Ўринов Комилжон Козимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” 08.00.13 – “Менежмент” ҳамда 08.00.05 “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3620.
Илмий раҳбар: Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Маткаримов Камолиддин Журабоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор, Носиров Илҳом Аббасович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хизмат кўрсатиш соҳасининг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим тизимида хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим хизматлари, амалий тайёргарлик ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали хизматлар соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган иқтисодий бошқарув механизми жиҳатидан такомиллаштирилган;
олий таълим тизимининг ҳудудий ривожланганлик даражасини баҳолаш таълим юки, кадрлар салоҳияти, ОТМ билан таъминланганлик, таълим натижадорлиги ва иқтисодий самарадорлик индексларига кўра “илғор бошқарув” (ОТҲРИ ≥ 0,80), “барқарор бошқарув” (0,65 ≤ ОТҲРИ < 0,80), “номутаносиб бошқарув” (0,50 ≤ ОТҲРИ < 0,65), “критик бошқарув” (ОТҲРИ < 0,50) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида дуал таълим ҳамда иш берувчилар билан барқарор ҳамкорлик (≥50%), назария ва амалиёт мутаносиблиги (40-60%), ишлаб чиқариш тажрибасига эга кадрлар улуши (≥30%), молиявий таъминланганлик (иш берувчи ҳиссаси ≥20%) ҳамда натижадорлик мониторинги (битирувчилар бандлиги ≥70%) шартларини таъминлаш орқали инновацион бошқарувни самарали ташкил этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларининг дастлабки ишга жойлашиш даражаси ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели асосида кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилинувчилар сонининг 2028-йилга қадар прогноз қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасини бошқаришни ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим тизимида хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим хизматлари, амалий тайёргарлик ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ўзаро мувофиқлаштириш орқали хизматлар соҳаси учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган иқтисодий бошқарув механизми жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Хизматлар иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ва тадқиқотчиларда корхоналарнинг экспорт салоҳиятини самарали бошқариш, ташқи бозорларда рақобатбардошликни ошириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот диверсификацияси ва қўшилган қиймат улушини кўпайтириш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини кенгайтириш имкони яратилган;
олий таълим тизимининг ҳудудий ривожланганлик даражасини баҳолаш таълим юки, кадрлар салоҳияти, ОТМ билан таъминланганлик, таълим натижадорлиги ва иқтисодий самарадорлик индексларига кўра “илғор бошқарув” (ОТҲРИ ≥ 0,80), “барқарор бошқарув” (0,65 ≤ ОТҲРИ < 0,80), “номутаносиб бошқарув” (0,50 ≤ ОТҲРИ < 0,65), “критик бошқарув” (ОТҲРИ < 0,50) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026 йил 13 майдаги 02/01-01403-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар кесимида олий таълим тизимини бошқариш бўйича мақсадли қарорлар қабул қилиш имконияти яратили, номутаносиб ривожланаётган ҳудудларда бошқарув самарадорлигини 10-12% га оширишга эришилган;
олий таълим тизимида дуал таълим ҳамда иш берувчилар билан барқарор ҳамкорлик (≥50%), назария ва амалиёт мутаносиблиги (40-60%), ишлаб чиқариш тажрибасига эга кадрлар улуши (≥30%), молиявий таъминланганлик (иш берувчи ҳиссаси ≥20%) ҳамда натижадорлик мониторинги (битирувчилар бандлиги ≥70%) шартларини таъминлаш орқали инновацион бошқарувни самарали ташкил этиш таклифи таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026 йил 13 майдаги 02/01-01403-сонли маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга татбиқ этиш натижасида иш берувчилар иштирокида амалий тайёргарлик улуши 30–50% гача етказилиб, битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мослиги ва ишга жойлашиш даражасини 10–15% га ошириш имконияти яратилди;
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларининг дастлабки ишга жойлашиш даражаси ва унга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп омилли эконометрик модели асосида кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилинувчилар сонининг 2028-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган ва натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026 йил 13 майдаги 02/01-01403-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш жараёнини меҳнат бозори талабларига мос равишда режалаштириш, битирувчилар бандлигини ошириш ҳамда кадрлар буюртмачилари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш имконияти яратилди.