Абдурахманова Малика Абдужапаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6210.
Илмий раҳбар: Мелибаева Гулнора Ачиловна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.16/2025.27.12.I.01.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бердиназаров Зафар Улашович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Тураев Шавкат Шухратович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: Рақамли иқтисодиёт шароитида олий таълим хизматларини кўрсатишда рақамли технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида рақамли технологияларни таълим хизматларини кўрсатиш жараёнига интеграция қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
олий таълим хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий мазмуни рақамли иқтисодиёт талаблари асосида такомиллаштирилиб, рақамли инфратузилма, педагог ва талабаларнинг рақамли компетенсияси, платформалараро интеграция, рақамли контент сифати ҳамда маълумотларга асосланган бошқарув қарорлари таълим хизматлари сифати ва бошқарув самарадорлигига таъсир этувчи асосий детерминантлар сифатида илмий жиҳатдан асосланди;
олий таълим муассасаларида миллий таълим контентини халқаро очиқ онлайн курслар билан интеграция қилиш орқали таълим хизматлари қийматини ошириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини кучайтириш ва хизматлар қамровини кенгайтиришга қаратилган гибрид ЛМС+МООC+ҲЕМИС ташкилий-иқтисодий модели ишлаб чиқилди;
олий таълим муассасаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш даражаси ва самарадорлигини комплекс баҳолаш учун академик жараён, таълимни бошқариш, рақамли сервис хизматлари, фойдаланувчи қониқиши ва бошқарув харажатларини қамраб олувчи ИРСИ - ақлли рақамлаштиришнинг интеграл рейтинг модели такомиллаштирилди;
олий таълим хизматларини кўрсатишда таълим жараёни, рақамли инфратузилма ва бошқарув тизимини ягона рақамли экотизимда моделлаштиришга қаратилган Дигитал Тwин ҳамда ЛМС+МООC+ЭдуАналйтиcс интеграциялашган бошқарув ёндашуви ишлаб чиқилиб, “ўқитувчи – талаба – рақамли платформа – бошқарув қарори” ўзаро алоқасини рақамли иқтисодиёт шароитида оптималлаштириш механизми илмий жиҳатдан асосланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи асосий омиллар — рақамли инфратузилма ҳолати, педагог ва талабалар рақамли компетенсияси, платформалараро интеграция даражаси ҳамда маълумотларга асосланган бошқарув қарорларининг таълим сифати ва бошқарув самарадорлигига таъсири тизимлаштирилди. Ушбу ёндашув асосида таълим жараёнларини рақамлаштиришнинг комплекс диагностик модели шакллантирилди. Амалий натижалар (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги Тошкент давлат транспорт университетининг 2026-йил, 27-мартдаги №01-00/79-сонли ҳамда Осиё технологиялар университетининг 2026-йил 14-мартдаги 83-сонли маълумотномалари) сифатида таълим жараёнлари самарадорлиги 15 фоизга ошди, таълим сифати 25 фоизга яхшиланди, шунингдек, педагог ва талабалар рақамли компетенсияларининг сезиларли даражада ривожланиши кузатилди;
олий таълим хизматларини кўрсатишда ЛМС+МООC+ҲЕМИС гибрид технологик модели асосида миллий ва халқаро электрон таълим ресурсларини интеграция қилиш ҳамда уларнинг натижаларини ҲЕМИС билан уйғунлаштириш орқали таълим хизматлари сифатини ошириш (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги Тошкент давлат транспорт университетининг 2026-йил, 27-мартдаги №01-00/79-сонли ҳамда Осиё технологиялар университетининг 2026-йил 14-мартдаги 83-сонли маълумотномалари) таклиф этилди. Амалиётга жорий этиш натижасида, аудитория юкламаси 27% га оптималлаштирилди, босма материаллар харажатлари 35% га камайди, таълим хизматлари қамрови 1,4 баробарга ошди, қўшимча таълим хизматларидан йиллик 210 млн сўм қўшимча даромад шаклланди;
академик жараён ва сервис хизматлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида ИРСИ индикаторлар тизимидан фойдаланиш (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги Тошкент давлат транспорт университетининг 2026-йил, 27-мартдаги №01-00/79-сонли ҳамда Осиё технологиялар университетининг 2026-йил 14-мартдаги 83-сонли маълумотномалари) томонидан амалиётга жорий этилиши натижасида, таълим хизматлари сифат индекси 16% га ошди, талабалар қониқиш даражаси 78% дан 89% га ўсди, бошқарув харажатлари 12% га қисқарди;
олий таълим хизматларини рақамлаштиришни такомиллаштириш мақсадида таълим жараёни, таълим инфратузилмаси ва бошқарув тизимини ягона рақамли муҳитда моделлаштиришга асосланган Дигитал Тwин ҳамда ЛМС+МООC+ЭдуАналйтиcс интеграциялашган бошқарув ёндашуви ишлаб чиқилди ва амалиётга (Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги Тошкент давлат транспорт университетининг 2026-йил, 27-мартдаги №01-00/79-сонли ҳамда Осиё технологиялар университетининг 2026-йил 14-мартдаги 83-сонли маълумотномалари) жорий этилди. Ушбу ёндашув “ўқитувчи - талаба - рақамли технология” ўзаро алоқасини самарали бошқариш имконини берди. Натижада таълим жараёнларининг шаффофлиги 30 фоизга ошди, академик ўзлаштириш 14 фоизга яхшиланди, рақамли хизматлардан фойдаланиш даражаси 2 баробарга ошди ҳамда умумий иқтисодий самарадорлик йилига тахминан 355 млн сўмни ташкил этди. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларида рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштиришга ижобий таъсир кўрсатади.