Муртазаева Аисафар Базаркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Менежмент йўналиши талабаларининг чет тилида касбий мулоқот маданиятини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD./Ped.2737.
Илмий раҳбар: Илиева Лола Камоловна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02.
Расмий оппонентлар: Якуббаев Муродилла Маъруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Лола Тахировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади менежмент йўналиши талабаларининг чет тилида касбий мулоқот маданиятини тил ва маданият интеграцияси асосида ривожлантиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
чет тилида касбий мулоқот маданиятини ривожлантириш жараёнининг тил–маданият–мулоқот тизимли парадигмаси менежмент таълими контекстига хос коммуникатив-маданий компонентнинг дидактик мазмунига касбий дискурснинг мулти-компонент кўникмаларни вертикал интеграциялаш асосида аниқланган;
менежмент йўналиши талабалари учун чет тилида касбий мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг НМКМ (Нутқ–мулоқот–касб–маданият) тизими CЛИЛ технологиясининг 4та компонентлари (Cонтент, Cоммуниcатион, Cогнитион, Cултуре) асосида касбий мазмун, коммуникатив фаолият, когнитив жараёнлар ва маданий контекстнинг ўзаро интегратив таъсир механизмларини тизимли таҳлил қилиш орқали далилланган;
менежмент йўналиши талабаларига  соҳага оид терминларни ўқитиш жараёнида юзага келадиган лексик ва грамматик, фонетик, психологик, маданий-контекстуал ва стратегик-педагогик қийинчиликлар бирламчи диагностика, таҳлилий гуруҳлаштириш ҳамда мулти-аспект типологик ёндашув орқали термин ўзлаштириш динамикасига таъсир этувчи интегратив омиллар мажмуаси сифатида аниқланган;
касбий мулоқот маданиятини ривожлантириш жараёнида тил ва маданият интеграциясига асосланган 4та компонентлари асосида Cоммуниcатион (мулоқот), Cоллаборатион (ҳамкорлик), Cреативитй (ижодкорлик) ва Cритиcал тҳинкинг (танқидий фикрлаш) бўйича ишлаб чиқилган машқлар ва топшириқлар тизимининг самарадорлиги касбий кўникмалар ривожланиш босқичларидаги прогрессив ўзгаришларнинг индикаторлар таҳлили орқали исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Менежмент йўналиши талабаларининг чет тилида касбий мулоқот маданиятини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
чет тилида касбий мулоқот маданиятини ривожлантириш жараёнининг тил–маданият–мулоқот тизимли парадигмаси менежмент таълими контекстига хос коммуникатив-маданий компонентнинг дидактик мазмунига касбий дискурснинг мулти-компонент кўникмаларни вертикал интеграциялаш асосида менежмент йўналиши талабаларининг касбий мулоқот маданиятини ривожлантириш бўйича “Энглиш фор Манагемент” ўқув қўлланмаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 27-декабрдаги 543 буйруғи, 543-13-сон нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг мулоқот маданиятини ривожлантиришда соҳавий терминларнинг ёритилиши ва маҳсулотнинг чет тилидаги интерфейслари мазмунини бойитишда лексик бирликларнинг ўргатилиши илмий-методик жиҳатдан такомиллаштирилга хизмат қилган;
менежмент йўналиши талабалари учун чет тилида касбий мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг НМКМ (Нутқ–мулоқот–касб–маданият) тизими CЛИЛ технологиясининг 4та компонентлари (Cонтент, Cоммуниcатион, Cогнитион, Cултуре) асосида касбий мазмун, коммуникатив фаолият, когнитив жараёнлар ва маданий контекстнинг ўзаро интегратив таъсир механизмларини тизимли таҳлил қилиш орқали аниқланганлигига оид хулосаларга асосланган ҳолда “Лангуаге анд Cултуре”  ўқув қўлланмаси яратилан (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 10-июлдаги 279-сонли буйруғи, 279-3-сон нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак менежер талабаларнинг касбий мулоқот маданиятини ривожлантиришнинг НМКМ модели ҳамдА 4Cс компонентлари асосида касбий мазмун, коммуникатив фаолият ва когнитив жараёнларни такомиллаштириш имконияти яратилишига хизмат қилган;
менежмент йўналиши талабаларига  соҳага оид терминларни ўқитиш жараёнида юзага келадиган лексик ва грамматик, фонетик, психологик, маданий-контекстуал ва стратегик-педагогик қийинчиликлар бирламчи диагностика, таҳлилий гуруҳлаштириш ҳамда мулти-аспект типологик ёндашув орқали термин ўзлаштириш динамикасига таъсир этувчи интегратив омиллар мажмуаси сифатида аниқлаш асосида Тошкент кимё технология институти Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-CБҲЕ дастури доирасида “101083216 – ЭCАМПУЗ Эуропеан Wорлд Талент Cамп фор Узбекистан Сcиентисц ин Фоод Сcиенcе анд Течнологй” бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Тошкент кимё технология институтининг 2025-йил 10-январдаги 1/06-84-сон маълумотномаси). Натижада менежмент ва маркетинг йўналиши талабаларининг соҳага оид терминларни контекстуал ўзлаштириш, уларни касбий оғзаки ва ёзма нутқда тўғри қўллаш ҳамда терминларни эгаллашда юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этишга сезиларли даражада ривожлантириш имкониятлари аниқланган;
касбий мулоқот маданиятини ривожлантириш жараёнида тил ва маданият интеграциясига асосланган 4та компонентлари асосида Cоммуниcатион (мулоқот), Cоллаборатион (ҳамкорлик), Cреативитй (ижодкорлик) ва Cритиcал тҳинкинг (танқидий фикрлаш) бўйича ишлаб чиқилган машқлар ва топшириқлар тизимининг самарадорлиги касбий кўникмалар ривожланиш босқичларидаги прогрессив ўзгаришларнинг индикаторлар таҳлили орқали ўқув жараёни самарадорлигини оширишга мўлжалланган “Энглиш фор Манагемент” ўқув қўлланмаси яратилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 27-декабрдаги 543 буйруғи, 543-13-сон нашр гувоҳномаси). Натижада бўлажак менежер талабаларнинг касбий терминологиядан ўринли фойдаланиш, мулоқот этикаси ва прагматик мосликка риоя қилиш ҳамда оғзаки ва ёзма нутқда касбий мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish