Қитайбеков Азизбек Кенесбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда ҳаво транспортининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи (ХХ асрнинг 20-йилларидан – ХХИ асрнинг биринчи чораги)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tar1665.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Сулайманов Саламат Арепбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Нуржанов Сабит Узакбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Бекимбетов Бахадир Мирзабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистондаги ҳаво транспорти тармоғи ва фуқаролик авиацияси тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 1924–1930-йилларда ўлкага дастлабки ҳаво транспорти кириб кела бошлаб, самолётлар асосан почта алоқасини таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда маъмурий вазифаларни бажаришда қўлланилиши Қорақалпоғистоннинг бошқа ҳудудлар билан алоқаларини мустаҳкамлаб, авиация соҳасининг кейинги ривожланиши учун асос яратганлиги очиб берилган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қорақалпоғистондаги ҳаво транспортининг фаолияти ўта мураккаб шароитларда кечган бўлишига қарамасдан, у фронт ва фронт орти учун муҳим аҳамият касб этган ҳолда фронтнинг логистика ва алоқа тизимини таъминлаш, халқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва почта хизмати соҳаларидаги фидокорона меҳнат ва жонбозлик натижасида Қорақалпоғистон авиация тизими урушдан кейинги йилларда ўзининг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш, янги йўналишлар очиш ва фуқаро авиациясини ривожлантиришга имкон яратганлиги далилланган;
минтақа шароитида ҳаво транспортининг фақат йўловчи ва юк ташиш воситаси сифатида эмас, балки муҳим ижтимоий функсияларни бажарганлиги, хусусан, тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш, почта тарқатиш, қишлоқ хўжалиги ишларини амалга ошириш, шунингдек, геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда археологик тадқиқотларда қўлланилган аерофотосёмка ишларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этганлиги аниқланган;
мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон ҳаво транспорти тизимининг институционал ва моддий-техник ривожланиш хусусиятлари авиация соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотларда намоён бўлиб, ушбу ҳолат давлат дастурлари, халқаро ҳамкорлик жараёнлари ҳамда мавжуд инфратузилмани модернизация қилишга имкон берганлиги исботланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Қорақалпоғистонда фуқаро авиацияси асосларини шакллантириш ва авиатранспорт тармоғининг ХХ аср иккинчи ярми – ХХИ аср бошларидаги ижтимоий-иқтисодий бурилишлар шароитида ривожланиши ҳамда тарихий манбаларга таянган ҳолда ёритилиши асосида замонавий авиатранспорт истиқболларини аниқлашга доир муҳим илмий ёндашувлар илгари сурилган.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқитиладиган гуманитар фанларнинг транспорт бўлимига оид маъруза, семинар машғулотлари, махсус курсларнинг ташкиллаштириш, авиация соҳасига қизиқувчи ёшлар билан ўтказиладиган тадбирларда фойдаланиш мумкинлиги, транспорт соҳасига ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, мазкур муаммо юзасидан олиб бориладиган илмий тадқиқотларда таълим самарадорлигини ортишига хизмат қилиши билан белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Совет ва мустақиллик йилларида Қорақалпоғистонда фуқаро авиациясининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнлари ўрганилиб, соҳанинг тарихий тажрибаси асосида ҳудудий авиатранспорт тизимини ривожлантириш истиқболлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Қорақалпоғистон ҳаво транспорти ривожига оид архив ҳужжатлари, оммавий ахборот воситалари материаллари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш асосида минтақавий авиатранспорт тармоғи тарихининг назарий-консептуал жиҳатлари илмий муомалага киритилди.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон ҳаво транспорти тарихини ҳар томонлама ўрганиш асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар, натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
Диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар авиация транспорти тизимида халқаро ва маҳаллий ҳаво йўли тармоғининг вужудга келиши, ХХ асрнинг 20-йиллардан аеродромларнинг барпо этилиши, мустақиллик йилларида ҳаво транспорти тизимининг ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши, самолётлар қатнови, парвоз хавфсизлиги, йўловчиларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани, археологияда аерофотосураткашлик усули ҳамда транспорт логистикасида самарали фойдаланиб келинганига оид маълумотлардан «Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи» экспонатларини бойитишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2025-йил 25-декабрдаги 382-сон маълумотномаси). Ушбу илмий тадқиқот доирасида тўпланган материаллар музей фондларини сезиларли даражада бойитди. Жумладан, ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб минтақада аеродромлар қурилиши, дастлабки ҳаво линияларининг очилиши, парвоз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тарихий ҳужжатлар, фотосуратлар ва архив материаллар экспозицияга киритилди. Мустақиллик даврида ҳаво транспортини тартибга солувчи қонунчилик базасининг шаклланиши, йўловчи ва юк ташиш хизматларининг кенгайиши ҳақидаги маълумотлар ҳам музей фондларини янги манбалар билан тўлдирди.
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги тизимида ҳаво транспорти соҳасини ривожлантиришга доир таҳлилий материалларни тайёрлаш, соҳавий дастур ва концепциялар ишлаб чиқиш, шунингдек, илмий-амалий тадқиқотларда, ҳаво транспорти соҳасида ҳудудий ривожланишнинг тарихий асосларини чуқурроқ англаш ва юк ташиш хизматлари самарадорлиги ортганлигига доир тадқиқотнинг илмий-назарий хулоса ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг маданий-маърифий тадбирларини ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 30-декабрдаги 3383-сон маълумотномаси). Вазирлик томонидан ушбу илмий-назарий хулосалар асосида соҳавий ривожланиш дастурлари ва концепциялар янгиланди, ҳаво транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Ҳудудий транспорт логистикасининг тарихий шаклланиш жараёнини ўрганиш эса замонавий бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилди. Бундан ташқари, тадқиқот натижалари маданий-маърифий тадбирлар — илмий конференциялар, семинарлар ва кўргазмаларда кенг қўлланилди.
Диссертацияда баён этилган илмий натижалар Нукус халқаро аэропортида ҳаво транспорти соҳасини ривожлантириш истиқболларини белгилаш, йўловчи ва юк ташиш хизматларини кенгайтириш, ҳудуднинг транспорт-логистика салоҳиятини ошириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилувчи қарорлар қабул қилишда муҳим илмий-амалий манба бўлиб хизмат қилган (Нукус халқаро аэропортининг 2026-йил 30-январдаги 28-01-39-01-07-сон маълумотномаси). Хусусан, диссертацияда таҳлил қилинган тарихий маълумотлар ва илмий хулосалар аэропортнинг стратегик ривожланиш режаларини тузишда, янги йўналишлар очиш ва мавжуд хизматлар сифатини оширишда амалий аҳамият касб этди. Ҳудуднинг транспорт-логистика салоҳиятини оширишга йўналтирилган таклифлар эса Қорақалпоғистон Республикасининг умумий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясига мувофиқ келиб, бошқарув органлари томонидан ҳисобга олинди.
Архив ҳужжатлари, расмий статистик маълумотлар, қонун ҳужжатлари, даврий матбуот материаллари ва бевосита фуқаро авиацияси тизимида фаолият юритган собиқ ходимларнинг хотиралари асосида олиб борилган ишларда Қорақалпоғистон ҳаво транспорти тарихига оид маълумотлар «Қарақалпақстан» телерадиоканалининг «Қарақалпақстан тарийхı» кўрсатувлари ва «Дáwир нáпеси» номли эшиттиришларини самарали ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг 2026-йил 17-февралдаги 05-22/89-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган маълумотлар асосида кўрсатувларнинг мазмуни сезиларли даражада бойиди ва тингловчиларнинг бу борадаги билимлари кенгайишига хизмат қилди.