Юлдашев Улугбек Кадиржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон таълим тизимида халқаро тажриба: муаммо ва ечимлар (2017–2024-йиллар)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tar2142 
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Расулов Абдулла Нуритдинович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Университй оф Бусинесс анд Сcиенcе.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Неъматов Шохзодбек Улуғбек ўғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 2017-2024-йилларда Ўзбекистон таълим тизимида халқаро тажрибаларнинг қўлланилиши тарихи, вужудга келган муаммолар ҳамда уларнинг ечимларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактаб таълимидаги муаммоларни ўрганишда жаҳон тажрибасидаги эрта болалик таълимининг аҳамияти, фин таълим тизимидаги тенглик, эркинлик ва қувноқ таълим тамойилларини жорий этиш зарурияти ва имкониятлари, Президент мактаблари тажрибасидаги СТЕАМ таълими ёндашувининг бошқа мактабларда ҳам жорий этиш зарурати ёритиб берилган бўлса, профессионал таълимда Германиянинг дуал таълим тизими, хусусан, ПИСА-2022 сўровномаларига кўра, ўзбекистонлик ўқувчиларнинг 68.2 фоизи мактабгача таълимда таҳсил олганини (ОЕCД бўйича ўртача 94.2 фоиз)  натижаларнинг паст бўлишига таъсир кўрсатган омиллардан бири бўлгани, бу рақамлар мактабгача ва эрта болалик таълимига янада кенгроқ эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатиши асосланган;
ПИСА-2022 тадқиқоти натижалари, унга тайёргарлик жараёнлари ва бу борада халқаро тажрибани ўрганиш орқали Ўзбекистоннинг кейинги ПИСА тадқиқотида ўз олдига қўйган мақсадига эришишда амалий аҳамиятга эга бўлган тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан, таълим тизимидаги фикрлашга эмас, ёдлашга йўналтирилган ёндашув туфайли ўқувчилар мактабда олган билимларини амалда қўллай олмаслиги, ижтимоий-иқтисодий имкониятларга қарамасдан паст натижа кўрсатиши сабаблари, турли тўгарак ва тадбирларда креативлик етишмаслиги каби муаммолар илмий жиҳатдан исботланган. ОЕCД мамлакатларида энг яхши ўқувчилар ва энг паст ўқувчилар ўртасидаги математика фанидан фарқ 93 баллни ташкил этган ҳолда, Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 22 баллни ташкил этгани, таълимдаги муаммо фақат иқтисодий имкониятлар билан боғлиқ эмаслиги ҳақида хулоса қилиш имконини бериши далилланган;
Ўзбекистон олий таълимга қабулда халқаро тажриба асосида эришилган ютуқлар ва ҳозиргача сақланиб қолаётган турли муаммолар сабаблари таҳлил қилинган. Жумладан, абитуриентларнинг тест синовларига бирёқлама тайёргарлиги натижасида танқидий ва аналитик фикрлаш кўникмаларининг етарли даражада шаклланмаслиги, ушбу ҳолат эса, олий таълимда кадрлар тайёрлаш сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани илмий асосда далилланган. Шунингдек, умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификат тизимини жорий этиш, Раш усулидаги баҳолаш, хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар орқали қабул мезонларини такомиллаштириш  зарурлиги исботланган; 
Олий таълимда хорижий тажриба асосида амалга оширилган ўзгаришларни таҳлил қилиш ва халқаро доирада тизимни солиштириш орқали профессор-ўқитувчиларнинг ўқув, илмий ва ташкилий ишлар бўйича юклама масаласи, кредит-модул тизимидаги   муаммолар, шунингдек, талабаларда мустақил таълимга нисбатан муносабатни ўзгартириш муаммолари, хусусан, Болоня жараёнига қўшилиш ҳамда кредит-модул тизимига ўтилганига қарамасдан, тизимни тўла ишламаётгани ҳамда уни бартараф этишда академик эркинлик зарурати асосланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 2017-2024-йилларда Ўзбекистон таълим тизимидаги халқаро тажрибани ўрганиш орқали олинган хулоса ва таклифлар асосида: 
Тадқиқотдаги Ўзбекистон мактаб таълими тизимига Финландия тажрибасидаги тенглик, эркинлик, қувноқ таълим тамойилларини мослаштириш, Германия тажрибасидаги дуал таълим моделини касб-ҳунар ва олий таълимга уйғунлаштириш ҳамда халқаро тажрибани миллий қадриятлар, тарихий-маданий хусусиятлар асосида жорий этиш бўйича хулосалар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг миллий қадриятлар асосида инновацион таълим тизимини шакллантириш, ёшларнинг илмий салоҳиятини кучайтириш  каби сайловолди дастурларига мувофиқ келган. Диссертацияда илгари сурилган таклиф ва илмий ечимлар партиянинг истиқболдаги таълим ислоҳотларига оид ташаббусларини илмий асослаш, шунингдек, амалий ва сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг 2025-йил 15-июлдаги 02/02-72-сонли далолатномаси). Ўзбекистон таълим тизимида халқаро тажрибага оид маълумотлар асосида олинган хулосалардан партия дастурларида қўлланилиши таълим ислоҳотлари бўйича янги ташаббуслар шаклланишига хизмат қилган.
Тадқиқотдаги умумтаълим фанлари ва хорижий тиллар бўйича миллий ҳамда халқаро сертификат тизимини жорий этиш, Раш методини баҳолаш жараёнларига босқичма-босқич интеграция қилиш, шунингдек, АҚШда кенг қўлланилаётган САТ каби баҳолаш тизимларининг афзалликларини маҳаллий шароитга мослаштириш орқали қабул тизимини такомиллаштиришга доир амалий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги турли йўналишлар кесимида истиқболли лойиҳаларни ҳамда амалга оширишни таъминлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2025-йил 29-июлдаги 4-16-21-4124-сонли далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши агентликнинг ёшлар масаласига оид янги истиқболли лойиҳалари ишлаб чиқилишига хизмат қилган. 
“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида 2017-2024- йилларда Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга оид манбалар, Ўзбекистоннинг халқаро таълимни баҳолаш тадқиқотлари, шу жумладан, ПИСА тадқиқотида иштирок этиши таълим тизимидаги мавжуд муаммоларни аниқлаб олиш ва таълим соҳасидаги ислоҳотларни такомиллаштиришга хизмат қилганлиги эътироф этилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 28-августдаги 01-33/651-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларнинг Ўзбекистонда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифалари бўйича тушунчаларининг кенгайишига хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан олий таълимда хорижий тажриба асосида амалга оширилган ўзгаришларни таҳлил қилиш ва халқаро доирада тизимни солиштириш орқали профессор-ўқитувчиларнинг ўқув, илмий ва ташкилий ишлар бўйича юклама масаласи, кредит-модул тизимидаги   муаммолар, шунингдек, талабаларда мустақил таълимга нисбатан муносабатни ўзгартириш муаммолари истиқболли лойиҳаларни ҳамда амалга оширишни таъминлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2025-йил 29-июлдаги 4-16-21-4124-сонли далолатномаси). Олий таълимда халқаро тажрибага оид маълумотлар агентликнинг истиқболли лойиҳалари кенгайтирилишига хизмат қилди.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish