Авезова Азиза Мавлонжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий “Лайли ва Мажнун” достонларининг қиёсий таҳлили”, 10.00.06 –  Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil.3445.
Илмий раҳбар: Муллахўжаева Каромат Тошхўжаевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: ЭркиновАфтондил Содирхонович, филология фанлари доктори, профессор; Олимов Султонмурод Ҳошимович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  Жомий ва Навоий “Лайли ва Мажнун” достонларининг муштарак ва ўзига хос жиҳатларини бадиий-ирфоний масалалар контекстида очиб беришдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
  Жомий ва Навоий “Лайли ва Мажнун” достонлари муқаддима бобларининг композицион яхлитликни таъминлаш ҳамда муаллиф позициясини ифодалаш сингари поетик вазифалари аниқланган;
муаллифлар таянган ишқ консепсияси достонлардаги образларнинг поетик функсиялари орқали далилланиб, Жомий ва Навоийнинг ирфоний-тасаввуфий қарашлари тизими кўрсатиб берилган; 
Жомий достонида тариқат мақомлари ва ҳол даражаларининг бадиий талқини етакчи ўрин тутиши ва Мажнуннинг “солики мажзуб” эканлиги, Навоий достонида эса Мажнун барча мақомларни ошиб ўтган ва Ҳаққа етган “мажзуби мутлақ” эканлиги сюжет чизиғига таяниб асосланган;
    мавжуд мотивларнинг сюжетни шакллантиришдаги ўрни бегиланиб, уларга юклатилган бадиий, фалсафий, ишоравий вазифалар ирфоний мазмун контекстида очиб берилган. 
  IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий “Лайли ва Мажнун” достонларининг қиёсий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Жомий ва Навоий “Лайли ва Мажнун” достонлари муқаддима бобларининг композицион яхлитликни таъминлаши ҳамда муаллиф позициясини ифодалашдаги муҳим вазифаларига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги гʻазаллар асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-октябрдаги 01/4-4763-сон маълумотномаси). Натижада, Абдураҳмон Жомий ҳамда Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонларидаги муқаддима боблар таҳлили хулосаларидан электрон платформа маълумотлар базасини бойитиш жараёнида самарали фойдаланилган;
муаллифлар таянган ишқ консепсияси достонлардаги образларнинг поетик функсиялари асосида текширилиб, Жомий ва Навоийнинг ирфоний-тасаввуфий қарашлари тўғрисидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги гʻазаллар асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-октябрдаги 01/4-4763-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар икки достон  образларига сингдирилган Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг ирфоний-тасаввуфий қарашларига оид хулосалар электрон платформа материалларининг  илмий-назарий жиҳатдан хилма-хиллигини таъминлаган; 
Жомий достонида тариқат мақомлари ва ҳол даражаларининг  бадиий талқини етакчи ўрин тутиши ва Мажнуннинг “солики мажзуб” эканлиги, Навоий достонида эса Мажнун барча  мақомларни ошиб ўтиб, Ҳаққа етган “мажзуби мутлақ” эканлиги тўғрисидаги хулосалардан “Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Бедорлик”, “Ғазал бўстони”, “Адабий жараён” номли дастурлар ссенарийларини тайёрланишда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий терадиокомпанияси”, “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг 2025-йил 19-ноябр, 05-09-1859-сон маълумотномаси). Натижада, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонлари сюжет чизиғига доир таҳлиллар асосидаги илмий хулосалар адабий кўрсатув  материалларини бойитган;
    достонларда мавжуд мотивларнинг сюжетни шакллантиришдаги ўрни аниқланиб, уларга юклатилган вазифалар ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЗ-2021020813 рақамли “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-октябрдаги 01/4-4762-сон маълумотномаси). Натижада, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достонларидаги мотивларнинг сюжетни шакллантиришдаги ўрнига доир таҳлиллар асосидаги илмий хулосалар мултимедиа тўплами материалларини бойитишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish