Нуруллаева Нодира Кадамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Роль национально-культурных центров в укреплении межэтнических отношений в Узбекистане (на примере Хорезмской области)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Tar415.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Маткаримова Садокат Максудовна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: Нуржанов Сабит Узакбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор. Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғли, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч Давлат Университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда миллий-маданий марказларнинг ролини Хоразм вилояти мисолида тарихий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилоятида фаолият юритаётган (қозоқ, корейс, рус, татар) миллий-маданий марказларининг республикада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, глобаллашув шароитида этник маданиятларнинг узлюксиз трансляцияси жараёнида асосий маданият яратувчи компонентларни шакллантириш ва сақлаб қолишда муҳим локал ижтимоий-маданий институт сифатида намоён бўлиши асослаб берилган;
миллий-маданий марказларнинг Ўзбекистон Республикасида миллатлараро ва конфессиялараро давлат сиёсатидаги ўрни тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг фаолияти ижтимоий интеграция жараёнларига зиён етказмаган ҳолда фуқароларнинг этник ва диний ўзига хослигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани, шу билан бирга кўп миллатли жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, “халқ дипломатияси” механизмларини ривожлантириш ҳамда миллий идентификация жараёнларининг деструктив – миллатчилик шаклларига айланишининг олдини олишдаги аҳамияти консептуал жиҳатдан асосланган;
мустақиллик йилларида Хоразм вилоятидаги миллий-маданий марказлар фаолиятининг институционал самарадорлигини комплекс баҳолаш асосида уларнинг ташкилий-ҳуқуқий фаолияти, ҳужжатлар билан таъминлаш тизими ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш улар фаолиятининг барқарорлиги ва натижадорлигини оширишнинг асосий омили бўлганлиги исботланган;
миллий-маданий марказларнинг ҳудудий ривожланиш жараёнларидаги ижтимоий роли очиб берилиб, уларнинг нафақат маданий ҳаётда, балки минтақанинг иқтисодий тараққиётида ҳам фаол субект сифатида иштирок этаётгани, хусусан, инвестицион жозибадорликни ошириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда ҳудудий брендни шакллантиришга қўшаётган ҳиссаси асосланган;
Хоразм вилоятидаги миллий-маданий марказларнинг давлат сиёсатини амалга оширишдаги функсионал роли комплекс таҳлил асосида ёритилиб, марказлар фаолияти миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш, зиёрат ва бизнес туризмини кенгайтириш орқали ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилаётгани исботланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Ушбу тадқиқотнинг илмий аҳамияти унинг материаллари ва хулосаларидан Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни тартибга солиш ва диаспорология масалаларини ўрганиш соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фойдаланиш имконияти, шунингдек, мазкур соҳада илмий изланишларни янада ривожлантириш учун асос бўлиши билан белгиланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти эса унинг натижаларини Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича миллатлараро тотувлик масалалари ва миллий-маданий марказларнинг ролини ёритувчи ўқув адабиётларини бойитишда, шунингдек, олий таълим тизимидаги ижтимоий-гуманитар йўналишдаги ўқув курсларини замонавийлаштириш жараёнида қўллаш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Ушбу тадқиқот икки асосий йўналиш бўйича амалий тавсиялар мажмуасини тақдим этади: биринчидан, турли миллатларнинг тарихий-маданий ва маънавий меросини тиклаш, асраш ва оммалаштиришда миллий-маданий марказлар (Хоразм вилояти ва умуман Ўзбекистон мисолида) фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларнинг баркамол ёш авлодни тарбиялашга қаратилган вазифасини такомиллаштириш;
иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маданий ва демократик ислоҳотлар жараёнида миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг имкониятларини кенг кўламда рўёбга чиқаришни ўрганишга хизмат қиладиган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Мавзу бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида тадқиқот натижалари қуйидагича қўлланилди:
Диссертациянинг илмий натижалари дастлаб Хоразм Маъмун академиясининг амалий лойиҳаларини бажаришда фойдаланилди: И-ФА-2019-25 – Хоразм шаҳарлари тарихи, маданий мероси, ёдгорликлари ва санъат асарларини ўрганиш асосида СМАРТ-технологияларни яратиш; ПЗ-2020103078 – “Дорул ҳикмат вал маориф” замонавий виртуал музейини барпо этиш (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академияси ҳудудий бўлимининг 2025-йил 30-июндаги 187/2-25-сонли маълумотномаси). Натижалар ўзбек халқининг бошқа халқлар билан муносабатлари тарихи, ёзма манбаларда қайд этилган ноёб илмий фактлар ҳамда илм-фан учун номаълум бўлган манбаларда келтирилган тарихий маълумотлар грантнинг илмий-назарий базасини янада такомиллаштиришга хизмат қилади;
Минтақанинг тарихан шаклланган этномаданий хилма-хиллигини инобатга олиб, миллий-маданий марказларнинг кенг қамровли фаолияти мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликни таъминлашга, хорижий давлатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга ҳамда этномаданий жараёнларни такомиллаштиришга хизмат қилганлиги асослаб берилган (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари қўмитасининг 2025-йил 15-апрелдаги 14-07-97-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистондаги миллий-маданий марказлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлиши ҳамда ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилиши мумкин;
Хоразм вилояти маҳаллий бошқарув органлари, миллий-маданий марказлар ва этник жамоалар вакиллари билан ўтказилган суҳбатлар ҳамда дала тадқиқотлари натижасида вилоятдаги миллий-маданий марказлар фаолиятининг тарихий, социологик ва маданий жиҳатларини ҳар томонлама таҳлил қилиш имконини берувчи ноёб материаллар қўлга киритилди (Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари қўмитасининг 2025-йил 15-апрелдаги 14-07-97-сонли маълумотномаси). Қўлга киритилган натижалар миллатлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, шунингдек, ижтимоий ва маданий-маънавий механизмларни кучайтиришга хизмат қилади;
Диссертацияда биринчи марта қуйидагилар тизимли равишда ўрганилган: маҳаллий анъаналарни инобатга олган ҳолда этномаданий ҳамкорлик дастурларини шакллантириш, миллий-маданий марказлар тадбирларини ҳудуднинг таълим ва маданий ташаббуслари билан уйғунлаштириш, миллий-маданий марказлар фаолиятига ҳудудий ёндашувлар (“Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармасининг 2024-йил 17-декабрдаги 01-59-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан турли этник диаспораларнинг тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилиш ва миллий-маданий марказлар фаолиятини янада ривожлантириш учун фойдаланиш мумкин;
Диссертация материаллари ва илмий натижалар Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар залида 2023-йил 17-25-апрел кунлари ўтказилган Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасидаги амалий санъат асарлари кўргазмасига тайёрланган матнларда қўлланилди. Кўргазма экспонатлари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон миллий-маданий марказлари ўртасидаги ҳамкорликнинг миллатлараро барқарорликни мустаҳкамлаш, миллий-маданий меросни сақлаш ва ривожлантириш ҳамда миллатлараро мулоқотни ривожлантиришнинг самарали воситаси эканлигини намоён этди. Кўргазма экспонатлар мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб бериш имконини берди (Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 15-майдаги 81-сонли маълумотномаси). Ушбу диссертация ва илмий натижалар амалий санъат асарлари кўргазмаларини ташкил этишда катта аҳамиятга эга;
Хоразм вилоятидаги миллий-маданий марказлар ва бошқа ҳудудлардаги тузилмалар фаолияти илк бор қиёсий таҳлил этилди. Миллий-маданий марказларнинг миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик, дўстлик ва ягона кўп миллатли оила туйғусини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақидаги тадқиқот натижаларидан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг қорақалпоқ тилидаги “Üлкемиз бойлап” ва “Кüннин темаси” кўрсатувларида кенг жамоатчиликка етказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2024-йил 27-январдаги 05-22/42-сонли маълумотномаси). Натижалар ёш авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.