорлик → масъулият → бошқарув фаоллигидан  билим → амалий ҳаракат → бошқарув тажрибаси → рефлекция → компетенсия босқичига ўтиш ҳамда индивидуал ташаббус → жамоавий фаолият → етакчилик → бошқаларни бошқариш занжири узвийлигида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида бошқарув компетенсиясини ривожлантириш боъйича олинган натижалар асосида: 
олий таълим муассасалари талабаларининг етакчилик, ўз-ўзини ва бошқаларни бошқара олиш компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари субектлик позициясини “автономия → ташаббус → мустақил қарор → жамоавий бошқарув → масъулият → рефлекция → ўз-ўзини ривожлантириш → етакчилик ва бошқарув” цикли орқали фаоллаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Таълим тизимини бошқариш” ўқув  қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи асосида берилган 294491 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда лидерлик компетенсиясини ривожлантириш муаммоларини аниқлаш имкони яратилган;
олий таълим жараёнида талабаларда бошқарув компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик модели талабанинг бошқарув фаолиятига мотивацион-эҳтиёжий тайёргарлигини лойиҳа гуруҳини бошқариш, вазифаларни тақсимлаш, низоли вазиятни ҳал қилиш, тадбир ташкил этиш, жамоавий қарор қабул қилиш орқали кучайтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълим тизимини бошқариш” ўқув  қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи асосида берилган  294491 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларида бошқарув компетенсияларини такомиллаштириш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларини баҳолаш тизимини таҳлил қилишга эришилган;
олий таълим жараёнида талабаларда бошқарув компетенсиясини ривожлантириш механизми мотивация → мақсад → мазмун → фаолият → бошқарув → рефлекция → натижа кетма-кетлигида талабанинг мустақил ва жамоавий бошқарув фаолиятини талабанинг ташаббускорлиги, қарор қабул қилиши, масъулиятни ўз зиммасига олиши, мулоқоти, делегация қобилияти, низоларни ҳал қилиши ва рефлексивлик компетенсияларига устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълим тизимини бошқариш” ўқув  қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи асосида берилган  294491 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларида бошқарувга доир билим, кўникма, малакалар мажмуини таркиб топтирувчи босқичма-босқич тизимли технологияси ишлаб чиқишга эришилган;
ОТМларда талабаларнинг ташаббускорлиги ва бошқарув фаолиятига бо'лган эҳтиёжини қўллаб-қувватлайдиган муҳит субектлик → мустақиллик → ташаббускорлик → масъулият → бошқарув фаоллигидан  билим → амалий ҳаракат → бошқарув тажрибаси → рефлекция → компетенсия босқичига ўтиш ҳамда индивидуал ташаббус → жамоавий фаолият → етакчилик → бошқаларни бошқариш занжири узвийлигида такомиллаштиришга оид тавсиялар талабаларнинг ўз-ўзини бошқариш, вазиятни назорат қилишга йўналтирилган “Таълим тизимини бошқариш” дастурий қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи асосида берилган 294491 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда раҳбарликка оид билим, кўникма, малакаларга мослашувчанлиги аниқлаш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish