Каримова Феруза Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумиймаълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек-инглиз таълимий билингвизм шароитида омонимиянинг психолингвистик жиҳатдан чоғиштирма тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
        Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil16563
        Илмий раҳбар: Зокиров Муҳторали Турдалиевич, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
        ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саримсоқов Хуршид Абдумаликович филология фанлари доктори (DSc), доцент; Қурбонова Сайёра Махамадалиевна филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
        Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек-инглиз таълимий билингвизм шароитида ўзбек тили эгаларининг икки тилга хос омонимик бирликларни идрок қилиш, уларнинг маъноларини онгда қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларини психолингвистик жиҳатдан чоғиштирма таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотниниг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
        ўзбек-инглиз таълимий билингвизм шароитида омонимларни идрок этиш жараёни ўрганилиб, омоним маъносининг онгда фаоллашуви ва хотирада мустаҳкамланиши ёш, когнитив ривожланиш даражаси ва иккинчи тилни эгаллаш босқичига боғлиқлиги аниқланиб, омонимни англаш жараёни “контекст – устувор маъно – альтернатив маъноларни ажратиш” кетма-кетлигида кечиши асосланган;
омонимларнинг структур-семантик типлари ва келиб чиқиш манбалари (фонетик, график, этимологик) таснифланиб, уларни экспериментал тадқиқот учун танлаш мезонлари (семантик фарқланиш даражаси, контекстга боғлиқлик, частота ва маъно устуворлиги) далилланган;
ассоциатив эксперимент натижаларига кўра, маъно актуаллашувига таъсир қилувчи омиллар иерархияси аниқланиб, “устуворлик эффекти” ҳамда конкрет ва мавҳум маъноларнинг ўзлаштирилиш тезлиги ўртасидаги фарқлар аниқланган;
         ўзбек ва инглиз стимул-омонимларига жавоб стратегияларидаги фарқларни белгиловчи когнитив ва тиллараро омиллар аниқланиб, график ва фонетик ўхшашлик маъно фаоллашувини тезлаштириши, ёш ва жинс омиллари эса реакцияларга таъсир кўрсатиши исботланган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек-инглиз таълимий билингвизм шароитида омонимларни идрок этиш жараёни ўрганиш, омоним маъносининг онгда фаоллашуви ва хотирада мустаҳкамланиши ёш, когнитив ривожланиш даражаси ва иккинчи тилни эгаллаш босқичига боғлиқлиги аниқланиб, омонимни англаш “контекст – устувор маъно – альтернатив маъноларни ажратиш” кетма-кетлигида кечишига оид натижаларидан АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусида 2020-2023-йилларда ташкилланган лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 04/1-5498-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа ишида замонавий тилшуносликдаги янги қарашлар ҳамда когнитив ва психолингвистик тушунчалар билан бойишида тадқиқот иши назарий манба вазифасини ўтаган;
ассоциатив эксперимент натижаларига кўра, маъно актуаллашувига таъсир қилувчи омиллар иерархияси аниқланди ҳамда биринчи тақдим этилган маънонинг “устуворлик эффекти” туфайли кучлироқ эсда қолиши, шунингдек, конкрет маъноларнинг тезроқ, мавҳум маъноларнинг эса контекст асосидаги фарқларга оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ – 402104209 “Ахборот – қидирув тизимлари (Google, yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 04/1-5499-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда тилшуносликка оид материаллар мазмунан бойитилган ҳамда илмийлик даражаси ошган;
омонимларнинг структур-семантик типлари ва келиб чиқиш манбалари (фонетик, график, этимологик) таснифланиб, шу асосда ассоциатив эксперимент учун стимул-омоним жуфтликларини танлаш мезонлари (семантик фарқланиш даражаси, контекстга боғлиқлик, частота ва маъно устуворлиги) хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025-йил май ва сентябр ойларида эфирга узатилган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурларнинг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 12-ноябрдаги 05-09-1803-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish